Карвонсарой
Дипломатия

“American Space” (Америка ҳудуди) Алматида ўз эшикларини очмоқда

Ксения Бондал тайёрлади

АҚШнинг Қозоғистондаги элчиси Жорж Крол (ўнгда) ва Бош Консул Марк Муди (марказда) октябрь ойида Алматидаги янги “American Space” маданий марказига қилган ташрифлари чоғида. [Алматидаги АҚШ Бош Консуллиги]

АҚШнинг Қозоғистондаги элчиси Жорж Крол (ўнгда) ва Бош Консул Марк Муди (марказда) октябрь ойида Алматидаги янги “American Space” маданий марказига қилган ташрифлари чоғида. [Алматидаги АҚШ Бош Консуллиги]

АЛМАТИ – Қозоғистондаги АҚШ дипломатик корпуси вакиллари Қозоғистонлик талабалар, ўқитувчилар ва ёш тадбиркорлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш мақсадида янги умумий маданият марказини очдилар.

20 октябр куни Алматидаги АҚШ бош консуллиги расман янги “American Space” номли маданият марказини очди. Марказ барча қулайликлар, замонавий технологиялар, қулай жавонлар, офис жиҳозлари ва инглиз тилидаги адабиётлар билан тўлдирилган бўлиб, у Алмати шаҳри марказида жойлашган.

АҚШ элчихонаси тарқатган баёнотга кўра, “American Space” марказини бунёд этишдан мақсад Америка тажрибалари билан ўртоқлашиш ва Америка Қўшма Штатлари билан Қозоғистон ўртасида ўзаро ҳамжиҳатлик муҳитини яратишдир.

Хоҳлаган инсонлар ушбу марказнинг имкониятлари ва қулайликларидан бепул фойдаланишлари мумкин, деди Caravanserai билан суҳбатда АҚШ Бош Консуллигининг Марказий Осиё минтақаси бўйича ахборот-ресурс бўлими ходими Кетрин Марсичек.

Қозоғистонлик ва Америкалик ташриф буюрувчилар октябр ойида Алматидаги “American Space” марказида ўзаро суҳбат қурмоқдалар. [Ксения Бондал]

Қозоғистонлик ва Америкалик ташриф буюрувчилар октябр ойида Алматидаги “American Space” марказида ўзаро суҳбат қурмоқдалар. [Ксения Бондал]

“Алматидаги “American Space” маданият маркази Қозоғистондаги АҚШ дипломатик корпуси, SmArt.Point ва Chevron ўртасидаги давлат-хусусий шериклиги асосида қурилган”, деди у. “Америка ҳукумати лойиҳанинг давлат томонини намоён этади, Chevron ва SmArt.Point эса хусусий бизнес томонини”.

Қозоғистонда жойлашган SmArt.Point марказ учун жой ажратди, Chevron эса у ердаги таълим дастурлари ҳомийлигини бўйнига олди. Ундан ташқари, Chevron АҚШдан лекторларни таклиф қилади ва робот технологиялари билан инженерлик соҳасига бағишланган таълим дастурларини назорат қилади.

Бош Консуллик эса марказни жиҳозлар, мебел ва адабиётлар билан таъминлади. Шунингдек, ташриф буюрувчиларга ёрдам беришлари учун администраторларни ҳам тайинлади.

Алмати юқори эътибор остида

Марсичекнинг сўзларига қараганда, АҚШ Бош Консуллиги ушбу лойиҳани уч йил давом этишини таъминламоқчи. Марказ ҳар куни соат 11 дан кеч соат 8 гача ишлайди ва асосан талабалар, ўқитувчилар ва ёш тадбиркорлардан иборат бўлган 150 нафаргача ташриф буюрувчиларни қабул қилишга мўлжалланган.

“American Space” очилишидан олдин 11 та “American Corners” ўқув марказлари очилган бўлиб, улар мамлакатнинг барча қисмларида фаолият юритиб келмоқда.

У кичик марказларга қанча одам ташриф буюришини айтиш қийин, деди Марсичек.

Масалан, Астанада жойлашган “American Corner” бир университет ҳудудида фаолият кўрсатади ва унинг асосий ташриф буюрувчилари талабалардир. Бошқа шаҳарларда “Amerian Corner” кутубхоналарда жойлашган бўлиб, улар ҳафтасига беш кун, соат 9 дан 18 га қадар ишлайди.

Ушбу марказларга келувчилар сони табиийки оз, деди Марсичек ва гапида давом этиб, Бош Консуллик Алматига асосий эътиборни қаратиб, йирикроқ бўлган “ American Space ” маданий марказини шу ерда очишга қарор қилди, деди.

“Бу, биз кўпроқ маблағ, техник ва инсон ресурсларини ажратамиз деганидир”, деди у.

АҚШнинг Қозоғистондаги элчиси Жорж Крол “American Space” очилиши маросимида нутқ сўзлаб, Қозоғистонда, айниқса Алматида улкан салоҳият кўришини билдирди.

“Бу ерда мен янги иқтисодий ҳаракат ва ижтимоий ва маъмурий ривожланишни кўрмоқдаман”, деди Крол. “Нафақат Қозоғистонда, балки бутун Марказий Осиёда ҳам”.

АҚШ элчихонаси баёнотига кўра, у “Мен барчангизни “American Space” маданият марказининг бир қисмига айланишга чақираман”, деди. “Бу ерга келинг, биз билан боғланинг, дастурларимизда қатнашинг. Ва албатта сизга, ҳамкасбларингиз, дўстларингиз ва оилангизга мос келувчи маросимлар ва учрашувларни уюштиришни таклиф қилишдан уялманг”.

“American Space” маданият маркази бўлиб, ўз вазифасидан келиб чиқиб, барчанинг унинг фаолиятида қатнашишидан манфаатдордир”, деди Крол.

Илиқ қабул

АҚШ Касалликлар Назорати ва Профилактикаси Марказларининг минтақавий дастури раҳбари Дафна Моффет “American Space”га қилган ташрифидан илиқ таассурот қолганини сўзлади.

Унга марказнинг очиқлиги, юқори сифатли жиҳозлари ва замонавий дизайни ёққанини Caravanserai га гапириб берди.

“Бу каби марказлар жуда ҳам зарур, сабаби инсонлар тўпланиб, бирор иш билан шуғулланиши мумкин бўлган жойларни топиш имкони ҳамиша ҳам бўлавермайди”, деди Моффет. “Умуман олганда, марказ фаолиятидан мақсад бунёдкорлик платформасини яратиш, инглиз тили ва Америка Қўшма Штатлари ҳақида кўпроқ нарсаларни ўрганишдир”.

Алматилик 26 ёшли Наргизе Акибаева ҳам “American Space”нинг янги жиҳозлари ва унинг қулайлигини ёқтириб қолган.

Бу келувчиларга дунёдаги энг ривожланган давлат ҳақида билиб олиш имкониятини беради, деди у Каравансерайга.

“Мен имкон қадар кўпроқ инсонлар ушбу қизиқарли жойга келиш имконияти борлиги ҳақида эшитишларини хоҳлар эдим”, деди у.

Ҳамма нарсага пул тўлаш керак бўлган замонимизда Алматидаги “American Space” ажойиб жиҳозларга эга бўлган, қулай ва барчага бепул марказдир, деди 32 ёшли Алматида истиқомат қилувчи Алёна Литова.

Бу жой ёшлар интилиб келадиган жойга айланади, деди у. “Фикримча марказда тез орада бўш жойлар қолмайди, чунки одамлар тинмай келишда давом этмоқда”.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500