Карвонсарой
Терроризм

Ўзбекистон расмийлари Тошкентда «Ҳизбут-Таҳрир» аъзоси деб гумон қилинган 4 кишини ҳибсга олди

Карвонсарой

Ўзбекистон Ички Ишлар Вазирлиги академияси курсантлари жиноятчиларни қўлга олишни машқ қилмоқдалар. Тошкент, 2015-йил, декабрь. [File]

Ўзбекистон Ички Ишлар Вазирлиги академияси курсантлари жиноятчиларни қўлга олишни машқ қилмоқдалар. Тошкент, 2015-йил, декабрь. [File]

ТОШКЕНТ – Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари таъқиқланган «Ҳузбут-Таҳрир» экстремистик ташкилотининг бўлинмасини тузишда гумон қилиб, тўрт киши, жумладан икки нафар аёлни қўлга олди, деб хабар берди 1news.uz сешанба, 12-декабрь куни.

Қўлга олинганларнинг уч нафари қамоқхонада сақланмоқда, тўртинчиси – уч нафар фарзанднинг ёлғиз онаси бўлган аёл эса уй қамоғида, деб маълум қилди милиция расмийси душанба, 11-декабр куни РИА-Новости агентлигига.

Гумондорлар яшаган уйни тинтув қилиш чоғида таъқиқланган экстремистик адабиётлар, видеолар ҳамда «Ҳизбут-Таҳрир» ғояларини ифодаловчи материаллар ёзилган хотира қурилмалари мусодара қилинган.

Гумондорларга «экстремистик, айирмачилик, ақидапарастлик ёки бошқа таъқиқланган ташкилотларни тузиш, уларга аъзо бўлиш ёки раҳбарлик қилиш» айблови қўйилган.

Айблари исботланган тақдирда уларга 5 йилдан 15 йилгача қамоқ жазоси берилиши мумкин.

2016-йилнинг ноябрида жиноий ишлар бўйича Фарғона вилоят суди «Ҳизбут-Таҳрир»нинг 15 нафар аъзосини 7 йилдан 10 йилгача турли муддатларга қамоқ жазосига ҳукм қилганди. Айбланувчилар Сурия ва Ироққа бориб, террорчи гуруҳлар сафида жанговар тайёргарликдан ўтишни режалаштирганлар.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500