Карвонсарой
Терроризм

Қозоғистонда экстремистик ғояларни тарқатаётган шахсларни ҳибсга олиш кучаймоқда

Александр Богатик

16-ноябрь куни, Жанубий Қозоғистон вилоятида терговчилар гумондор шахлардан қонунда белгиланган тартибда, гувоҳлар кўз олдида экстремистик адабиётларни мусодара қилмоқдалар. [Қозоғистон МХҚ]

16-ноябрь куни, Жанубий Қозоғистон вилоятида терговчилар гумондор шахлардан қонунда белгиланган тартибда, гувоҳлар кўз олдида экстремистик адабиётларни мусодара қилмоқдалар. [Қозоғистон МХҚ]

ШИМКЕНТ, Қозоғистон -- Қозоғистон Миллий Хавфсизлик Қўмитаси (МХҚ) экстремистик материалларни тарқатишда айбланганларнинг кўпчилигини ҳибсга олиб, мамлакат бўйлаб террорчилик тармоқларига қарши курашни кучайтирмоқда.

МХҚ ва Ички Ишлар Вазирлиги биргаликда ўтказган амалиёт натижасида 16-ноябрь куни Жанубий Қозоғистон вилоятида19-50 ёшларда бўлган шахслар "Ислом давлати" ғояларини тарқатишда айбланиб ҳибсга олинди, деб хабар қилди МХҚ 20-ноябр куни.

11-гумондор "балоғатга етмаган шахс бўлган ва шу сабабли ҳибсга олинмаган" деди Шимкентда жойлашган Алтин Карлигаш (Олтин Капалак) нодавлат ташкилот раҳбари Лейла Байманова Карвонсарой нашрига.

Қўлга олинганлардан бири вилоят масжидида имом бўлиб ишлаган, деди у.

16-ноябрь куни, Жанубий Қозоғистон вилоятида тегишли органлар Қозоғистон МХҚ махсус кучлари томонидан қўлга олинган гумондор шахслардан бирини таништирмоқдалар. [Қозоғистон МХҚ]

16-ноябрь куни, Жанубий Қозоғистон вилоятида тегишли органлар Қозоғистон МХҚ махсус кучлари томонидан қўлга олинган гумондор шахслардан бирини таништирмоқдалар. [Қозоғистон МХҚ]

Ҳибсга олинганлар бир-бирини таниган ва интернетда "экстремизмни қабул қилишга ундовчи чақириқлар" ёзилган видеоларни жойлаштиришган, деб қўшимча қилди Байманова.

МХҚ маълумотига кўра, маҳбуслар ижтимоий тармоқларда ҳамда WhatsApp ва Telegram орқали экстремистик руҳдаги ғояларни тарқатганлар, шу билан бирга 400 дан ортиқ аъзолари бўлган 20 дан зиёд интернет-гуруҳларда экстремистик материалларни жойлаштирганлар.

Тергов давом этмоқда

Сўнгги ойларда юз берган бошқа ҳодисалар ҳам экстремистик ғояларнинг тарқатилиши билан боғлиқ бўлган.

Судга кўра, 1-ноябрь куни Қарағанда вилоят суди бир нафар шахсни интернет фойдаланувчиларини террористик ҳуруж содир этишга ундашда айблаб, мол-мулкини мусодара қилиш билан 7 ярим йиллик қамоқ жазосига ҳукм этган.

Қарағанда вилоятида, шунингдек, 30-октябрь куни тақиқланган Таблиғ Жамоати ташкилотининг 6 нафар аъзоси ҳибсга олинди, деб хабар беради Tengri News. Ҳуқуқ-тартибот органлари диний адабиётлар ва экстремистик видеолар ёзилган USB флеш-хотираларини мусодара қилганлар.

Қозоғистоннинг Время нашри хабарига кўра, расмийлар 19-сентябрь куни Шимкентда экстремистик руҳдаги материалларни уяли телефонларга ёзиб, кейин уларни сотганликда айбланган бир неча гумондорни қўлга олгандилар.

Чегарадан чиқиб

"Қўлга олинганларнинг кўпчилиги узоқ вақтдан бери динга қизиққан ва масжидга борадиган диндор одамлар" дейди Таразлик диншунос Санжар Сулейменов Карвонсарой нашрига.

"Аммо кейин, интернетдаги шубҳали материаллар таъсири остида уларнинг қарашлари янада радикаллашади" дейди у. "Улар чегарадан чиқиб, экстремизм, баъзида эса терроризмга ўтиб кетадилар".

Унга кўра, Жанубий Қозоғистонда "радикалликка мойил бўлганлар кўпчиликни ташкил қилади, аммо улар шу кунгача ўзларини кўрсатмаганлар."

"Жамиятимизда радикалликка мойил ёшлар бор ва улар бегуноҳ инсонларнинг жонига қасд қилишга ҳам тайёр" дейди Павлодар вилоятининг Динлараро муносабатларни таҳлил қилиш ва ривожлантириш маркази раҳбари Гулноз Раздикова Карвонсарой нашрига.

Биз ҳаммамиз ўтган йили Рамазондан бир оз аввалроқ, Ақтобеда инсонлар ҳаётига зомин бўлган, экстремистик ташвиқот таъсирига тушганлар томонидан содир этилган террорчилик ҳужумини унутмаймиз" деди у.

Кўпчилик Қозоғистонликлар радикал диний ташкилотлар юзага келтирадиган таҳдидни тушуниб етган бўлсалар-да, ёшларни экстремистик ғоялардан асраш муҳим, дейди Раздикова.

"Эртароқ ҳаракат қилиб, ёшларни радикаллашувдан ҳимояловчи тадбирлар билан бунинг олдини олиш зарур" дейди у. Шунингдек, ҳукумат расмийлари ва уламолар мамлакатдаги таълим муассасаларида ёшлар радикаллашувининг олдини олишга қаратилган учрашувлар ўтказаётганини ҳам қўшимча қилди.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 3

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Энг аввало, тайинланган имомлар билан бафуржа суҳбатлар ўтказиш зарур, ана ундан кейин имомларни ҳурмат қилмайдиганлар билан яқиндан ишлаш керак. Бу профилактик ишлар, суҳбатлар олиб бориш ва ҳ.к. деганидир.

Жавоб бериш

Бу бизнинг урушимиз эмас, биз оддий одамлармиз. Бу экстремистлар, махсус кучлар. Улар билан солиштирганда биз киммиз? Уларнинг иккаласи ҳам бизларни отиши, ўлдириши мумкин. Бу террорчилар ўзларининг ўрта асрлардан қолган ваҳшиёна қонун-қоидаларини бизга мажбрлаб тиқиштирмоқчи

Жавоб бериш

Экстремистлар билан курашиш тўғрисида кўп ёзилди. Аммо амалда уларга нисбатан ҳеч қандай чора кўрилмайди, сабаби қонун ваҳҳобийлик ғояларини ман қилолмайди. Ундан ташқари, нега ваҳҳобийларнинг эргашувчиларини салафийлар деб аташади? Уларнинг ҳақиқий салафлар билан ҳеч қандай боғлиқлиги йўқ.

Жавоб бериш