Ахборот бюллетенимизга обуна бўлинг
Twitter
Facebook
Youtube
Rss
M.logo uz cyrl

2017-11-24 | Хавфсизлик

Сурия ва Ироқдан қайтаётган Қозоғистонликларни қийинчиликлар кутмоқда

Қозоғистонлик ҳарбий хизматчи, Алмати вилояти, 2016 йил, сентабр. Жангари ватандошлари Сурия ва Ироқда мағлубиятга учраб уйга қайтаётган бир пайтда, Қозоғистонлик чегарачилар жанговар ҳушёр ҳолатда. [Қозоғистон Мудофаа Вазирлиги]

Арман Калиев

ОСТОНА – Сурия ва Ироқда «Ислом Давлати» (ИШИД) сафида жанг қилган юзлаб Қозоғистонлик ёшлар ватанларида совуқ кутиб олинади ва Миллий хавфсизлик қўмитаси (КНБ) томонидан кузатиб борилади, дейди мутахассис ва расмийлар.

2011 йилдан буён «Ислом Давлати»га қўшилиш истагида бўлган 400 га яқин Қозоғистонликлар мамлакатни тарк этганлар, деди Нурсултон Назарбоев 13 ноябрь куни халқаро муносабатларни муҳокама қилувчи гуруҳ -Остона клубининг 3-сессиясичоғида, деб хабар берди 16 ноябр куни Nur.kz.

Аввалги ҳисоб-китоблар, шу жумладан ташқи ишлар вазири ўринбосари Ержан Ашиқбаевнинг тахминларига кўра, бу рақам жангарилар ва уларнинг оила аъзолари билан билан биргаликда 500 тани ташкил этганди.

Улар мағлуб бўлганларидан сўнг уйларига қайтмоқдалар, деди Назарбоев.

Бундан ташқари, давлат хавфсизлик қўмитаси маълумотларига кўра, Қозоғистон фуқаролари энди «Ислом Давлати»га қўшилиш учун мамлакатни тарк этаётганлари йўқ, деб хабар қилади Интерфакснинг Қозоғистон бўлими.

Жангарилар қаторига қўшилган Қозоғистонликларнинг маълум бўлган сўнгги гуруҳи Яқин Шарққа 2016 йилда жўнаб кетган, ўша вақтда 69 та шундай ҳолат қайд этилган, деди КНБ. 2017 йилда эса бундай ҳолатларга дуч келинмаган.

Ортга қайтиш йўлининг ёпилиши

Шунга қарамай, Қозоғистон ҳукумати собиқ жангариларнинг уйга қайтишларини қийинлаштирган.

Апрель ойида Назабоев Мир24 ТВга берган интервюсида, мамлакатни тарк этиб, чет элдаги экстремистик ташкилотлар сафига қўшилганлар фуқароликдан маҳрум қилинишини айтганди.

«Биз «Ислом давлати»ида бўлиб қайтганлар билан профилактик ишлар олиб боришга ҳаракат қилдик, аммо бу ҳеч қандай натижа бермади» деди у. «Шу сабабли улар учун ортга қайтиш ёълини ёпишга қарор қилинди».

Назарбоев 11 июль кунитеррорчилик гуруҳини тузиш ёки унга қўшилишда айбланганларни Қозоғистон фуқаролигидан маҳрум этиш ҳақидаги қонунни имзолаганди.

Остонада жойлашган Динларни ўрганиш марказлари уюшмаси раҳбари ҳамда Қозоғистон ҳукуматининг диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича кенгаши аъзоси Юлия Денисенкога кўра, қонун автоматик тарзда Қозоғистон фуқаролигидан маҳрум қилмайди.

Тегишли қарор айбланувчи ҳақиқатдан ҳам экстремистик ташкилотлар қаторида жанг қилганлигини исботлаб бериши керак бўлган судлар томонидан чиқарилиши керак, деб айтган у Карвонсарой нашрига.

Қайтганлар катта эҳтимол билан террорчиликни қўллаб-қувватлаганликда ва шерикликда айбланадилар, деди Мурат Телибеков, Алматида жойлашган Қозоғистон мусулмонлари уюшмаси раҳбари Карвонсарой нашрига.

Жамият асосларининг барпо этилиши

Уларнинг Суриядан ватанга қайтганларидан кейинги муддаолари – ва жамиятнинг хавфсиз бўлиши – бошқа масала, дейди Денисенко.

«Бу биздаги махсус хизматларнинг салоҳиятига боғлиқ, чунки аслида террорчилик ҳужумига террорчи чегарани кесиб ўтаётган ёки ҳужумга тайёрланаётган пайтдаёқ барҳам бериш мумкин» деб қўшимча қилди у. «Тўда орасида террорчини аниқлаш ва уни тўхтатиш жуда қийин.»

Радикаллашувга қарши курашишнинг энг яхши йўли - террорчиликка даъват қилувчилар таянадиган асосни йўқотиш, дейди Денисенко.

Бу асос ижтимоий, сиёсий ва психологик омилларни ўз ичига олади, дейди у. Бошқача қилиб айтганда, умумий вазият қанчалик барқарор бўлса, ёшлар орасида адоват уруғини сочиш шунчалик қийин бўлади, деб қўшимча қилди у.

Сизга мақола ёқдими?

Ca mobile no 13

Фикрлар

* Мажбурий
Captcha