Карвонсарой
Саломатлик

Тожик шифокорлари чегара яқинидаги афғонларга зарур тиббий ёрдам кўрсатмоқдалар

Надин Баҳром

Тожикистонлик гинеколог Гулазор Отамбекова (ўнгда) сентябрь ойида шифохонадаги жарроҳлик амалиёти чоғида, Тожикистоннинг Бадахшон вилояти Шуғнон тумани. (Фотосурат Гулазор Отамбекова изни билан чоп этилган)

Тожикистонлик гинеколог Гулазор Отамбекова (ўнгда) сентябрь ойида шифохонадаги жарроҳлик амалиёти чоғида, Тожикистоннинг Бадахшон вилояти Шуғнон тумани. (Фотосурат Гулазор Отамбекова изни билан чоп этилган)

ХОРУҒ, Тожикистон – Тожик шифоркорлари икки мамлакат ўртасидаги хайрия келишувига асосан Афғонистон чегарасининг икки томонида афғон фуқароларига тиббий ёрдам кўрсатмоқдалар.

Келишув икки давлатнинг Соғлиқни сақлаш вазирликлари томонидан 2010 йилда имзоланган, унга асосан Бадахшон вилоятидаги афғонистонликлар Тожикистоннинг Тоғли Бадахшон мухтор вилоятида ҳамда Хатлон провинсиясида бепул тиббий ёрдам олишлари мумкин.

Лойиҳа Оға Хон тараққиёт тармоғи (ОХТТ) томонидан қўллаб-қувватланади, ушбу хусусий тармоқ диққат маркази Осиё ва Африкага қаратилган дунёвий тараққиёт агентликларидан ташкил топган.

Шифокорларнинг хабар беришларича, деярли 1300 километрга чўзилган Тожикистон билан чегара яқинидаги қишлоқларда истиқомат қилувчи афғонлар учун чегарадан ўтиб тиббий ёрдам олиш Афғонистон ичкарисига бориб келишдан афзалроқдир.

Тез тиббий ёрдам, ташхис, жарроҳлик

Шошилинч жарроҳлик ёрдами талаб этилган ҳолатларда, масалан туғруқ асоратлари, кўп қон йўқотилишига олиб келган бахциз ҳодисалар ва бошқа фавқулодда тиббий вазиятларда беморлар Тожикистон чегарасини визасиз кесиб ўтишлари мумкин ва Тоғли Бадахшон мухтор вилоятида тиббий ёрдам олишлари мумкин, дейди ОХТТдаги манба Карвонсарой нашрига.

Лойиҳа дахлсизлигини сақлаш мақсадида ўз исмини сир сақлашни сўраган манбанинг айтишича, Бадахшон вилоятининг 99% аҳолиси на паспортга ва на шахсни тасдиқловчи ҳужжатга эга, бунга сабаб вилоятнинг чекка ҳудудда жойлашганлигидир.

Икки давлат ўртасида имзоланган бу келишув ҳужжатлар талаб этиладиган ҳолатларни четлаб ўтишга ва Афғонистон фуқароларига Тожикистонда осонлик билан тез тиббий ёрдамни олишларига имкон беради.

Манбанинг хабар беришича 2016 йилда 148 нафар афғнистонлик бемор Тоғли Бадахшон мухтор вилоятида (ТБМВ), Хатлон провинсиясида тиббий ёрдам олган. Шу давр мобайнида тожик шифоркорлар Афғонистонда 323 та жарроҳлик ўтказган ва 3326 та беморга ёрдам кўрсатишган .

«Терапия, офталмология, гинекология, жарроҳлик ва бошқа ёъналишларга ихтисослашган шифокорлар 1-3 ҳафта давомида Афғонистонда бўлиб, у ерда беморларга ташхис қўйиш билан машғул бўладилар,» дейди манба. «Агар вазият имкон берса, текширувлардан сўнг жарроҳлик амалиёти ўтказилади ёки муолажалар белгиланади.»

Шу билан бирга Тожикистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда ОХТТ 2012 йилда Тоғли Бадахшон мухтор вилоятидаги Хоруғ вилоят касалхонаси қошида замонавий ташхис маркази барпо этди.

Марказ тожик фуқаролари ва Тожикистоннинг Тоғли Бадахшон мухтор вилояти чегараси бўйлаб жойлашган Бадахшон провинциясидаги афғонларга ташхис хизматларини кўрсатади, дейди манба.

Афғонистондаги тожик шифокорлари

Тоғли Бадахшон мухтор вилоятидан бўлган гинеколог Гулазор Отамбекова, Афғонистондаги ОХТТ клиникаларида бошқарувчи бўлиб ишлайди. У Бадахшон провинциясидаги Дарвоз ва Шуғнон туманларида жойлашган клиникалардаги хизматлар сифати учун масъул.

«Мен Дарвоз ва Шуғнондаги клиникаларга, зарур бўлса, бир ойда бир неча марта бораман,» деди у Карвонсарой нашрига. «Биз маҳаллий тиббиёт ходимларга ўқитиш ва қайта тайёрлаш билан бандмиз.»

Шифохона сифати, жумладан шифокорларнинг тез тиббий ёрдам вазиятларини қай даражада уддалай олишлари, беморлар билан муомала, чақалоқларни дунёга келтириш билан боғлиқ ҳолатлар ва ҳоказоларни назорат қилиш унинг вазифасига киради.

Акушер-гинеколог Паймора Силмонова Бадахшон провинсиясида жойлашган ОХТТ клиникасида 10 йилдан буён ишлаб келмоқда. У фарзандини кесарча кесиш орқали дунёга келтирган аёлларга тиббий ёрдам кўрсатишга масъул.

«Бизнинг асосий мақсадимиз бир неча ўн йиллар давомида уруш ҳолатида бўлган миллатга ёрдам бериш» дейди у Карвонсарой нашрига.

Шифохона энг сўнгги технологиялар билан жиҳозланган, дейди у. Агар беморни даволашда асоратлар юзага келса, шифокорлар Тожикистонниг Хоруғ шаҳридаги ҳамкасблари билан масофадан туриб маслаҳатлашишлари мумкин.

Бу усул беморни жойида даволаш ва уни ташиш вақтида саломатлигига зиён етказишнинг олдини олади, дейди у.

Афғонларга ёрдам кўрсатиш бурчи

Бу тиббий ёрдам, айниқса, Толибонлар томониданшу йилнинг май-апрель ойларида Бадахшон провинциясининг бир неча туманлари эгаллаб олинган вақтдажуда асқотди.

Ўша пайтда жангларда оғир жароҳатланган ўн бир нафар афғон аскари шифохонага етказилган эди, дейди Тожикистоннинг Ишкашим туман шифохонаси бош шифокори Парвиз Бороков.

«Ўз мамлакатларини ҳимоя қилиб, ҳаёти хавф остида қолган зобитларга тезлик билан жарроҳлик ёрдамини кўрсатиш зарур эди, ватанларида улар тиббий ёрдам ола олмасдилар,» деди у Карвонсарй нашрига. «Зобитлардан бири касалхонада ҳаётдан кўз юмди, қолган 10 нафар ҳарбий тўлиқ соғайиб ўз яқинлари бағрига қайтди.»

Тожик шифокорлари ва ҳамширалари Афғонистонлик беморларга энг яхши ёрдамни кўрсатишга масъулият билан ёндашадилар, дейди у.

«Қўшнининг уйи ёнаётган бўлса, бунга жимгина қараб турмайсиз, зероолов сизнинг уйингизга ҳам ўтиши мумкин, дейди Бороков. «Модомики, бунга қодир эгам.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500