Карвонсарой
Хавфсизлик

АҚШ Қозоғистоннинг наркотик моддаларнинг тарқалишига қарши курашида "муҳим ҳамкор" деб топилди

Муаллиф: Александр Богатик

Хизмат итлари 15 июнь куни Жамбул вилоятидаги Кўкнори амалиёти вақтида наркотик моддаларни изламоқдалар. [Жамбул вилояти полицияси]

Хизмат итлари 15 июнь куни Жамбул вилоятидаги Кўкнори амалиёти вақтида наркотик моддаларни изламоқдалар. [Жамбул вилояти полицияси]

ОСТОНА -- АҚШ томонидан молиялаштирувчи К9 ни ўқитиш маркази ва АҚШ томонидан Қозоғистон Ички Ишлар Вазирлигига (ИИВ) тақдим этилган автомобиллар ва жиҳозлар маҳаллий полицияга наркотик моддалар тарқалишига қарши курашда ёрдам бериб келмоқда.

Қозоғистонда ҳар йили июн ойидан октябрь ойигача олиб борилувчи йирик Кўкнори амалиёти мамлакат чегараларни қўриқлаш хизматига кўра бир неча тонна наркотик моддаларнинг ушланишига олиб келди.

АҚШ ёрдами чегарадаги полиция ишини анчагина яхшилади, дейишади мутахассислар.

"Ҳозирда АҚШ наркотик моддаларнинг тарқалишига қарши курашда муҳим ҳамкорларимиздан биридир", деди Уральск шаҳрилик сиёсий таҳлилчи Евгенй Крючков Caravanserai мухбирига.

27 июн куни АҚШ элчихонаси Остона шаҳрида олтита Тойота пикап юк машиналарини маҳаллий полицияга топширди. [АҚШ нинг Қозоғистондаги элчихонаси]

27 июн куни АҚШ элчихонаси Остона шаҳрида олтита Тойота пикап юк машиналарини маҳаллий полицияга топширди. [АҚШ нинг Қозоғистондаги элчихонаси]

Ўтган йилнинг ноябр ойида Қозоғистон ИИВ ва АҚШ нинг Наркотик моддаларга қарши кураш бошқармаси наркотик моддаларнинг тарқалишига қарши курашда ҳамкорлик қилиш меморандумини имзоладилар.

Бу ҳамкорлик полиция ходимларини қуроллантириш, маълумотлар алмашиш, полиция ходимларини ўқитиш, наркотик моддаларни тарқатиш маршрутларини йўқ қилиш учун махсус амалиётлар ўтказиш ва пул ювишга қарши курашиш каби кенг кўламдаги масалаларни қамраб олади, деди Крючков.

Наркотик моддаларга қарши курашувчи ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари учун транспорт воситалари

АҚШ Марказий Қўмондонлигининг (CENTCOM) Наркотик моддаларга қарши кураш дастури яқинда алоқа воситалари ва бошқа жиҳозлар билан жиҳозланган транспорт воситаларини эҳтиёт қисмалр билан биргаликда етказиб берди, бу ҳақда АҚШ нинг Қозоғистондаги элчихонаси хабар берди.

Шу йили аввалроқ июнь ойида АҚШ элчихонасининг ҳарбий ҳамкорлик бошқармаси вакиллари Остонадаги Қозоғистон полициясига 18 та махсус транспорт воситаларини топширдилар. Булар иккита Нива, олтита Тойота пикап юк машиналари, тўртта йўлтанламас ва олтита хизмат итларини ташишга мослаштирилган ГАЗ автомобилларидир. Иккита GPS навигация қурилмаси ва иккита сунъий йўлдошли телефон ҳам етказиб берилди.

Транспорт воситалари Қозоғистоннинг турли вилоятларига юборилди, у ерда наркотик моддаларга қарши курашувчи полиция ходимлари улардан дарҳол фойдаланишни бошлашди.

"Бу Америка Қўшма Штатларидан Қозоғистоннинг наркотик моддаларга қаршу курашувчи ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларига бир марталик ёрдамни ифодаламайди", деди Шимкентдаги Город Без Наркотиков (Drug Free City) нодавлат ташкилотининг директори Сейтжон Абдилдаев Caravanserai мухбирига.

"Ўтган йили наркотик моддаларга қарши кураш дастурининг бир қисми сифатида АҚШ Мудофаа Вазирлиги Қозоғистон чегарчиларига хизмат итларини ташишга мўлжалланган 10 та транспорт воситасини берди. Бу автомобиллардан ... наркотик моддаларни ташувчиларга қарши курашда фойдаланилади."

К9 билан ишловчиларни тайёрлаш

2016 йилнинг май ойида расмийлар АҚШ Давлат Департаментидан олинган молиявий ёрдам эвазига Алматида К9 итларини тайёрлаш марказини очдилар.

"Бу замонавий, икки қаватли, аралаш мақсадларда фойдаланилувчи синф хонаси ва турар-жой биноси бўлиб, [инструкторлар, жумладан америкалик мутахассислар] полициянинг К9 билан ишловчи ходимларини мунтазам равишда ўқитадилар", деди Таразлик К9 ўргатувчиси Даниил Самонов Caravanserai мухбирига.

АҚШ элчихонаси ўқув курсини ишлаб чиқади, деди у, махсус ўргатилган итлар полицияга наркотик моддаларни излаб топиш ва жиноятчиларни ҳибсга олишда ёрдам беради, деди у. Итлар марихуанна ва героин ҳамда наркотик моддаларнинг янги турларини излаш учун тайёрланади, дея тушинтирди у.

"К9 полиция бўлинмалари АҚШ ва Қозоғистонда кўп жиҳатдан ўхшаш, шунинг учун ҳам итларни тайёрлашда зиддиятли қарашлар мавжуд эмас", деди Самонов. "АҚШ нинг К9 бўлинмалари тақдим этадиган ёрдам сезиларли даражададир".

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500