2017-12-01 | Терроризм

Қозоғистон ва Покистон терроризмга қарши қўшма машқларни ўтказади

Александер Богатик

Қозоғистон Покистонда шу ҳафта тугаган «Дўстлик-2017» халқаро терроризмга қарши машқларда қатнашди.

Машқларда Покистон ҳамда Қозоғистондан 100 дан ортиқ ҳарбийлар қатнашди, 23-ноябрь кунги сурат. (Қозоғистон Мудофаа вазирлиги)

ОСТОНА -- Қозоғистон ва Покистон икки ҳафта давом этган жанговар тайёргарликни оширишга қаратилган терроризмга қарши машқларда қатнашди, Қозоғистон Мудофаа Вазирлиги 27-ноябрь куни аскарлар машқларни якунлаганидан кейин бу ҳақда хабар берди.

«Дўстлик-2017» халқаро терроризмга қарши ўқув машғулотлари Покистоннниг Хайбар Пахтунхва вилояти, Пабби шаҳридаги терроризмга қарши кураш миллий марказида бўлиб ўтди.

Мудофаа Вазирлиги хабарига кўра, машқларни ўтказишдан асосий мақсад - «тажриба алмашиш ҳамда амалиётда аскилтеррор машқларни ўтказиш орқали икки мамлакат ҳарбийларининг терроризмга қарши кураш бўйича профессионал маҳоратини ошириш эди».

«Машқларда Покистон ва Қозоғистондан 100 га яқин ҳарбийлар қатнашди», дейди махсус кучлар ротаси қўмондони Нурлан Собиров Карвонсарой нашрига.

Ўқув машқлари ҳақида сўзлар экан, «Биз терроризмга қарши кураш бўйича катта тажрибага эга бўлдик» деди у.

«Махсус тактик машғулотлар ва турли даражадаги машқлар бўлиб ўтди, жумладан сохта террорчилар эгаллаб турган бинога ҳужум қилиш амалиёти ўтказилди," дейди исм-шарифи ва унвонини айтишни истамаган машқ қатнашувчиларидан бири.

Покистон ҳарбий раҳбарияти «Қозоғистон ҳарбийлари маҳоратларини юқори баҳолади» деди у.

Қозоғистон ҳарбий кучлари яхши қуролланган

Қозоғистон ҳарбийлари иштирокидаги терроризмга қарши ўқув машқлари Қозоғистон ва чет давлатлатларда мунтазам равишда ўтказиб келинади.

Ноябрда Қозоғистон қўшинлари Тожикистон ва Ҳиндистонда ўтказилган терроризмга қарши машқларда қатнашди, шу билан бир қаторда Остонада қўмондонлик ҳарбийлари ўйинларига мезбонлик қилди, деб хабар берди Мудофаа Вазирлиги.

Қозоғистон армияси замонавий қуроллар, жумладан терроризмга қарши курашиш учун зарур бўлган қуроллар билан яхши таъминланган, дейди Алматилик учувчи ва заҳирадаги зобит Ярослав Любимов.

24-ноябрь куни C-295 ҳарбий транспорт самолёти Алматидаги ҳаво базасига учиб келди, деб хабар беради Мудофаа Вазирлиги.

«Бу самолёт Испаниянинг Airbus Defence and Space корхонаси томонидан яратилган,» деди Любимов Карвонсарой нашрига. «У ёнилғини қайта қуйишсиз узоқ масофага учиши мумкин. Самолёт аскарларни, қурол-аслаҳаларни ва жиҳозларни ташиш учун мўлжалланган».

17-ноябрь куни «Барис» зирҳли ҳарбий машинасининг (ЗҲМ) стандарт қабул синовлари бўлиб ўтди, ҳарбий транспорт Қозоғистонда йиғилган, деб хабар беради Қозоғистоннинг Paramount Engineering автомобиль ишлаб чиқарувчиси (Қозоғистон ва Жанубий Африка қўшма корхонаси)

Баёнотга кўра, «стандарт қабул синовларидан кейин, у (ЗҲМ) Мудофаа Вазирлигига амалдаги синовлар ва оғир қиш шароитида баҳолаш учун топширилади».

"Барис" ЗҲМ Қозоғистон ҳарбий кучлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш ходимларига хизмат қилиш учун мўлжалланган.Ўзбекистон ушбу махсус автомобилларни сотиб олишга қизиқиш билдирганди.

Сизга мақола ёқдими?

Ca mobile no 0

Фикрлар

* Мажбурий
Captcha
Асосий мақола
2017-11-24 | Хавфсизлик

Сурия ва Ироқдан қайтаётган Қозоғистонликларни қийинчиликлар кутмоқда

«Ислом давлати» мағлубият арафасида турган бир пайтда, гуруҳга аъзо бўлган Қозоғистонликлар ўз уйларига қайтадиган кўринади, уларни ватанларида аксил-террор чоралар кутмоқда.

Сўровнома

Яқин Шарқ ва ундан ташқаридаги исломий исёнларнинг Марказий Осиёда қўллаб-қувватланиши сустлашмоқда.

Натижаларни кўриш