http://central.asia-news.com/uz-Cyrl/articles/cnmi_ca/features/2017/11/13/feature-02
| Дипломатия

Марказий Осиё давлатлари ЕИ билан йиллик учрашувда ҳамкорлик ҳужжатига имзо чекдилар

Caravanserai


ЕИ нинг ташқи ишлар масалалари бўйича раҳбари Федерика Могерини Люксембургдаги матбуот анжумани давомида. 16 октябрь, 2017 йил. ЕИ нинг хавфсизлик масалалари бўйича экспертлари Марказий Осиё давлатларига терроризмга қарши курашда ёрдам беради, деди Могерини 10 ноябрь куни Самарқанддаги 13-чи йиллик ЕИ-Марказий Осиё вазирлар даражасидаги учрашув чоғида. [Жон Тис/AFP]

ЕИ нинг ташқи ишлар масалалари бўйича раҳбари Федерика Могерини Люксембургдаги матбуот анжумани давомида. 16 октябрь, 2017 йил. ЕИ нинг хавфсизлик масалалари бўйича экспертлари Марказий Осиё давлатларига терроризмга қарши курашда ёрдам беради, деди Могерини 10 ноябрь куни Самарқанддаги 13-чи йиллик ЕИ-Марказий Осиё вазирлар даражасидаги учрашув чоғида. [Жон Тис/AFP]

САМАРҚАНД, Ўзбекистон – Марказий Осиё давлатлари ўзаро ва Европа Иттифоқи (ЕИ) билан минтақавий хавфсизлик ва иқтисодий ривожланиш мақсадида бирга ишламоқдалар, дея хабар беради Озодлик Радиоси (RFE/RL).

Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлари жума куни (10 ноябрь) 2018-2019 йилларга мўлжалланган ўзаро ҳамкорлик дастурига имзо чекдилар.

Ҳар йили бўлиб ўтадиган ЕИ-Марказий Осиё вазирлар даражасидаги учрашувнинг Ўзбекистоннинг Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган навбатдаги 13 учрашувда имзоланган келишув мамлакатларнинг минтақага кўпроқ сармоя жалб қилиш ва транспортация, энергетика, туризм ва маданият соҳалари бўйича таклифларини белгилаб беради.

ЕИ нинг минтақада тутган ўрни ва Марказий Осиёнинг халқаро ташкилотлар билан алоқаларини қамраб олувчи ушбу ЕИ-Марказий Осиё учрашувида шунингдек ЕИ нинг ташқи ишлар ва хавфсизлик масалалари бўйича олий вакили Федерика Могерини ва ЕИ нинг халқаро ҳамкорлик ва ривожланиш масалалари бўйича комиссари Невен Мимика ҳам қатнашдилар.

Ўзининг минтақага сафаридан олдин, Могерини хоним Марказий Осиёнинг ЕИ учун муҳимлигини урғулади.

"Хавфсизликдан тортиб то радикаллашув ва экстремизмга қарши кураш, савдо-сотиқдан тортиб то фуқаролик жамиятини қўллаб-қувватлаш масалаларида ЕИ ва минтақа мамлакатлари ишончли ҳамкорлардир», деди у.

«Бизнинг йиллик анжуманимиз фуқароларимизнинг манфаатларини таъминлаш доирасида ўтган йил давомида нималарга эришилганини сарҳисоб қилиш ва келажакка боқиб минтақаларимизда ривожланиш, хавфсизлик ва барқарорликни ошириш бўйича қилинадиган ишларни баҳолаш имконини беради».

Қирғизистонга ташриф

Могерини ва Мимика 9 ноябр куни Қирғизистоннинг янги сайланган Президенти Сооронбай Жеенбеков, ваколат муддати тугаётган Президент Алмазбек Атамбаев ва Бош вазир Сапар Исаковлар билан учрашувларни ўз ичига олган Бишкекка қилган сафарларидан сўнг Самарқандга келдилар.

Қирғизистонлик расмийлар билан учрашув давомида Могерини қайта қайта «Европа Иттифоқи Қирғизистон Республикасидаги сайлов масалаларидаги ислоҳотлар жараёнини, шунингдек қонун устуворлигини таъминлашдаги ва ҳуқуқий ислоҳотларни қўллаб-қувватлашини» айтди, дея хабар берди унинг бошқарувидаги ташкилот.

У, ЕИ Қирғизистон билан икки томонлама музокараларни бошлашга тайёр деди, дея 9 ноябрь куни хабар берди RFE/RL.

Самарқанддаги учрашув давомида Могерини ЕИ нинг хавфсизлик масалалари бўйича экспертлари маҳаллий ҳукуматларнинг терроризмга қарши курашларини қўллаб-қувватлаш учун ЕИ делегациялари таркибидан жой олади деди.

Энг асосий ташвишга солувчи масалаларга ёшларнинг радикаллашуви, Эрон ядровий дастури ва Афғонистонда барқарорликка эришиш киради, деди у.

Сизга мақола ёқдими?
5
Йўқ
Фикрлар 0
Сиёсат
Captcha