Карвонсарой
Иқтисодиёт

Сайёҳлар Ўрта Осиёнинг қадимий шаҳарларига ташрифлари вақтида ҳайратларини ифодаламоқдалар

Муаллиф: Негматулло Мирсаидов

Америка Қўшма Штатларидан келган сайёҳлар 12 октабр куни Ҳўжанддаги ҳудудий тарих музейида экспонатларни томоша қиладилар. Улар Ҳўжандга ўзларининг Ўрта Осиё бўйлаб саёҳатларининг бир қисми сифатида қўшни Ўзбекистондан келдилар. [Неъматулло Мирсаидов]

Америка Қўшма Штатларидан келган сайёҳлар 12 октабр куни Ҳўжанддаги ҳудудий тарих музейида экспонатларни томоша қиладилар. Улар Ҳўжандга ўзларининг Ўрта Осиё бўйлаб саёҳатларининг бир қисми сифатида қўшни Ўзбекистондан келдилар. [Неъматулло Мирсаидов]

ҲЎЖАНД -- Сайёҳлик агентликлари Ўрта Осиё учун ўз маршрутларини кенгайтирмоқдалар, чунки минтақадаги қадимий шаҳарлар чет эллик сайёҳларни ўзига жалб қилишда давом этмоқда.

Октябрь ойида 100 нафар америкалик сайёҳдан иборат гуруҳ авваллари асосий эътиборини Ўзбекистонга қаратиб келган Германияда жойлашган Америка сайёҳлиги агентлиги бўлган Orient Silk Road Express томонидан ташкиллаштирилган Ўрта Осиё бўйлаб саёҳатнинг бир қисми сифатида Тожикистоннинг Ҳўжанд шаҳрига ташриф буюрди.

"Fun For Less Tours [сайёҳлик агентлиги] билан ҳамкорлик қилиб келаётган Orient Silk Road Express биринчи бўлиб Тожикистон ва Қирғизистон орқали ўтувчи саёҳат маршрутларини қўшди ва у тўғри танлов қилганга ўхшайди", деди Fun For Less Tours агентлигининг эгаси Юталик Жеймс Тиндалл. "Асосийси сайёҳлар хурсандлар."

Ўрта Осиёнинг энг қадимий шаҳарларидан бири бўлган Ҳўжанд ўзининг 2500 йиллигини 1986 йили нишонлаган. У Ўрта Осиёнинг катта шаҳарлари яқинида жойлашган.

Ўзларининг уч кунлик саёҳатлари давомида сайёҳлар ишчилар 2000 йилларда қайта тиклаган, эрамиздан аввалги 600-500 йилларда қурилган Ҳисор қалъасига ташриф буюрдилар. Қалъа 12 октабрда суратга олинган. [Неъматулло Мирсаидов]

Ўзларининг уч кунлик саёҳатлари давомида сайёҳлар ишчилар 2000 йилларда қайта тиклаган, эрамиздан аввалги 600-500 йилларда қурилган Ҳисор қалъасига ташриф буюрдилар. Қалъа 12 октабрда суратга олинган. [Неъматулло Мирсаидов]

"Ушбу ёқимли кичкина шаҳар -- чиройли, тоза ва қулай," деди сайёҳлар учун ўзбек тили таржимони Caravanserai мухбирига. "Мен яқингача ҳам шундай шаҳарларимиз борлигини билмагандим. Ва у ердаги одамлар ... дўстона ва меҳмондўст."

Америкалик сайёҳларнинг турли гуруҳларига ҳамроҳлик қилган ўзбек гиди Нозим Багдаловга кўра сайёҳлар аввалроқ Бухоро, Самарқанд ва Тошкент каби Ўзбекистоннинг бир қатор қадимий шаҳарларига ташриф буюрганлар.

Унинг Caravanserai мухбирига айтишича, сайёҳлик агентлиги Ҳўжанд шаҳрини у сайёҳлар гуруҳининг Ўзбекистондаги Фарғона, Андижон ва Наманган шаҳарлари томон йўлида бўлганлиги учун ўз маршрутига қўшган.

Ҳайратланарли

Ўзларининг уч кунлик саёҳати давомида америкалик ташриф буюрувчилар Баҳористон соғломлаштириш спасида турдилар, бу тўғрисида меҳмонхона раҳбарияти Caravanserai мухбирига хабар қилди.

"Бу ерда табиат ажойиб", деди Калифорниялик Стив Эдисон Caravanserai мухбирига. "Октябрь ойидаги қуёш Калифорниядаги каби илиқ".

"Биз Ўзбекистондан Тожикистонга поездда бордик", деди у. "Таассуротлар ажойиб. Тўғри, аввал бизлар хавотирландик, бироқ одамларнинг қанчалик хушаҳлоқликларини кўргандан ва ҳолатни билгандан кейин ҳотиржам бўлдик".

Ўзларининг Ҳўжандга саёҳатлари вақтида америкалик сайёҳлар ҳудудий тарих музейига, Камолил Ҳўжандий паркига ва марказий Панжшанбе бозирга ташриф буюрдилар. Улар яна 13-асрда барпо қилинган архитектура ёдгорлиги бўлган Ҳўжа Масаҳиддин масжиди ва эрамиздан аввалги 600-500 йиларда қурилган Ҳисор қалъасини ҳам бориб кўрдилар. Бошқа жойлар орасида Қайроққум сув омбори ва Арбоб маданият саройи (Санкт-Петербургдаги Петродворецнинг кичикроқ нусхаси) кабилар бор.

"Одамларингиз ажойиб", деди сайёҳлар гуруҳига Ҳо‘жанд шаҳрида қўшилган Caravanserai мухбирига бошқа америкалик сайёҳ Жеймс Уилсон.

"Бизлар учрашган, бизлар суҳбатлашган ҳар бир одам жилмайган ҳолда биз билан қўл олиб кўришди ва биз билан расмга тушишни хоҳлади", деди у. "Бизга сизнинг Панжшанбе бозорингиз айниқса ёқди. У бизга Ўрта Осиё тарихига ғарқ бўлган каби ҳиссиётни тақдим қилди."

"Бу гўзал мамлакат, об-ҳавоси ажойиб; табиати ҳайратланарли даражада ранг-баранг", деди Тиндалл Cаравансераи мухбирига. "Мен шу каби очиқ ва меҳмондўст бўлган одамларни яхши кўраман. Уларнинг ҳар бири бизларни уйига таклиф қилади ва бизга: биз билан туравер, деб айтади".

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500