http://central.asia-news.com/uz-Cyrl/articles/cnmi_ca/features/2017/12/08/feature-01
| Бағрикенглик

Марказий Осиёлик муҳожирлар Россияда «иккинчи даражали одамлар» каби азият чекаётганидан нолимоқда

Арман Калиев

10 август, Москва марказидаги кўчани таъмирлаш вақтида ишчилар пўлат тўр ташимоқда. Марказий Осиёлик муҳожирлар Москвада асосан фаррошлик ва қурувчилик билан банд, дейди наманганлик 35 яшар Фарҳод Т., Карвонсарой нашрига (Младен Антонов/AFP)

МОСКВА – Марказий Осиёликлар ҳақидаги салбий стереотиплар ҳамда аксил-муҳожирлик кайфияти Россияда кенг тарқалган, бу эса шундоқ ҳам машаққатли бўлган ҳаётни янада оғирлаштиряпти, дейди муҳожирлар.

Бундай стереотип ва муносабатнинг пайдо бўлишига сабаб, Россия расмийларининг терроризмда гумонланган шахсларни Марказий Осиёдан деб ҳисоблашлари ва Россия оммавий ахборот воситаларида муҳожирларнинг салбий тарафдан ёритилишидир.

«Иккинчи даражали одамлар»

Москвада жойлашган Гайдар номидаги Иқтисодий сиёсат институти ва Россия давлат органларига кўра, Россияда 1 июнь ҳолатига кўра, 1,92 млн. Ўзбекистон, 1,06 млн. Тожикистон, 622 000 Қирғизистон ва 522 000 Қозоғистон фуқаролари истиқомат қилади.

3 апрелда Санкт-Петербург метросидаги портлашга алоқадорликда гумон қилинган Муҳаммадюсуф Мирзаалимов 7 апрел куни Санкт-Петербург шаҳри Невский туман судида унинг ҳибсга олинишига бўйича эшитувларда қатнашмоқда. (Олга Малцева/АФП)

«Марказий Осиёлик муҳожирлар энг қуйи даражади ишлар – фаррошлик, уй ва ёъллар қурилиши, турли биноларда қоровулчилик қилиш ва энагалик билан банд,» дейди Москвага Ўзбекистоннинг Наманган шаҳридан келган 35 ёшли Фарҳод Т., Карвонсарой нашрига.

Салбий оқибатлардан чўчиб, фамилияси ошкор этилишини истамаган Фарҳод Москвага бундан беш йил аввал келган. У даставвал қурилишда ишлади, кейин эса ҳозирги иши - шахсий ҳайдовчиликка ўтди.

Ўзбекистонда унинг турмуш ортоғи ва тўрт нафар фарзанди бўлиб, у ҳар ой уларга пул жўнатиб туради.

Ҳаммасидан ҳам Фарҳод депортация қилинишдан қўрқади, шу боис у шаҳардаги рўйхатга олиш талабларини вақтида бажаради ва Россияда вақтинча яшаш қоидаларни бузмайди.

«Маҳаллий аҳоли бизни иккинчи даражали одамлар деб билади ва бу уларнинг бизга нисбатан кундалик муносабатларида кўринади,» дейди у. «Қисиқкўз» ёки «маймун» - биз ҳар қандай ҳақоратларга чидашга мажбурмиз.»

Бундай тоқацизликлар кўп учрайди. Шу йил аввалроқ хабар қилинган яна бир ҳолатда, Бишкеклик журналист Наталя Кушпаренко Москва меҳмонхонасида дискриминацияга учраган деб хабар беради Кабар ахборот агентлиги.

Унинг апрел ойидаги сўзларига қараганда, меҳмонхона унга Қирғиз фуқароси бўлгани учунгина хона ажратишдан бош тортган.

«Мен меҳмонхона бошқарувчисига Қиърғизистон фуқароси бўлсам-да, этник рус эканлигимни айтдим,» дейди Кушпаренко. «Ходим менга «Лекин сиз Россия фуқароси эмассиз… ва бизга душман бўлган давлатда яшайсиз», деди.»

«Террорчи эмаслигингни мен қаердан биламан?»

Бу йил камситишлар янада кучайди, деди Фарҳод.

«Бир ой олдин менга Москвадаги уй-жой қурилишига киришни тақиқлашди,» деди у. «Қўриқчи менга «Террорчи эмаслигингни қаердан биламан?» деди, умрим давомида мени нима деб чақиришмаган дейсиз, лекин бу мени биринчи марта террорчи деб аташлари эди.»

Қирғизистонда туғлиган этник ўзбек, 22 ёшли Россия фуқароси Акбаржон Жалилов 3 апрел куни Санкт-Петербург метросида ўзини портлатиб, 14 кишининг ўлдирганидан сўнг, россияликлар .муҳожир ва гастарбайтерлар ҳақидаги фикрларини баралла айтадиган бўлиб қолдилар .

Ҳужумдан бир неча кун ўтиб, Россия тергов қўмитаси Санкт-Петербургда Марказий Осиёлик олти муҳожир қўлга олинганини хабар қилди. Гумондорлар Ал-Қоида билан боғлиқ Жабҳат Фатиҳ ал-Шом (аввал Жабҳат ал-Нусра сифатида танилган) ва «Ислом Давлати» гуруҳларига одам ёллашда айбланганлар.

Бир ой ўтиб, Россия Федерал хавфсизлик хизмати тўрт эркак ҳибсга олинганини эълон қилди - уларнинг барчаси Марказий Осиёликлар бўлиб, «Ислом Давлати»га ва Москвада террорчилик ҳужумларини тайёрлашга алоқадорликда айбланганлар.

Август ойида, «Ислом Давлати» аъзолари деб кўрилган яна икки нафар киши қўлга олинган, улар ҳам Марказий Осиёдан бўлган ва Москвада 1 сентябрь куни террорчилик ҳужумини режалаштирган деб хабар қилинган.

«Душман образини» яратиш

Бу террорчиликда гумон қилинган Марказий Осиёликларнинг хатаригабўлган диққатни оширди, бу ҳолат ҳақиқий ёки бўрттирилган эканлигидан қатъий назар, Россияга келиб ҳалол пул топаётган Марказий Осиёлик муҳожирлар учун қийинчиликлар туғдирмоқда.

Россиялик ОАВ ва хавфсизлик хизмати расмийлари «бизни душман қиёфасида кўрсатмоқда», дейди Фарҳод.

Россияга иш қидириб келган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлатлар фуқаролари Россия Федерациасидаги террорчилик гуруҳларининг асосини ташкил қилади, дейди Россиянинг Миллий аксилтеррорчилик қўмитаси бошлиғи Александр Бортников 11 апрел куни.

Марказий Осиё минтақаси Россияни меҳнат муҳожирлари билан таъминловчи асосий манбадир.

Фарҳоднинг айтишича, Марказий Осиёликларни «Ислом Давлати» билан боғловчи таъкидлар Россия фуқаролари орасидаги мавжуд аксил-муҳожирлик кайфиятини янада кучайтирди.

«Ўтган ёз Москвадаги кафелардан бирида, қандайдир рус йигитлари Тожикистонлик танишимни мазах қилиб, уни кўчага судраб олиб чиқиб кетишди,» дейди у.

Фарҳоднинг айтишича, руслар тожикни дўппослаганлар.

«Унга ҳеч ким, ҳатто бинодаги қўриқчилар ҳам ёрдам беришга ҳаракат қилмади,» деди Фарҳод.

Сизга мақола ёқдими?
171
Йўқ
Фикрлар 49
Сиёсат
Captcha
| 2019-07-10

Ҳаммаси тўғри, яқинда кўчада юриш қўрқинчли бўлиб қолади. Бирор мамлакатга меҳмон бўлиб келсангиз, унинг ахлоқий тушунчаларини ҳурмат қилишга мажбурсиз. Муносабатлар ҳақида ёзадиган бўлсангиз, гуруҳ-гуруҳ бўлиб юрадиган, талон-тарож ва зўравонлик билан машғул бўлган бу дўстона махлуқотлар нечта жиноят содир этганликлари ҳақида ҳам ёзинг. Болалардан хавотирдаман. Айёр, пасткаш махлуқлар, кундузи қонунга риоя қиладиган, кечаси эса қутурган моллар тўдаси. Негатив муносабат борлигига қўшиламан.

Жавоб бериш
| 2019-08-03

Ҳамма бир хил эмаску

Жавоб бериш
| 2019-07-03

Нега уларни бу ерга олиб келишади? Тарбиясиз, ўқимаган одамлар. Рус тили, маданиятини билмайдилар. Ташқи кўринишлари, динлари ҳам бошқа. Бўйлари паст. Нега? Бу ҳам етмагандек, сурбет. Қотилликлар, болалар ва аёлларнинг зўрланиши.

Жавоб бериш
| 2019-08-03

Руслан жиноят қилмайди деб ўйлайсизми?

Жавоб бериш
| 2019-06-23

Кийимқоп, қишлоқ, Чуркистон. Бу ерга келиб, ўз одатларингни ёйишни бас қил.

Жавоб бериш
| 2019-06-14

Қорамўндилар Қорамўндистонга боришади

Жавоб бериш
| 2019-04-04

Руслар, Россияга қайтиб кетинг

Жавоб бериш
| 2019-02-04

Марказий Осиёлик мигрантлар! Уйларингизга жўнанглар

Жавоб бериш
Asd | 2018-05-18

Россия ва Осиёда миграция ҳукумат муаммоси. Агар ўз давлатларида иш бўлганида одамлар Россияга кетишмас эди. Россия ҳукуматининг сиёсати миграцияни жалб қилишдан иборат. Агар муҳожирларга қарши бўлсангиз осиёликларни эмас, Россия ҳукуматини айбланг. Уларга совуқ ва қоронғу давлатда яшагандан кўра, шафтоли дарахлари билан уйларида қолиш афзалроқ.

Жавоб бериш
| 2019-02-18

Шафтоли дарахти остида яшамайдиларми. Бу ерда уларга ҳеч нима йўқ. Ўз иқтисодларини кўтарсинлар, улар феодал тизимида яшайдилар, бу ерда ҳамманинг қўлида доим юрадиган мобил телефони бўлса.

Жавоб бериш
| 2019-02-19

Нимага келасиз унда, юртимда сиздакалар жуда кўп, аммо сизга ўхшаган бетга чопар чопар эмас, масхара ҳам қилишмайди. Бировнинг юртида эканликларини жуда яхши билишади чунки.

Жавоб бериш
Рита | 2018-01-09

Доим собиқ МДҲ шаҳарларига бориб ишлар ва дам олар эдик, у пайтларда Марказий Осиёдан одамларни ишга таклиф қилиш ва ёллашга зарурат бўлмаган. Ҳозиргача Россиянинг исталган шаҳрига одамлар ишга ёлланмоқда. Ҳар бир миллатнинг расво одамлари бўлади.

Жавоб бериш
Ертай | 2018-01-08

Ким бўпти улар? Мен уларни умуман иккинчи даражали одамлар деб ҳисоблайман

Жавоб бериш
Махмад | 2018-01-04

Нақадар ёмон сиёсат бу. Агар сиёсатчилар муҳожирлар ўртасида ТИНЧЛИК бўлишини истасалар, буни йўли осон, аммо улар муҳожирлар шаънига нолойиқ сўзларни айтиб, ўз обрўларини кўтаришни хоҳлашади. Улар ўз юртдошлари ҳақида бундай гапира олмайдилар, телевидениеда буни кўриш мумкин, худди ўз халқи ҳақида жон куйдираётгандек. Мен рус ака-укаларимга, БУВА-БУВИЛАРИМГА, соғлик-саломатлик, ҳаётларида бахт тилайман, муҳожирлар СИЗга душман эмас.

Жавоб бериш
??????? | 2018-01-01

Мигрантларга ачинаман

Жавоб бериш
| 2018-10-04

90-йиллар бошида ҳеч кимга ачинишмагани каби, сени ҳам аяб ўтиришмайди

Жавоб бериш
Махмад | 2017-12-27

Бу одамгарчиликдан эмас, улар руслар эмас. Менинг БУВАМ рус халқи ҳақида доим яхши гапирганлар.

Жавоб бериш
Абдумумин | 2017-12-26

Дўстлар, мен Тожикистонданман. Русларни чет элда, айниқса АҚШда иккинчи даражали, хатто ишонч билан айтиш мумкинки, учинчи даражали деб кўришади, аммо улар буни тушуниб етмаяптилар. Айниқса ёшлар. Улар қандай тарбия кўрганига қаранглар. Золим ва кофир одамлар дўзахда ёнажаклар. Биз нима бўлган тақдирда ҳам, Ягона Худога ишончимизни йўқотмаслигимиз зарур. Кейин уларнинг устидан куламиз! Дўстлар сабрли бўлинг, ва ноҳақликка йўл қўйманг. Улар бу ерлар бизга абадий мерос қолади деб ўйлашяпти.

Жавоб бериш
михаил | 2018-01-02

Ўз қишлоқларингизда қашшоқликда яшайверинг, сиз бечораларга Россияга келишдан нима наф, бу ерда ҳеч кимнинг сизга кўзи учиб тургани йўқ.

Жавоб бериш
Казах | 2018-01-08

Михуилмисан, кимсан ўзи, ғирт нацист экансан. Осиёликлар ҳаммадан aфзал

Жавоб бериш
| 2018-12-30

Исминг нима сени, ҳайвон?

Жавоб бериш
Мадамин | 2017-12-23

Ёши катта авлод Марказий Осиёга миграциядан кейин уларни қанчалик яхши кутиб олишганини, ҳурмат қилишганини ва охирги нонини бўлишиб еганини яхши эсласа керак. Гуруҳда битта рус бўлса, уни хафа қилиб қўймаслик учун ҳамма рус тилида гапирар эди. Ҳозирги ёшлар ўзгариб кетди.

Жавоб бериш
Жумавой | 2017-12-22

Одамларда мигрантларга нисбатан муносабатни ўзгартириш керак, улар Россияга яхшилик ва фойда келтирмоқда.

Жавоб бериш
ерик | 2017-12-22

Сариқ чақани деб Россияга борса-ю, у ерда турли ҳақоратларга учраса. Бошқа йўналишлар ҳам бор, Корея, Канада ва Сингапурда улар жуда керакли.

Жавоб бериш
ерик | 2017-12-22

Россияга қулликка боришга розимасман

Жавоб бериш
Кяфир | 2017-12-20

Марказий Осиёдаги насронийларга бўлган муносабат ҳам бундан яхшироқ эмас

Жавоб бериш
Махмад | 2017-12-27

Азизим, бу ёлғон.

Жавоб бериш
??? | 2018-01-01

Махмаднинг гапига қўшиламан

Жавоб бериш
ИНКО | 2017-12-19

Ҳурматли РУСЛАР, 1941-1943 йилларда оч-наҳор ўзбек ўзининг нон талонини Россиядан эвакуация қилинганларга берганини эсланг

Жавоб бериш
Мурад | 2018-01-02

Инко, аждодларимизнинг савоб иш қилгани уларнинг тарбияси сабаблидир, бу ҳақида гапириш ортиқча деб ўйлайман. Олийжаноб инсонлар яхшиликларини миннат қилмайдилар ва қилган ишлари билан мақтанмайдилар. Улар Аллоҳдан умид қилиб, унинг ўзидангина қўрқадилар, холос. Руслар подшоҳ ва большевиклар даврида аждодларимизни бешафқат қирганига қарамай, улар қалбларида ёмонлик сақламаганлар. Баъзи портлашларни русларнинг ўзи уюштираётганини ҳаммамиз яхши биламиз (YouTubeда жуда кўп видеолар бор, ҳатто Жириновский ҳам буни тилга олган), оқибатда эса доим кавказликлар ёки Марказий осиёликлар айбдор бўлишади. Баъзида ўйлаб қоламан, у ерга бориш ва таҳқирланиш нега керак? Ғуруримиз топталганини сабр билан адаштирганимиз сабабли аждодларимиз гўрларида тик туришлари учунми? Ҳаммани ватанга қайтариб, Россия билан орамизда темир парда тутиш – энг яхши вариант. Ҳеч қандай дипломатик алоқалар ҳам бўлмасин. Ҳаёт – бумеранг, лекин бумеранг икки карра кучлироқ бўлиб қайтади.

Жавоб бериш
Алексей | 2017-12-19

Ҳаммага салом! Хўш, ўзингизни олий даражали деб билар экансиз, унда нимага сизни иккинчи даражали деб қабул қиладиган Россияга ишлагани борасиз? Чунки, сизларни нафақат Россияда, бошқа Собиқ Иттифоқ давлатларида ҳам, ўз ерингизда ҳам шундай паст кўришади. Қиз болага ўхшаб минғирлайвермасдан, ишланг ва пул топинг.

Жавоб бериш
Верующая | 2017-12-26

Сиз каби ҳурматга нолойиқ инсон айтганидек, биз бошқа давлатга бориб ишлаётган одамларни иккинчи даражали деб ҳисобламаймиз. Ҳалол меҳнат қилиб ўз оиласини боқишни истаган ҳар бир инсон ҳурматга лойиқ. Одамларни ажратиб, камситаётганларга келсак, уларни ҳаётнинг ўзи ажратиб, камситиб бўлган, Аллоҳ уларни янада хор қилади.

Жавоб бериш
Махмад | 2017-12-17

Муҳожирларнинг меҳнатини қадрламайдиганлар, она Россияни қўллаб-қувватламаган бўладилар. Муҳожирларнинг яхшиси ҳам, ёмони ҳам бўлади, ҳамма нарсада уларни айблашдан олдин, кечирасизлар-у, ёмонлар ҳамма жойда етарлигини ўйлаб кўришса бўларди. Мен Россияни ва рус шаҳрини ҳурмат қиламан. Худодан Россияга тинчлик ва барқарорлик, халқига сиҳат-саломатлик ва Собиқ Иттифоққа дўстлик тилайман.

Жавоб бериш
Генадий | 2017-12-16

Аччиқ ҳақиқат. Аммо бу Россия халқининг айби эмас, балки умумий мусибатдир.

Жавоб бериш
Житель Таджикистан | 2018-01-08

70-йилларда Россияда ўқиган пайтларимда ҳеч қандай низолар йўқ эди. Рус йигит-қизлари билан ўртоқ эдик, бир-биримизни ҳурмат қилардик. Қизиғи шуки, қишлоқларга картошка тергани борганимизда рус қизлари рўмол ўрашарди ва жуда уятчан эдилар. Катталарнинг «уялмайсизларми?» деб танбеҳ беришидан ранжимас эдилар. Бир сўз билан айтганда, орамизда дўстлик, меҳр, ўзаро тушуниш ва ҳурмат бор эди. Эндичи? Бу муаммони Россия ва Марказий Осиё биргаликда ҳал қилиши керак. Буюк рус ёзувчиси А.П. Чехов айтганидек: «Ҳар бир инсон унинг ота-буваси кўргани ва билганидан кўпроқ нарсани кўриш ва билишга интилмоғи керак».

Жавоб бериш
| 2019-01-25

Рўмол ўрашган дейсизми? Аёлларимизга нима кийиш кераклигини ўргатманг. Ўзлари билишади, биз эса уларни бунда қўллаб-қувватлаймиз. Бирданига иймонли бўлиб қолган шаллақи аёлларингизга ақл ўргатинг. Сизга бўлган ёмон муносабатга ўзларингиз айбдорсиз. Социал меҳнат қаҳрамонлари дейсизми. 80-йиллар охири ва икки мингинчи йиллар бошларини эслайсизларми, ёввойиларингиз томонидан уюштирилган этник русларга қарши овларни ва геноцидни-чи. Сизга цивилизация олиб келган бизнинг мутахассисларни эсланг. Энди эса экстремистлар ва оппоғойларга ажратишни истамаймиз, энди биз учун ҳаммангиз бир одамсиз, толерантлик вақти ўтди. Юртдошларингизга раҳмат айтинг.

Жавоб бериш
Виктор | 2017-12-16

Бундай муносабат гапириб бўлмайдиган асосларга эга. 90-йилларда Совет иттифоқи парчаланганидан кейин, Марказий Осиёда руслар қувғинга учрай бошладилар. Қанча руслар этник қирғин сабаб ҳалок бўлгани ҳақида гапирилмайди, фактлар эса беркитилади. Ҳозир ҳам Марказий Осиёлик мигрантлар доимий равишда рус қизларини зўрлаяпти. Марказий Осиё ва Қозоғистонда русларга қарши фаол сиёсат олиб бориляпти, миллатчиларни жазолашни талаб қиладилар-у, аммо ўзларида нималар бўлаётганига аҳамият бермайдилар. Россияда мана шу сабабли жазоланганлар бор, аммо Осиёда ҳеч бўлмаса биргина судланган русофобни айта оласизми? Бунақаси йўқ, гўёки барчалари айбсиздек. Тожикистонда русларга қарши сиёсат русларни мамлакатдан қочишга мажбур қилди, ичкарида қолганлар эса сиёсий ва ижтимоий таъқибга учрамоқда. Гапирса гап кўп. Ўзлари сабабчи бўлган нарсада русларни айбламасинлар. Мамлакатингиздаги ҳамма русларни қувиб чиқардингиз, энди Россияда сизга ҳурмат-эҳтиром кўрсатишларини талаб қиляпсиз.

Жавоб бериш
Кондрат | 2017-12-24

Гапларингга қўшилмайман. Сенлашимга сабаб, Россияда сендакалар жуда кам. Русларни зўрлаб хайдашгани ёлғон гап. Тожикистонда руслар жуда кўп. Хотиним русийзабон ва бизнинг тўрт фарзандимиз бор. Мен Россияни, халқини ҳурмат қиламан, хотиним эса барча тожикларни ҳурмат қилади. Биттагина ёлғон кўплаб оилаларни барбод қилиши мумкин. Хужжат барчасига дош беради. Мен, масалан, тожик бўлиб туғилганим учун айбдор эмасман, ёки рус эканлигингда сенинг ҳам айбинг йўқ. Кел, бир-биримизни ҳурмат қилиб, ортиқча гапирмайлик. Ҳамма миллатда яхши ва ёмони бўлади. Бир одамни деб бутун бир халқни ҳақорат қилмайлик. Кел бир-биримизга яхши сўзлар билан жавоб қайтарайлик. Агар бирор ножўя гап ёзган бўлсам узр сўрайман.

Жавоб бериш
Махмад | 2017-12-27

Ҳурматли Виктор, мени ҳеч ким ҳеч қачон ҳайдамаган. Ишонинг, бирор ёрдам топиш учун Россияга кетган оға-иниларим бошқача гапларни айтишмоқда - ишонинг менга.

Мен руслар билан уйда ҳам, Москвада ҳам бутун умрим давомида ишлаб келдим. Москвадаги биринчи йилим осон кечмади, мен ишдан кетвормоқчи бўлган вақтларим ҳам бўлган, аммо ишдан бўшаш ҳақидаги аризамни топширганимда, гуруҳимдаги ҳар бир ишчи ўрнидан туриб, "Мамадиқ, илтимос кетма!" деган эди. Улар биринчи йили мени ёмон кўришган, чунки мен уларнинг наздиди "чурка" эдим, аммо улар билан 10 йил Москва темир йўлларида ишлаганимдан кейин мен энг кўп ҳурмат қилинган ишчилардан бирига айландим. Узр, грамматик хатолар билан ёздим. Сизни янги йил билан табриклаб, бахт ва мустаҳкам соғлик тилайман.

Жавоб бериш
Атда | 2017-12-30

Жаноб, русларни ҳеч ким қувмаган, Марказий Осиё ва Россияда талаблар ўзгарган холос, ўзингиз яшаб турган ердаги давлат тилини билиш ва унда сўзлаша олиш керак. Руслар ҳар доимгидек тилларни ўрганишни истамаяптилар, натижада эса давлатни дискриминацияда айблаяптилар. Бир нарсани тушунмайман, нега руслар доим нимадандир норози? Дунёга назар солинг, Америкада ва Европада сизларни учинчи даражали одамлардек қабул қилишади, у ерларда рус тили машҳур эмас. Нима учун рус тилини ўрганмайсизлар деб сўрасангиз, «фу, бизга умуман керак эмас» дейишади. Франция элитасининг русларни кўргани кўзи йўқ, уларни хизматкордек кўришади. Полякларнинг муносабатини айтмасаям бўлади, улар сизни босқинчи деб аташади. Балки баъзида ўзингизни таҳлил қилиб, нима учун бундай муносабатга дуч келаётганингиз ҳақида ўйлаб кўришингиз керакдир. Балки рус халқи аввал ўзи ўзгариши керакдир?

Жавоб бериш
Эрик | 2018-01-03

Ҳурматли россияликлар! Мен ўзим қозоқман, хотиним эса рус. Куёвим украин ) Қайнотам ярим грузин ) дўстим татар ) келиним ингуш ))) Қисқаси, бутун СССР йиғилган! Ҳаммамиз катта, аҳил оила бўлиб, Қозоғистонда яшаймиз! Сизларга тинчлик ва Худонинг мадади бўлсин! Меҳмонимиз бўлинг, сизларни кўришдан хурсанд бўламиз!

Жавоб бериш
Резидент | 2018-01-08

Руслар шу даражада ёмон ва кеккайган экан, уйингизда ўтиринг ва бу ерга пул топишга келманг. Хитой, Cингапур ёки бошқа ерга боринг. Биздан нари бўлинг, биз сизларга мактаблар, боғчалар, кинотеатрлар қуриб берган оккупантлармиз, сизнинг эътиборингизга лойиқ эмасмиз.

Жавоб бериш
дауд | 2017-12-16

Руслар Марказий Осиёликларга доим душманона, ҳақоратомуз муносабатда бўлиб келишган. Бу уларнинг менталитети, асл қиёфаси. Аксари худосиз ва ичкиликка ружу қўйган одамларда қандай бағрикенглик бўлиши мумкин? Бунинг ечими битта. Биз уларнинг аёлларига уйланишимиз керак, натижада кўзлари худди осиёликларникидек қисиқроқ бўлган фарзандлар дунёга келади. Шунда уларнинг овозлари ўчади.

Жавоб бериш
Резидент | 2018-01-08

Булбулинг кичкина ҳали.. Қоравойларнинг қанжиқларини сиз тарафга шундоқ ҳам ҳайдаб чиқарамиз яқинда

Жавоб бериш
| 2019-03-13

Ақли бор рус аёли ҳеч қачон келгиндига эрга тегмайди. Келгиндиларни ёқтирганларни эса халқни сотгани учун ҳайдаш керак, ўша ерда сендака қоралар билан яшайверсин, кимнингдир 35-хотини бўлиб паранжига ўраниб юрсин.

Жавоб бериш
| 2019-08-22

Энг кулгили изоҳ бўлибди :))

Жавоб бериш
Шавкат | 2017-12-13

Тўғри, худди шундай

Жавоб бериш
дуглас | 2018-01-09

Сени ҳеч ким ҳурмат қилмаса ва террорчидек қабул қилишса, демак ўзинг аҳмоқсан. Ўз юртингда иш кўп бўлса, билмаган жойингга нега борасан? Нормал одамлар ҳеч қачон ишсиз қолмайди, уларга доим иш топилади. Бировнинг ахлатини тозалагандан кўра ўлганинг яхши. Маслаҳатим, ишни ўз юртингда изла, албатта топасан.

Жавоб бериш
Октам | 2017-12-10

Қирғиз, ўзбек ва тожиклар бир кун келиб Россияга бориб ишлашдан тўхтайдилар... Жанубий Кореа, БАА ва Европа мамлакатларига миграция оқими аллақачон мавжуд. Бу орада улар пул қилиш учун лойга ботишлари керак бўлади... ҚАТЪИЯТ ҒАЛАБА ҚОЗОНАДИ

Жавоб бериш