Карвонсарой
Таълим

Ўзбекистон Афғон талабалари учун ўқув маркази ташкил этмоқда

Максим Енисеев

Афғонистон Президенти Ашраф Ғани (чапда) ва унинг Ўзбек ҳамкасби Шавкат Мирзиёев (ўнгда) 10 сентябр куни Қозоғистоннинг Остона шаҳрида бўлиб ўтган Ислом ҳамкорлиги ташкилоти саммити вақтида музокараларда қатнашмоқда. Ўзбекистон томони Ғанининг Тошкентга ташрифи декабрнинг бошида амалга ошишини кутмоқда. [Ўзбекистон Президентининг матбуот хизмати]

Афғонистон Президенти Ашраф Ғани (чапда) ва унинг Ўзбек ҳамкасби Шавкат Мирзиёев (ўнгда) 10 сентябр куни Қозоғистоннинг Остона шаҳрида бўлиб ўтган Ислом ҳамкорлиги ташкилоти саммити вақтида музокараларда қатнашмоқда. Ўзбекистон томони Ғанининг Тошкентга ташрифи декабрнинг бошида амалга ошишини кутмоқда. [Ўзбекистон Президентининг матбуот хизмати]

ТЕРМИЗ, Ўзбекистон – Ўзбекистон ҳукумати икки давлат орасида ҳамкорликни янада кучайтириш мақсадида Термиз туманида, Афғонистон билан чегарада Афғон фуқароларини ўқитишга мўлжалланган ўқув марказини қуришни режалаштирмоқда.

Марказ фаолиятининг қандай бўлиши борасидаги тафсилотлар ҳали тўлиқ ишлаб чиқилмаган. Афғонистон томони кундузги бўлимда олий маълумот берувчи ўқув дастурларини хоҳлаши ёки Афғон ишчиларига қисқа ўқув курсларини ташкил этишни сўраши мумкин. Ўқиш, ҳам кундузги тўлиқ, ҳамда онлайн кўринишда ташкил этилади.

Талабаларнинг этник таркиби (Афғонистонда озчилик миллат бўлган ўзбекларнинг йирик гуруҳи истиқомат қилади) ва ўқитиш тил(лар)ини танлашни Афғон томони ҳал қилади.

Марказ, қурилишни молиялаштираётган Ўзбекистон ҳукуматининг 19 ноябрда қабул қилган қарорига кўра, кейинги йили очилиши кутилмоқда.

Ўзбекистон Ҳаво Йўллари расмийлари 29 ноябр куни Афғонистоннинг Кам Аир авиакомпанияси томонидан Кобулдан Тошкентга илк бор қилинган парвозни нишонламоқда. [Тоҳир Қодирий/Twitter]

Ўзбекистон Ҳаво Йўллари расмийлари 29 ноябр куни Афғонистоннинг Кам Аир авиакомпанияси томонидан Кобулдан Тошкентга илк бор қилинган парвозни нишонламоқда. [Тоҳир Қодирий/Twitter]

Марказ Термиз шаҳри четидаги собиқ коллеж биносида жойлаштирилади ва ўз ичига замонавий, тўлиқ жиҳозланган ўқув ҳудудини олади, деди Карвонсарой билан суҳбатда Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот вакили Жавоҳир Хатамов.

«Марказ гуманитар, педагогик, муҳандислик ва техник йўналишлардаги мутахассисларни тайёрлашни режалаштирмоқда», деди у. «Афғон томони қандай фанлар ўқитилишини белгилайди».

Давлат қарамоғидаги ушбу ўқув даргоҳида Ўзбекистон дипломлари берилади.

Лойиҳа чегара ҳудудида инфратузилмани яхшилаш борасидаги Ўзбекистон сиёсатини давом эттиришга қаратилган, дейди расмийлар.Бундан аввалги ҳаракатлар чегара ҳудудида Афғонистон билан савдони ривожлантириш ва терроризмга қарши кураш учун халқаро логистика марказиниқуриш режаларини ўз ичига олган эди.

Йўловчилик алоқаларини кучайтириш

Марказда ўқиши режалаштирилган Афғон талабаларининг ўқиш пуллари қисман Ўзбекистон Темир Йўллари АЖ (ЎзТЙ) томонидан қопланади.

«Афғон талабалари талаб этилган тўловнинг фақат 50% тўлайдилар – қолганини Ўзбекистон Темир Йўллари тўлаб беради. Улар виза тўловларидан озод қилинадилар», деди Хатамов ва марказ маъмурияти ҳомийлик тўловлари ва халқаро грантларни жалб қилишни режалаштирган дея қўшиб қўйди.

Ўзбекистон университетларида 2017-2018 йилларда ўқиш учун тўланадиган ўртача йиллик тўлов нархи 7 миллион сўмни ташкил этди ($872).

Тошкентлик сиёсий таҳлилчи Валерий Ханнинг айтишича, бежизга ҳомий сифатида ЎзТЙ танланмаган.

«Ўзбекистон Афғонистонда темир йўллар тармоғини ривожлантиришга ўзининг стратегик мақсади сифатида қарайди ва бунинг натижасида нафақат иқтисодий фойдага, балки минтақада хавфсизлик таъминланишига эришиш мумкин бўлади», деди у Карвонсаройга.

ЎзТЙ икки давлатни бирлаштирувчи, Афғонистоннинг 2011 йилдан бери фаолият юритаётган ва илк узоқ масофали умумий темир йўли бўлган Ҳайратон - Мозори Шариф темир йўлини қуриб битказган.Ўзбекистон ҳозирда темир йўлни Ҳиротга қадар узайтиришга тайёргарлик қилмоқда.

«Афғонистонда темир йўл қуриш каби йирик лойиҳалар мутахассисларни талаб қилади», деди Хан. «Албатта, уларни тайёрлаш ушбу ўқув марказининг асосий мақсадларидан биридир».

Темир йўл Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги ягона боғлама тури ҳисобланмайди.

Афғонистон авиакомпанияларидан бири бўлган Kam Airчоршанба тонгида (29 ноябр) Кобулдан Тошкентга илк бор парвоз қилди, дея хабар берди Ўзбекистон Ҳаво Йўллари.

Кобул-Тошкент парвозлари декабр ойидан бошлаб, чоршанба ва якшанба кунлари доимий равишда амалга оширилади, деб хабар берди 1news.uz сайти. Афғон авиакомпанияси ходимлари ҳам Ўзбекистон Ҳаво Йўлларига қарашли техник ўқув марказларида таълим оладилар.

«Биродарлик» ришталарини яхшилаш

Kam Air нинг илк рейси билан Тошкентга декабрнинг илк кунларида амалга ошириладиган Афғонистон Президенти Ашраф Ғанининг ташрифидан бир неча кун аввал Афғон ҳукумати делегацияси етиб келди.

Темир йўл масалаларини қамраб олувчи бир неча ҳужжатлар Президент Ғани томонидан унинг Тошкентга ташрифи чоғида имзоланиши учун тайёр ҳолатда турибти, дея Тошкентдаги Афғонистон консули Абдуллоҳ Аҳад Ҳалиқёрнинг сўзларига асосланиб хабар тарқатди Podrobno.uz.

Ҳужжатлардан бири Ўзбекистон ва Афғонистонни боғлаб туришда ўта муҳим бўлган Ҳайратон йўли ва кўпригини мамлакатлар томонидан биргаликда таъмирланиши ва фойдаланилишини назарда тутади, деган Ҳалиқёр.

Президент Ғанининг Ўзбекистонга ташрифи аслида октябр ойида амалга ошиши керак эди, аммо учрашув санаси кўчирилган эди.

Шунга қарамай, 8 ноябр куни Ашраф Ғани Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга мактуб йўллаб мамлакатлар ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йиллиги билан табриклаган.

«Мен сизга ва бутун Ўзбек халқига, узоқ йиллар давомида қўллаб-қувватлаганларингиз учун ўз эҳтиромимни изҳор қиламан», дея ёзган Президент Ғани. «Афғонистон қўшма лойиҳалар устида қатъий ишлашга бел боғлаган».

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500