Карвонсарой
Ёшлар

Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи терроризмга қарши курашмоқда

Максим Енисеев

Меҳмонлар 14-ноябрь куни Тошкентда Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи томонидан ташкил этилган кўргазмада ҳарбий техникани кўздан кечирмоқда.(Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи)

Меҳмонлар 14-ноябрь куни Тошкентда Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи томонидан ташкил этилган кўргазмада ҳарбий техникани кўздан кечирмоқда.(Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи)

ТОШКЕНТ -- Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи терроризмга қарши ижтимоий медиа кампанияни олиб бормоқда ва радикаллашув ҳамда экстремизмга қарши курашиш мақсадида ҳарбий бўлинмалар ташкил этишни режалаштирган

Ёшлар Иттифоқи 30-июнь куни ташкил этилган бўлиб, у мамлакат ёшлари орасида экстремистик ғоялар тарқалишига қарши курашиш ва уларнинг сиёсатдаги иштирокини ошириш мақсадини кўзлаган. У узоқ вақтдан бери мавжуд бўлган ҳамда шу куни тарқатиб юборилган «Камолот» ташкилотининг ўрнини эгаллади.

«Бизнинг ҳаракатларимиз ёшларни ташқи таҳдидлардан ҳимоя қилиш, уларни мамлакатда юз бераётган ўзгаришларга жалб этиш, ҳамда интернетда экстремистик ғоялар тарқалишининг олдини олишга қаратилиши керак» деб таъкидланади 5-ноябрь куни Ёшлар Иттифоқи веб-саҳифасида жойлаштирилган баёнотда.

«Бу ишга ўз ҳиссасини қўшиш мамлакатдаги ҳар бир фуқаронинг бурчидир», деб қўшимча қилинади хабарда.

Мудофаа вазири Абдусалом Азизов (ўнгда) ва Ёшлар Иттифоқи раиси Қаҳрамон Қуронбоев Тошкентда 14-ноябрь куни ҳамкорлик меморандумини имзоладилар. (Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи)

Мудофаа вазири Абдусалом Азизов (ўнгда) ва Ёшлар Иттифоқи раиси Қаҳрамон Қуронбоев Тошкентда 14-ноябрь куни ҳамкорлик меморандумини имзоладилар. (Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи)

Ёшлар террорга қарши

Ёшлар Иттифоқи қўллаб-қувватлаган Ўзбекистон ёшлари 31-октябрь куни Нью-Йоркда содир этилган террорчилик ҳужумини қораловчи медиа-кампанияни олиб бордилар , бу ҳужум асли ЎзбекистонликСайфулло Соипов томонидан содир этилган эди.

29 ёшли Соипов Манхеттендаги одамлар билан гавжум велосипед йўлакчасига ижарага олинган юк машинасида бостириб борганлигини тан олган, унга ўқ узиб, ҳибсга олишларидан аввал саккиз кишини ўлдирган ва камида 12 нафар одамга жароҳат етказган. Ҳибсга олинганидан кейин у «Ислом Давлати»ни қўллаб-қувватлашини айтган.

Терроризмга қарши эканликларини намойиш қилиш учун, Ўзбекистонлик ёш йигит-қизлар ижтимоий тармоқларда #ЎзбекистонЁшлариТерроргаҚарши, #ТерроргаҚаршиБиргаликда ва #ТерроргаЙўқДеймиз хештегларидан фойдаланиб фикрлар билдиришган.

Бу медиа кампания «ўз ташаббуси билан бизга мурожаат қилган бир гуруҳ ёшлар» томонидан ташкил қилинди, дейди Ёшлар Иттифоқи вакили Алишер Ҳакимов Карвонсарой нашрига.

«Бу тадбир мамлакат миқёсида ёшларнинг бирдамлигини кўрсатиш учун яхши восита», дейди Ҳакимов.

«Соипов ҳаракатларини қоралайман ва ҳалок бўлганлар учун афсусдаман» дейди тошкентлик 17 ёшли Мансур Расулев Карвонсарой нашрига.

«Унинг Ўзбекистонга ҳеч қандай алоқаси йўқ ва бу кампания АҚШ ва бошқа давлатлардаги имкон қадар кўпроқ одамга бу ҳақда билдиришини истардим»

Ҳарбийлар билан ҳамкорлик

Медиа кампания билан бир қаторда, 14-ноябрь куни Ёшлар Иттифоқи Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги билан биргаликда ҳамкорлик меморандумини имзоладилар, унга кўра ҳарбий кучлар сафига ёшлар гуруҳлари жалб этилади.

Ёшлар Иттифоқининг мақсадларидан бири ёш аскарларни қўллаб-қувватлаш, аскарлар ҳамда ҳарбий чақирув ёшига етмаганларни экстремизмдан воз кечишга ундашдир.

«Бу ҳамкорлик кўплаб тадбирларни кўзда тутади», деб хабар берилади вазирликнинг 14-ноябридаги баёнотида. Мамлакат бўйлаб «Жасорат» клубларини ташкил этиш, аскарларнинг реклама кампанияларидаги иштироки ва мажбурий ҳарбий хизматни ўтаган йигитларга иш топишда кўмаклашиш шулар жумласидандир.

«Ўзбекистонда ҳали ҳам мажбурий ҳарбий хизмат мавжуд, унга 16-27 ёшдаги йигитлар чақирилади», дейди мамлакат миқёсидаги «Ватанпарвар» ҳарбий-ватанпарварлик клубининг Тошкент шаҳридаги бўлими етакчиси Бахтиёр Ғозиев Карвонсарой нашрига. Бундай клубларда умумтаълим мактабларида таҳсил олаётган, чақирувни кутаётган ўқувчиларга ҳарбий тайёргарлик дарслари ўтилади.

«Шу сабаб, Соипов ва унга ўхшаганлар каби йўлдан адашмасликлари учун ҳарбий чақирув ёшидагилар билан ишлаш жуда муҳим» деди Ғозиев.

Меморандум имзоланганидан икки кун ўтиб, Мудофаа вазирлиги Ўзбекистон ёшлари эътиборини жалб қилиш ва ахборот бериш мақсадида илк бор ўз веб-саҳифасини ишга туширди, шу йўл билан «армия ва жамоатчилик орасида яқин алоқада бўлиш кўзланган» деб хабар беради 16-ноябрь куни Мудофаа вазирлиги вакили, полковник Мақсуд Абиловдан иқтибос келтган ҳолда вазирлик матбуот хизмати.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500