| Терроризм

Истанбулдаги террорчилик ҳужумида гумон қилинган Ўзбекистонликнинг устидан маҳкама жараёни бошланди

АФП


Одамлар 11-декабр куни турк аскарлари томонидан қўриқланаётган Истанбул шаҳар маҳкамасига кириб келмоқдалар. Бугун маҳаллий тунги клубда январ ойида 39 кишини ўлдирганини тан олган Ўзбекистон фуқароси устидан амалга ошириладиган маҳкама жараёнининг илк куни. Абдулқодир Машариповни 40 карра умрбод қамоқ жазоси кутмоқда. ъИслом давлатиъ оммавий қирғинни амалга оширганини бўйнига олди. [Озан Косе/АФП]

Одамлар 11-декабр куни турк аскарлари томонидан қўриқланаётган Истанбул шаҳар маҳкамасига кириб келмоқдалар. Бугун маҳаллий тунги клубда январ ойида 39 кишини ўлдирганини тан олган Ўзбекистон фуқароси устидан амалга ошириладиган маҳкама жараёнининг илк куни. Абдулқодир Машариповни 40 карра умрбод қамоқ жазоси кутмоқда. ъИслом давлатиъ оммавий қирғинни амалга оширганини бўйнига олди. [Озан Косе/АФП]

ИСТАНБУЛ -- Душанба куни (11 декабр) Истанбулда ушбу шаҳардаги тунги клубда 1 январ куни 39 кишини ўлдирганини тан олган Ўзбекистонлик фуқаронинг суди бошланди.

ИШИД томонидан Абу Муҳаммад Хуросоний дея тахаллус берилган Абдулқодир Машариповни 40 карра умрбод қамоқ жазоси кутмоқда -- ҳар бир қурбон учун бир каррадан ва «Ислом давлати» (ИШИД) ўз бўйнига олган қатлиом учун яна бир карра жазо кутмоқда.

Айбловлар «конституциявий тузумни ағдариш», «қуролланган террорчилик ташкилотида аъзолик» ва «биттадан ортиқ одамни ўлдириш» кабиларни ўз ичига олган.


Турк полициясининг махсус кучлари ходимлари ва тез ёрдам машиналари 1 январ куни амалга оширилиб 39 кишининг ўлимига сабаб бўлган қуролли ҳужумдан сўнг  Истанбул шаҳридаги Реина тунги клуби олдида. [Ясин Акгул/АФП]

Турк полициясининг махсус кучлари ходимлари ва тез ёрдам машиналари 1 январ куни амалга оширилиб 39 кишининг ўлимига сабаб бўлган қуролли ҳужумдан сўнг Истанбул шаҳридаги Реина тунги клуби олдида. [Ясин Акгул/АФП]

Маҳкама жараёни Истанбул шаҳри марказидан ташқарида олиб борилмоқда.

Россиялик экстремист буйруқлари остида қилинган ҳаракат

Ўз иқрорномасида келтиришича, Босфор кўрфази соҳилида жойлашган ҳашаматли Реина тунги клубига таксида етиб борган Машарипов ичкарига киришдан олдин эшик олдида турган қўриқчини отиб ташлайди ва ичкарига кириб даҳшатга тушган одамларга қарата АК-47 автомати ёрдамида пала-партиш ўқ узади ва гранаталар ирғитади.

Омон қолганлар ваҳима ичида ўзларини Босфор кўрфазига отаркан, Машарипов воқеа жойидан кетиб, оломон орасида кўздан ғойиб бўлади ва расмийлар унинг яна зарба беришидан хавотирга тушадилар.

Кейинчалик ИШИД ҳужум учун жавобгарликни ўз бўйнига олади. Бу ушбу террор гуруҳи томонидан Туркияда уюштирилган ҳужум учун жавобгарликни ҳеч қандай иккиланишсиз ўз бўйнига олган ягона ҳолат бўлмоқда.

Аммо, 2000 полиция ходими ва 7200 соат видео ёзувларни текширишни ичига олган 17 кунлик қидирувдан кейин Турк расмийлари Машариповни Истанбул атрофидаги Эсенюрт қишлоғидан топишди.

Таҳлилчиларнинг сўзларига қараганда, Машариповнинг иқрорлари Турк расмийларига шаҳардаги уюшган террорчи уялар тармоғини парчалашга ёрдам берди.

Турк расмийларига кўра, Машарипов Афғонистонда тайёргарликдан ўтган ва ИШИДнинг Суриядаги собиқ пойтахти Раққа шаҳридан буйруқ олгандан сўнг ҳужумни амалга оширганига иқрор бўлган.

Айблов хулосасига кўра, ҳужум қилиш буйруғи келиб чиқиши Россиялик бўлган, Абу Жиҳод тахаллуси остида Сурияда яшаб келаётган юқори мартабали экстремист Ислом Атабиев томонидан берилган.

Реина ҳужумида ўлдирилган 39 кишидан 27 таси янги йилни кутиб олгани клубга борган чет элликлар бўлган. 79 киши ярадор бўлган.

Ўзбекистонликар аралашган ҳужумлар

Маҳкамага 57 киши, жумладан жиноятга шерикликда гумон қилинган ва эри каби жазо олиш эҳтимоли катта бўлган Машариповнинг хотини Зарина Нуруллаева тортилди. Олти кишидан бошқа ҳамма қамоқда сақланмоқда.

Гумонланувчиларнинг асосий қисми чет элликлар, жумладан Хитой уйғурлари ва бошқа Марказий Осиё давлатларинингфуқароларидир.

Машарипов бу йил амалга оширилган террорчилик ҳужумларига қўл урган бир неча Ўзбекистонликдан биридир.

Октябрь ойида, келиб чиқиши Ўзбекистонлик бўлган киши Ню-Ёрк шаҳри кўчаларидан бирида бўлган инсонларни юк автомобилида босиб кетган эди ва бунинг оқибатида саккиз киши қурбон бўлган эди, дейилади айблов баённомасида. Апрел ойида юз берган яна бир воқеада эса Ўзбек фуқароси беш кишининг ҳаётига зомин бўлганСтокголм шаҳридаги юк автомобилида амалга оширилган ҳужумдан сўнг ҳибсга олинган эди.

2016 йилнинг июнь ойида эсауч нафар қуролланган шахс Истанбул аеропортига бостириб кириб 40 дан ортиқ кишини ўлдиришган эди. Турк расмийлари уларнинг бирини Ўзбекистон фуқароси экани ҳақида хабар берган эди. Уччала ҳужумчининг барчаси ҳужум вақтида ёъқ қилинган эди.

Сизга мақола ёқдими?

12
18
Йўқ
Фикрлар 0
Сиёсат Captcha