Карвонсарой
Терроризм

«Ислом давлати» қўлида Ироқ ва Суриядаги сўнгги ерлари қолди

АФП

Ироқ ҳукумати кучлари Ефрат дарёси устида жойлашган Рава шаҳрини қайта қўлга олиш учун қилаётган ҳужумлари вақтида «Ислом давлати» (ИД) жангарилари деб гумон қилинган одамларни қўлга олмоқда, 28 октябрь, 2017 йил. [МОАДҲ АЛ-ДУЛАИМИ / АФП]

Ироқ ҳукумати кучлари Ефрат дарёси устида жойлашган Рава шаҳрини қайта қўлга олиш учун қилаётган ҳужумлари вақтида «Ислом давлати» (ИД) жангарилари деб гумон қилинган одамларни қўлга олмоқда, 28 октябрь, 2017 йил. [МОАДҲ АЛ-ДУЛАИМИ / АФП]

АММАН -- Ироқ армияси жума куни (17 ноябрь) мамлакатдаги «Ислом давлати» (ИД) қўлидаги сўнгги шаҳарни озод қилди ва жангариларнинг ўз давлатига эгалик қилиш ҳақидаги орзуларининг тобутига яна битта мих қоқди.

ИД, Ироқ ва Сурияда 2014 йилда эълон қилган ва икки давлат ерларига таралган «халифалик»нинг 95% ини қўлдан бой берди, дея хабар беради жангарилар билан жанг қилаётган АҚШ бошчилгидаги коалиция кучлари вакиллари.

Гуруҳ қўлида ҳозича Ироқ ва Суриядаги кичик ҳажмдаги ҳудуд қолмоқда, бу эса у минтақада ўз фаолиятини бошлаган вақтдаги йирик ҳудудларга солиштирганда арзимас ерлар демакдир.

Ироқ

Жума куни Ироқ армияси томонидан эрта тонгда бошланган тезкор ҳужум оқибатида Ефрат водийсидаги Рава шаҳарчасини бой бергандан сўнг, ИД қўлида мамлакатнинг чўл ҳудудларидаги кичик бўлаклари қолмоқда.

Бағдод кучлари Сурия билан биргаликда чегаранинг ўз томонида ИД қўли остидаги сўнгги ҳудудларини эгаллаш учун якуний ҳаракатни бошлади.

Июл ойида ашаддий кўча жангларидан сўнг Мосул шаҳрини қайта эгаллаган Ироқ учун ушбу амалиёт жазолаш кампаниясининг сўнгги қисмидир.

Ироқнинг Анбар вилоятидаги чегара ҳудуди бир нечта қудратли Сунний қабилалар томонидан бошқарилади ва улар ҳукумат аскарлари билан ИДга қарши бирга жанг қилишлари учун ўз жангчиларини юбордилар.

Сурия

Чегарадаги Албу Камал шаҳарчасининг ортида, ИД, бир вақтлар гуруҳга ноқонуний фойда олиш имконини берган нефтга бой Дейр аз-Зор вилоятида жойлашган, Ефрат дарёси атрофидаги йигирматадан ортиқ чўлдаги қишлоқларни назорат қилмоқда.

У ердаги жангариларга қарши Сурия ҳарбийлари ва АҚШ коалицияси томонидан қўллаб-қувватланаётган Курд ва Араб жангчилари кураш олиб бормоқда.

Чўлдаги фронт чизиғи жойлашган ҳудуддан узоқда, ИД Ямрук қочқинлар лагери ва Дамашқ шаҳридан жануброқда жойлашган Ҳажар Асвад туманида ҳукумат кучлари ва бошқа жангариларга қарши курашмоқда.

Ҳомс вилояти марказида эса ИД президент Башар ал-Асад кучлари томонидан ўзи ушлаб қолмоқчи бўлган кичик ҳудудда сиқувга олинган.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500