Карвонсарой
Жамият

"Ислом давлати" жиноятлари музейини очишга чақириқлар ортиб бормоқда

Бағдоддан Алаа Ҳусаин

Ироқлик аскар 2016 йил 7 ноябрда Ҳамам ал-Алил ҳудудида топилган оммавий мозорни текширмоқда, бу жойлар Мосулни «Ислом давлати»дан қайтариб олиш амалиёти натижасида қайта қўлга киритилган. [АҲМАД АЛ-РУБАЕ / AFP]

Яқин Шарқдаги расмийлар ва зиёлилар «Ислом давлати» ҳудудда уч йиллик ҳукмронлиги давомида содир этган жиноятларни акс эттирадиган музей очилишига чақириқ билан чиқмоқдалар.

Уларнинг таъкидлашича, ушбу музей гуруҳ томонидан жамиятнинг барча соҳаларида содир этилган ваҳшийлик ва жиноятларнинг тасдиғи сифатида хизмат қилади.

«Ироқда бундай музей очилиши муҳим, гуруҳ шу ерда вужудга келди, кейинчалик енгилди ва яксон қилинди», дейди тадқиқотчи археолог ва инсон ҳуқуқлари фаоли Амир Абдул Раззоқ.

«Бунинг ёрдамида бутун дунё гуруҳнинг мамлакатдаги бир неча шаҳарларни босиб олганидан кейинги ваҳшийлиги ва қонхўрлигига гувоҳ бўлиши мумкин», дейди у.

Суратда 2016-йил 29 март куни, тарихий Пальмира шаҳридаги Бел ибодатхонасининг «Ислом давлати» (ИД) томонидан портлатиб юборилгандан кейинги қолдиқлари акс эттирилган. [STRINGER / AFP]

Суратда 2016-йил 29 март куни, тарихий Пальмира шаҳридаги Бел ибодатхонасининг «Ислом давлати» (ИД) томонидан портлатиб юборилгандан кейинги қолдиқлари акс эттирилган. [STRINGER / AFP]

«Ислом давлати» жангарилари томонидан жинсий қулликка олинган, Ироқнинг язидлар жамоасига мансуб 36 ёшли Ҳайфа 2016-йил 17 ноябрь куни Ироқ шимолида жойлашган Дохук шаҳрида АФП мухбирлари билан интервю чоғида. 2014 йил «Ислом давлати» жангарилари Ироқ пойтахтининг шимолий ва ғарбий ҳудудларини эгаллаб, язидлар озчилик гуруҳига мансуб бошқа минглаб одамлар қаторида Ҳайфа ва унинг оила аъзоларига нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлишган. [САФИН ҲАМЕД / АФП]

Зулмат даврини хотирлаб

Музейлар бутун дунё бўйлаб муҳим маданий восита ҳисобланади», дейди у, «улар ўтмишдан парчаларни намойиш қиладиган тарихий маълумотлар омборхонаси, уларсиз вақт ўтиши билан тарих ёддан чиқиши мумкин».

Кўргазмага қўйилган буюмлар қаторида «Ислом давлати» содир этган жиноятлар тасвирланган суратлар, жумладан қийноқ қуроллари ва қатл қиличлари, машина бомбалари ва портловчи қурилмалар бўлиши керак, дейди у.

Суратлар ичида тарихий жойларнинг вайроналари ҳам бўлиши керак, «бу вайроналар ҳаётнинг бир қисми, тирик музей бўлиши мумкин» деб қўшимча қилади у.

«Биз ҳужжатлаштириш маданиятини рағбатлантиришимиз ва шу жойлардаги зулмат даврига мансуб барча тарихий ҳужжатларни йўқ қилмаслигимиз керак,» дейди Абдул Раззоқ.

«Далилларни сақлаш биз учун бу гуруҳларни шарафлаш дегани эмас, балки бунинг акси, бу келажак авлод учун жонли исбот ва бутун дунё бу жиноятларни эслаб қолиши учун сабаб сифатида хизмат қилади», деди у.

Абдул Раззоқ музейдан тушган барча маблағ террорчилик гуруҳидан азият чекканларга берилишини таклиф қилди.

Ироқлик депутат ва парламентнинг маданият қўмитаси аъзоси Уҳуд ал-Фадҳийнинг таъкидлашича, «Ислом давлати» жиноятларининг хотира музейини ташкил этиш масаласи аввал ҳам парламентда муҳокама қилинганди.

Ал-Фадҳий бу ғояинг ашаддий тарафдори бўлиб, уни бошлаш учун керакли рухсатномаларни олишга ҳаракат қилмоқда, унинг айтишича, таклиф молиявий ёрдам ва ҳужжатлаштириш бўйича мутахассисларга муҳтож.

«Ислом давлати» мафкурасига қарши туриш

Ал-Фадҳийнинг таъкидлашича, гуруҳ содир этган жиноятларни хотирлаш фақатгина музей қуриш билангина чекланмаслиги керак.

Шу билан бирга мактаб ўқув дастурларига ҳам ўзгартириш киритилиши зарур, деди у. Ҳозирда парламент бундай зарарли мафкураларни жиноятлар қаторига қўшиш ва уларни рад этувчи ижтимоий тушунча пайдо бўлиши йўлида қонун ишлаб чиқмоқда, деб қўшимча қилди.

«Бу фақат таълим ва мактаб тизими орқали амалга оширилиши мумкин», дейди у.

«Ислом давлати» жиноятлари доим ёдда бўлиши керак ва шундай мафкурага қарши чиқувчи мафкурани пайдо қилувчи қарши маданият ривожланиши керак," дейди у

Ироқ маданият вазирлиги «Ислом давлати» жиноятлари акс этган бир неча кўргазмаларни ташкиллаштирди, деб хабар берди вазирлик вакили Омран ал-Убайдий Diyaruna нашрига.

Шунингдек, Ироқнинг Мосул шаҳрида гуруҳнинг жиноятларини акс эттирувчи катта кўргазмаларни ташкиллаштириш жараёни кетмоқда. Бу шаҳар гуруҳнинг даъво қилинган давлат пойтахти бўлган, дейди у.

Бу борада Ироқ сезиларли ёрдамни олди, дейди у, айниқса, уни «Ислом давлати» мафкурасини жиноятлар қаторига қўшиш ҳақидаги БМТнинг бир нечта қарори тарафдори бўлган UNESCO қўллаб-қувватлади.

У, Франция БАА ва бошқа мамлакатлар билан ҳамкорликда Яқин Шарқдаги археологик объектларни тиклаш учун халқаро мерос фондини ташкил этиш бўйича резолюция лойиҳасини қабул қилганлигини таъкидлади.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500