Карвонсарой
Хавфсизлик

Террорчилик хавфи камайганига қарамай, Ўзбек ҳукумати ҳушёрликни йўқотмаяпти

Максим Енисеев

Ўзбекистон қуролли кучлари Тошкент вилоятида машғулот ўтказмоқдалар, 4-декабр. [Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги]

Ўзбекистон қуролли кучлари Тошкент вилоятида машғулот ўтказмоқдалар, 4-декабр. [Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги]

ТОШКЕНТ – Ўзбекистоннинг экстремизмнинг олдини олиш ва террорчиликка қарши қаттиқ кураш йўлидаги саъй-ҳаракатлари ўз мевасини бермоқда, зеро террорчилик хавфи камайгани натижасида аҳоли вакиллари ўзларини хавфсиз ҳис қилаётганларини билдирмоқда.

Австралиянинг Сидней шаҳрида жойлашган ва террорчилик тенденциялари ҳамда моделларини ўрганувчи Иқтисодиёт ва тинчлик институти томонидан тайёрланган Глобал Терроризм Индекси - 2017йиллик ҳисоботига кўра, Ўзбекистонда террорчилик хавфи камайган. Ҳисобот ноябрда эълон қилинди.

Ўтган йил давомида Ўзбекистон «террорчилик таҳдиди энг кам» давлатлар қаторидан умуман «террорчилик таҳдиди йўқ» бўлган давлатлар қаторига ўтди.

Иқтисодиёт ва тинчлик институти 163 давлат учун бир қанча жиҳатларни ҳисобга олиб ва уларга террорчиликнинг таъсирини баҳолаган ҳолда 130 ўриндан иборат рўйхатни эълон қилди.

Ўзбекистон бу рўйхатда 125-ўринни эгаллади. Юқори бўлган рақамлар хавфсизроқ давлатларни англатади. Ироқ ва Афғонистон шарафсиз биринчи ва иккинчи ўринларни эгаллади.

Мамлакатда 2004-йилдан бери бирорта ҳам террорчилик ҳужуми содир этилмади, аммо ҳукумат мудроқ босиб ўтириш ниятида эмас.

Қўрқувни камайтириш

Маълумотлар мавжуд ҳолатни акс эттирмоқда, дейди маҳаллий кузатувчилар, зеро Ўзбекистон фуқаролари ўзларини хавфсиз ҳис қилаётганларини билдирмоқдалар.

«Нисбий таҳлил шуни кўрсатмоқдаки, диний экстремизмдан хавфсираш даражаси 2017 йилда 64.1% ни ташкил қилмоқда», дейилади 2017-йил 17-ноябр куни Тошкент шаҳрида жойлашган «Ижтимоий Фикр» жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази томонидан эълон қилинган сўровда.

«2015 ва 2016-йилларда ўтказилган сўровлардан маълум бўлишича, сўралганларнинг 80 ва 85.8 фоизи республикада диний экстремизм хавфи бор деб ҳисоблаган», дея ушбу сўровдан иқтибос келтиради «News of Uzbekistan» нашри.

Бу йил бутун мамлакатнинг асосий эътибори мамлакатдагииқтисодий ислоҳотларгақаратилган, деди Тошкентлик сиёсий таҳлилчи Умид Асатуллаев.

Ўзбек сўмини эркин конвертацияга ўтказиш ва тадбиркорликка эркинлик бериш каби «аҳоли ҳаёт даражасига бевосита таъсир этувчи масалалар» 2017-йилнинг асосий янгиликлари бўлиб қолди, деди у Карвонсарой билан суҳбатда. «Хавфсизлик масалалари кейинги ўринларда қолди».

Экстремизм хавфи йўқолгани йўқ

Ўзбекистонда ҳаёт осуда эканига қарамай, экстремизм хавфи йўқолгани йўқ, дейишмоқда кузатувчилар.

Тошкент милицияси (ИИББ) тарқатган хабарга кўра, 20-ноябрдан 2-декабргача давом этаётган «Тозалаш-антитеррор» амалиёти давомида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган Ҳизбут-Таҳрир (ҲТ) гуруҳининг тармоғи фаолияти фош этилган.

Пойтахтдаги расмийлар бошқаларни гуруҳга чорлашда айбланган мазкур таъқиқланган экстремистик гуруҳ аъзоси Умида Узоқовани ҳибсга олдилар, дея 27-ноябр куни хабар тарқатди ИИББ.

«Биз суриштирув ишларини амалга оширмоқдамиз. Ташкилотнинг фаол аъзолари қўлга олиниб, қамоқда сақланмоқдалар», деди Тошкент шаҳар ИИББ раҳбари Баҳодир Қурбонов, Gazeta.uz нашри тарқатган хабарга кўра.

Расмийлар яқинда Тошкентда ҲТнинг яна бир уясини фош қилдилар, икки эркак ва икки аёл қўлга олинди, деб 11-декабр куни хабар тарқатди ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари вакиллари. Милиция томонидан уларнинг яшаш жойлари тинтув қилинганда, таъқиқланган экстремистик видео ва адабиётлар, ҳамда ҲТ ғоялари ифодаланган ёзувлар бўлган электрон хотира қурилмалари топилди.

ИИББ маълумотига кўра, бир нечта экстремистлар ҳамон қидирувда. Масалан, Гўзал Тўхтахўжаева 2009-йилдан бери қидирилмоқда.

Ҳукумат уни давлатга қарши жиноятларни амалга оширишда ва таъқиқланган ташкилот яратиш, унда аъзо бўлиш ёки уни бошқаришда айбламоқда.

Профилактика ишлари давом эттирилмоқда

Ўзбек расмийлариэкстремизм билан боғлиқ жиноятларнинг олдини олиш ишларини давом эттирмоқдалар ва чет элда узоқ вақт бўлган шахсларга, жумладан мигрант ишчилар орасидаги гумонланувчиларга асосий эътиборни қаратмоқдалар.

«Ўтган йилларда, турли хил сабабларга кўра чет элда яшаган Ўзбекистон фуқаролари террорчилик ғоялари таъсирига тушиб, террорчилар сафларини тўлдирмоқдалар», дейилади 27-ноябр куни тарқатилган ИИББ ҳисоботида.

«Узоқ муддат давомида мамкалатдан ташқарида яшаган шахслар диний тусдаги жиноятларни амалга оширмоқдалар. Шу сабабли, Тозалаш-антитеррор амалиётининг бир қисми сифатида шаҳардаги маҳаллаларда 10дан ортиқ тарбиявий суҳбатлар олиб борилди», дейилади ҳисоботда.

Диний идоралар вакиллари иштирокидаги бу каби учрашувлар Тошкент шаҳридаги 15 та университетда ҳам ўтказилди, деб хабар тарқатди ИИББ.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500