http://central.asia-news.com/uz-Cyrl/articles/cnmi_ca/features/2017/12/19/feature-01
| Хавфсизлик

Россия қўшни давлатлар суверенитетига «таҳдид солмоқда»

Карвонсарой

image

2012-йил 9-июнда олинган сурат, Россиялик аскарлар Тожикистоннинг Хўжанд шаҳрида машғулотлар чоғида. Мазкур мамлакатда минглаб рус аскарлари жойлаштирилган. (AFP PHOTOSTR/AFP)

ВАШИНГТОН – Россия мустақил қўшниларини ўз ҳатти-ҳаракатлари билан қўрқитиш орқали давлатларнинг суверенитетига таҳдид солиши мумкинлигини намойиш қилди, дейилади АҚШ ҳукуматининг 18-декабрь, душанба куни эълон қилинганМиллий хавфсизлик стратегиясида .

Ҳисоботда Москванинг Марказий Осиё ва бутун дунё бўйлаб олиб бораётган қўпорувчилик фаолияти, жумладан унинг «ядровий соҳадаги позицияси ва истиқболдаги ҳужум имкониятлари» ҳақида батафсил маълумотлар келтирилган.

«Замонавийлашган қўпорувчилик тактикалари ёрдамида Россия дунёдаги турли мамлакатларнинг ички сиёсий ишларига аралашмоқда», дейилади ҳужжатда. «Россиянинг хоҳиш-истаклари ва кучайиб бораётган ҳарбий имкониятлари бирикмаси Россиянинг хатолари сабаб низо хавфи кучайиб бораётган Евроосиё минтақасида беқарор ҳудудни вужудга келтирмоқда.»

Ўз қўшнилари борасида эса, Россия «иқтисодиётларнинг очиқроқ ва адолатлироқ бўлишига тўсқинлик қилиш, жамиятларга тазйиқ ўтказиш ва ўз таъсирини янада кучайтириш мақсадида ахборот ва маълумотларни назоратига олишни мақсад қилган.

image

Янги ҳужжатга кўра, давлат суверенитетига дахл қилишнинг Россияга хос усулларидан бири ижтимоий тармоқлар орқали ёлғон хабарларни тарқатишдир. (МАРТИН БЮРО/AFP)

Россия фаол равишда «ахборот қуролларидан фойдаланиб, ОАВ, сиёсий жараёнлар, молиявий тармоқлар ва шахсий маълумотларни нишонга олиб, демократиянинг қонунийлигини бузишга уринмоқда».

Москва «ташвиқот ва бошқа усуллар ёрдамида демократияни йўққа чиқариш, аксил-Ғарб қарашларини ва бўлинишни кучайтириш учун ёлғон ахборот тарқатиш»дан фойдаланмоқда.

«Россия дунё бўйлаб жамоатчилик фикрига таъсир этиш мақсадида ўз киберҳужумларида ахборот амалиётларидан фойдаланмоқда», дейилади ҳисоботда. «Унинг таъсир кампаниялари махфий разведка амалиётлари, давлат тасарруфидаги ОАВ билан сохта онлайн шахслар, бетараф воситачилари ва ҳақ тўланадиган ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ёки «троллар»дан таркиб топган.»

АҚШнинг Марказий Осиёдаги манфаатлари

Ҳисоботда айтилишича, Россиянинг қўпорувчилик фаолиятидан фарқли ўлароқ, АҚШ Марказий Осиёда «рақобатчи кучларга чидамли, жиҳодчиларга хавфсиз макон бўлмайдиган ва ислоҳотларни устувор деб белгиловчи Марказий Осиё давлатлари» бўлиши тарафдоридир.

«Террорчилик хавфига қарши курашиш, ҳарбий ва ядровий зиддиятни юзага келтириши мумкин бўлган трансчегаравий терроризмга тўсқинлик қилиш, ядровий қуроллар, технологиялар ва моддаларнинг террорчилар қўлига тушишига йўл қўймаслик – АҚШнинг минтақадаги манфаатларидандир, дейилади ҳисоботда.

Сизга мақола ёқдими?
690
Йўқ
Фикрлар 30
Сиёсат
Captcha

Россия ҳаммани безор қилиб бўлди. Ўзининг ички муаммолари билан шуғуллансин ундан кўра.

Жавоб бериш

Қўшиламан, (фақат «...» сиз)

Жавоб бериш

Биринчидан, Россиянинг нима сабабдан Украинада бунака килганидан хабардормиз. Майли, айтайлик россия узга юртга бостириб кирди дейлик, лекин бунга уша Украинадаги мансабдор шахслар айбдор, агар тахт талашишмаганида эди, нафсларини тийишганида эди, хозир украина гуллаб яшнаётган буларди!!! Иккинчидан, мани хайрон колдирган нарса, ""АҚШ Марказий Осиёда «рақобатчи кучларга чидамли, жиҳодчиларга хавфсиз макон бўлмайдиган ва ислоҳотларни устувор деб белгиловчи Марказий Осиё давлатлари» бўлиши тарафдоридир". Сенга (Америкага) нима фарки бор канака давлат булади Марказий осиёда?! Нима ишинг бор нима максад билан яшашади улар?! Сенга биз америкада фалонча давлатни куришни истаймиз деб хеч ким бурнини сукаётгани йукку?! Агар амалдор рахбарлар имонли булса, виждони пок пулса, Аллохдан куркишса, халк имонли-эътикодли булса, Аллохни айтганларини килиб юрса, иншаалох хеч бир АКШ ва РОССИЯга ухшаган бемаза давлатлар бизга халакит бераолмайди!!!

Жавоб бериш

Дарс бўлиши учун Россияни савалаш вақти аллақачон келган.

Жавоб бериш

Олға, бунга нима тўсқинлик қиляпти? Чақиб беринг ёки фақат гап ёзишда қаҳрамонмисиз. Ҳайрон қоламан, Россия сизларга нима қилди? Менимча, бу ҳасад бўлса керак, йўқса, шунча нафрат қаердан ёки Россия олдингиздаги нонни тортиб олдими? Президентингизга ёзинг: «Путин билан дўст бўлманг!» деб. Шу заҳотиёқ ҳаётингиз яхши бўлади, дўстларим. Гарчи, бирортангиз менга дўст эмассиз.

Жавоб бериш

Ҳа, Россия ўз ерида тартиб ўрнатиш, коррупция, шовинизм, босқинчилик каби муаммоларни ҳал қилиш ўрнига Осиё мамлакатларига суқиляпти. Россияга тартибсизликларнинг нима кераги бор? Бу унинг 300 йилдан бери қилиб келаётган найранглари. Ўз боғига қараш ўрнига, бировларнинг ерларини поймол қилиб, ўғрилик қилиш – Россиянинг бори шу…

Жавоб бериш

Марказий Осиёда коррупция учига чиққан, яшаш тарзи уруғ-аймоқчиликка асосланган. Россияни кичик ҳарф билан ёза кўрма. Эсингдан чиқарма, ғунажин кўзини сузмаса, буқа ипини узмайди. Ўз принципларинг билан яша, Россия билан хайрлаш ва энг муҳими президентинг Путин билан дўстлашмасин, шунда ҳаммаси яхши бўлади ва «рус дунёси» бўлмайди. Тинч яшайсан ва энг муҳими Россия кўз-ёш тўкмайди, сизларга ўхшаган дўст керак эмас ✊

Жавоб бериш

АҚШ доим ўз манфаатларига мос вазиятларда ҳаракат қилади, доим олдиндан тайёргарлик кўришади – замин яратишади, яъни (АҚШнинг хатти-ҳаракатини) олдиндан башорат қилса бўлади. Блитскригларга асосланган замонавий Кремл сиёсати ҳақида бундай деб бўлмайди: Приднестровье, Грузия, Қрим, Донбасс, Луганск. Бироқ буларнинг ҳаммаси ўтмишга айланади, сабаби руслар муаммонинг негизи ҳақида ўйлай бошлашди. Қрим бизники деган иддаолари уларни деворга тақаб қўйди.

Жавоб бериш

Россия тушлик қилгани олдингизга бормайди, унинг музлатгичи билан ишинг бўлмасин. Қримга келсак, овозингни чиқарма, буни сен ҳал қилмайсан ва у ерда яшамайсан ҳам.

Жавоб бериш

Энг катта хавф Россиянинг ўзи. Қачон шуни тушуниб етаркинмиз? Украинлар улардан ўзларини олиб қочадилар. Рус дунёси бизга керакмас! Тоза жонга тегишди!

Жавоб бериш

Марказий Осиё ва Россия узоқ вақтлардан бери дўстона муносабатда. Ўша пайтда янкилар қаерда эди? Яхшиямки, Россияда Путиндек раҳбар бор, Думада тиниб-тинчимас Жирик бор. Худо асрасин, ахлоқсиз Собчак ёки олифта Прохоров ҳокимиятга келишидан. Унда Россиянинг куни Марказий Осиё давлатлари ўрнига чириган Ғарбга қолади.

Жавоб бериш

Ҳаммангиз Россия бизга дўст деб ўйлайсизлар. Ҳеч ҳам ундай эмас. Улар учун тинмай меҳнат қилишимизни истайдилар. СССР ни ҳамма эслайди, ҳамма нарсани тортиб олиб, бунга қарши чиққанларни ўлдиришган. Одамларга ейишга нарса керак бўлган, холос. АҚШ ҳамма ерда ҳамма нарсани вайрон қилади деяверасиз. Улар ҳамма нарсани бунёд қилишади, уларнинг иттифоқдошларига қаранг. У ерларда одамлар яхши яшашади. Ўзига ҳеч нимани етказа олмаётган Россия бизга нима бера олади? Россияда фақат Путин ва унинг лаганбардорлари яхши яшаяпти, қолганлар эса очликдан ўляпти. Қозоғистоннинг келажаги АҚШ билан ҳамкорлик ва биродарликда, бу ерда Россияга жой йўқ. Россияни дўст деб билганлар аҳмоқ, улар яқинда пушаймон бўлишади.

Жавоб бериш

ТРОЛЛМИСАН????

Жавоб бериш

«Саня» ёзган коментларни ўқидим. Сен ҳақиқатда Санямисан? СССР ҳақида ёзибсан, у ҳақида нима биласан ўзи? Сен иккичи ёки тоза ахмоқ бўлсанг керак. Унисиям, бунисиям эмассан шекилли, ёниб турган оловга мой сепадиган, шу билан ўзингга бир чақа пул ишлаяпсан. Сен кабилар ахлатхонадан чиқса керак, сендақаларнинг жойи ўша ер! Ҳаёт ҳамма нарсани ўз жойига қўяди ва фикримча, Қозоғистон ва унинг президенти Россия билан ўзаро адолатли дўстлик ришталарини боғлаши керак.

Жавоб бериш

«Ошначилик бошқа, ош бошқа». Россия Федерацияси айнан шу принципдан фойдаланяпти. Табиий газимизни Европага сотишга йўл қўйишмаяпти, биздан сотиб олиб, кейин уни қайта сотишяпти. Хитойдан Шарқий Европага темирйўлни РФни айланиб ўтиб қуришимизга ҳам улар билан «дўстлигимиз» сабабми? Руслар Қозоғистон ғалласини Европага экспорт қилишга қўйишмаяпти, бу ҳам уларнинг илиқ муносабати туфайлими? Дўстлик дегани дўстингнинг нафас олишини тўсиб қўйиш дегани эмаску? Бундай дўст бўлишга истак йўқ. Биз адолатли ҳамкорликни истаймиз, асло бундай «дўстликни» эмас. Яхшиям Украина каби русларнинг биродарлари эмасмиз. Россия билан бундай «ака-укалик» ҳисси, худди Қобил ва Ҳобилнинг ака-укалигига ўхшайди.

Жавоб бериш

АҚШ ўзи бошқа давлатларда қилаётган ишлари учун Россияни айблаши қизиқ. Инжилда айтилади: «Ўз кўзингда хода бўла туриб, биродарингни кўзидаги чўпга қарайсан. Кўзингдаги ходани олиб ташла, шунда биродарингнинг кўзидаги чўпни қандай олишни билиб оласан». Инсон бошқалардан айб изламасдан, аввало ўзидан бошлаши керак. Одам Ато синдромига ўхшайди, гуноҳни қилиб, Худо унга гуноҳ қилишга ундаган мана шундай аёл бергани учун Худони айблайди. Фоний дунёда янги нарсанинг ўзи йўқ, агар инсон ўз айбини ва хатоларини кўрмас экан, бахтсизлигида бошқаларни ва Худони айблайверади. Аммо, кўп ҳолларда инсоннинг ўзи ёки шайтон айбдор бўлади, лекин уни айблашга кўпчилик шошилмайди, чунки худбинлик ва яхшиликни билмаганликлари туфайли кўр бўлиб қолишган. Инсоннинг бахтсизлигига энг катта сабаб – унинг гуноҳлари ва Худога ишонмаслиги. Одамзод Худога ўз-ўзига хўжайин эканлиги ва унга Худо керак эмаслигини исботлашга уриниб нимага эришди?! Ҳатто, энг кичик муаммоларни ҳам ҳал қила олмаслигини исботлади. Ота-она ва фарзандлар ўртасидаги тушунмовчиликлар, оиладаги хиёнатлар, дўстларнинг сотқинлиги, инқирозлар, урушлар, уйсиз болалар, буни абадий давом эттириш мумкин. Инсонга эса бир нарсанинг ўзи етади, у ҳам бўлса Худонинг олдида гуноҳкор эканлигини тан олиш ва худбинлик, ғурур, ҳасад, куфр, оқибатсизлик, хоинлик, очкўзлик, масъулиятсизлик, ялқовлик ва бошқа шу каби иллатлар учун кечиришини сўраш керак. Мана шулар сабабли ҳам кўп урушлар, қотилликлар, низолар, хоинликлар, инқирозлар, сохта гувоҳликлар, ўғриликлар, хиёнатлар ва бошқа нарсалар юз беради.

Жавоб бериш

Ўлимдан қочиб қутулиш имконсиз, баъзилар қайтадан туғиладилар, бошқалар эса ҳайвонот дунёсидан кириб келадилар. 21-асрда бир миллиарднинг ўзи етарли. Одамлар ўрнини роботлар эгаллайди.

Жавоб бериш

Бу ерда Россияни кўкларга кўтараётганлар – мана шу мақолада ёзилган троллар бўлса керак. Уруш, атом ва қуроллар – Россия бизга шундан бошқа нарсани таклиф эта олмайди (((

Жавоб бериш

Россия бераётган нарсалардан воз кечинг, муаммо нимада эканлигини тушунмаяпман. Бозорингизни қаерда қиласиз? Океандан ҳатлаб ўтасизми? Йўғ-а, билдим, Хитой бозорларини тўлдирасизми? У бечоралар қаердан нима сотиб олишни билмай ўтиргандир. Россия қанча яхшилик қилмасин, натижа доим бир хил. Россия билан биродар эмасмиз деяверасиз, албатта шундай! Россиянинг биродарлари бор, сўраб олаётганимиз йўқ. Ҳаммаси ўзингизни қўлингизда. Ёқмаса, катта кўча!

Жавоб бериш

Украинани эсланг – славянча дўстлик ва биродарликка ишонтиришга уринганликларини, чегаралар дахлсизлиги бўйича қанча битимлар тузилганди. Қулай вазият пайдо бўлганда эса, Россия ҳукумати бу битимларни оёқости қилди. Россиянинг ҳозирги ҳукумати шармандаларча ўз қонунларини бузади. Уларга ишониб бўлмайди.

Жавоб бериш

Украина ҳақида нималарни биласиз? Ақл ўргатишга уста экансиз, менимча сиз шунчаки русофобсиз!!! Агар мустақил бўлганингизда ҳеч ким ишингизга аралашмасди. Муаммо нимада? Президентингиз Путинга айтсин «ишимизга аралашманг!» деб. Тамом, муаммо бўлмайди ва Америка «садоқатли биродарингиз» бўлади, оҳ-воҳ қилишини йиғиштиринг!!!

Жавоб бериш

Мен Россия ва бир пайтлар иш ўринлари, соғлиқни сақлаш, таълим ва ДЎСТЛИК мавжуд бўлган СССР тарафдориман.

Жавоб бериш

Триколор TВдан яна қандайдир бошқа сўзларни ҳам эслаб қолганмисан?

Жавоб бериш

АҚШ бир жойда тек ўтиролмайди, ўз ишлари билан банд бўлиш ўрнига ҳамма ерга бурнини суқаверади.

Жавоб бериш

РОССИЯ ҚУДРАТЛИ ДАВЛАТ

Жавоб бериш

Ким билан қандай муносабатда бўлишни ўзимиз ҳал қиламиз. РОССИЯ БИЗНИНГ ИШОНЧЛИ, СТРАТЕГИК ҲАМКОРИМИЗ.

Жавоб бериш

Бу жавоб Ўзбекистон ва собиқ постсовет ҳудудларида яшовчи хонаки империалистларга. Бу ерда 2-3 авлод яшаб (асосий русийзабон аҳоли бу ерларда 1941 ва 1966 йиллардан кейин пайдо бўлган), сени қабул қилган, бошпана билан таъминлаб, таълим берган халқнинг тилини билмаслик ва камига бундан фахрланиш – ўтакетган жоҳилликдир. Айнан мана шундай қатламдан «ихтамнет» деганлар пайдо бўлади (ихтамнет (русча «их там нет») - «у ерда йўқлар». Бу сўзлар асосан Украинада Россия ҳарбийлари йўқлигини иддао қилишда ишлатилади. Кейинчалик бу жумла Россия армиясига нисбатан ҳазиломуз тарзда қўлланиладиган бўлди, бу билан Украина ва Сурияда жойлаштирилган аскар ва жангчилар назарда тутилган). Аммо, Аллоҳга шукрки, бу ер Украина эмас ва демография ўз ишини қилади. Бу ерларда қачонлардир Искандар Зулқарнайн, араблар, мўгулларнинг аскарлари ҳам бўлган. Қаерда ҳозир улар? Улар ҳаммаси ассимиляция натижасида шу юртларга мослашиб-қоришиб кетган. болтиқбўйиликлардан фарқли ўлароқ, Марказий Осиёликлар меҳмондўст ва мулойим. Биз ўтмишдаги хафагарчиликларни, колонизация ва коллективлаштириш даврида ҳудудларда ҳалок бўлган миллионлаб қурбонларни, «буюк» давлат тиклай олмаган Орол денгизи фожеаси, бизнинг ерости ва ерусти бойликларимиздан қуролланиш мусобақасида фойдаланганликларини ва яна кўп нарсаларни тезда унутамиз. Биз учун барпо қилиб берилган шаҳарлар-у, завод ва фабрикалар, инфратузилма ҳақида менга гапирманг. Юқорида айтиб ўтилганларнинг ўрнини боса оладими улар?! Бундан ташқари, бизнинг бечоралар 1990 йиллардан бери Россияда 20 та «Тошкент» қуриб қўйишган, аммо Тошкентга ёрдам бериш ёки уй-жой масаласига ечим топишга келганлардан фарқли ўлароқ, ҳали ҳам Россияда бирор ҳуқуққа эга эмаслар, ўзлари қурган уйларда яшамайдилар. Ҳақиқатнинг бошқа тарафи ҳам бор, аммо колонист жаноблар буни кўришни истамайдилар.

Жавоб бериш

Олға, Россия!!!

Жавоб бериш

Россия ва АҚШларинг бир тийинга қиммат. Қани кўрамиз, 20 йилда нима бўлар экан. Россияни хитойлар босиб кетган, Америкада ундан ҳам кўп. Бу иккита ахмоқ куч синашиб турганда Хитойлар уларнинг икковини ҳам деворга тираяпти. Шундайку ахир? Ҳозир руслар ундай эмас деб ёзишади, аммо маслаҳатим иссиқ ўринларидан туриб Рашкани бир айланиб чиқишсин. Мен нацист эмасман, аммо сизларга, нима гапираётганини тушунмаётган оддий русларга раҳмим келади. Телевизор кўриб ҳаммаси яхши экан деб ўйлашади, аслида эса Рус ТВси одамларнинг миясини ачитадиган катта ахлатхона. Ёзаётган фикрларингизга тупурганман, чунки рус троллари барибир уни ўчириб ташлайдилар. Буни руслар ўқиши керак эмас

Жавоб бериш

Қуруқ сафсата

Жавоб бериш