Карвонсарой
Терроризм

Яқин Шарқда «Ислом давлати халифалиги»нинг қулаши бошқа жойларда ҳам унинг инқирозини тезлаштирмоқда

Карвонсарой

АҚШ қўллаб-қувватловидаги Сурия Демократик Кучлари (СДК) аъзоси Суриянинг Табқа шаҳрида ИД байроғини олиб ташламоқда. Апрель, Сурия Демократик Кучларининг ИД пойтахтига айланган Раққа шаҳрига юришидан аввал. (Делил Сулейман/AFP)

АҚШ қўллаб-қувватловидаги Сурия Демократик Кучлари (СДК) аъзоси Суриянинг Табқа шаҳрида ИД байроғини олиб ташламоқда. Апрель, Сурия Демократик Кучларининг ИД пойтахтига айланган Раққа шаҳрига юришидан аввал. (Делил Сулейман/AFP)

Таҳлилчиларнинг сўзларига қараганда, ўз-ўзини «халифалик» деб эълон қилган «Ислом давлати»нинг (ИД) Ироқ ва Суриядаги парчаланиши билан гуруҳнинг Афғонистон, Покистон, Марказий Осиё ва бошқа жойлардан қўллаб-қувватланиши ҳам сустлашиб бормоқда.

ИД ўзининг қисқа муддат яшаган халифалигини 2014-йилда, Ироқ ва Суриядаги катта ҳудудларда назоратни қўлга олганидан сўнг эълон қилган эди.

Аммо бир қатор оғир йўқотишлардан кейин, Сурияда қолган кам сонли жангарилар самарасиз ҳужумларни амалга оширмоқдалар ёки қамалда қолиб кетган кафтдеккина ерлар учун курашмоқдалар.

ИД устидан ғалаба

10-декабрь куни Ироқ бош вазири Ҳайдар ал-Аббодий ИД устидан ғалабани эълон қилди.

Ироқ ҳарбий кучлари ИДнинг собиқ таянчи бўлган Ҳавижа маркази томон ҳаракатланиб, ИД рамзи туширилган баннерни олиб ташламоқда, 4-октябрь. (Аҳмад ал-Рубае/AFP)

Ироқ ҳарбий кучлари ИДнинг собиқ таянчи бўлган Ҳавижа маркази томон ҳаракатланиб, ИД рамзи туширилган баннерни олиб ташламоқда, 4-октябрь. (Аҳмад ал-Рубае/AFP)

Ироқлик аскар ва полициячи Бағдоднинг Таҳрир майдонида ўз миллий байроғини кўтариб, ИД билан уч йил давом этган урушдан сўнг эришилган ғалабани нишонламоқда, 10-декабрь. (Аҳмад Ал-Рубае/AFP)

Ироқлик аскар ва полициячи Бағдоднинг Таҳрир майдонида ўз миллий байроғини кўтариб, ИД билан уч йил давом этган урушдан сўнг эришилган ғалабани нишонламоқда, 10-декабрь. (Аҳмад Ал-Рубае/AFP)

Ироқ ҳарбий кучлари ИД қолдиқлари билан курашиб, Сурия чегарасидаги Анбар вилоятида жойлашган ал-Қайим шаҳри томон ҳаракатланмоқда, 2-ноябрь. (Аҳмад Ал-Рубае/AFP)

Ироқ ҳарбий кучлари ИД қолдиқлари билан курашиб, Сурия чегарасидаги Анбар вилоятида жойлашган ал-Қайим шаҳри томон ҳаракатланмоқда, 2-ноябрь. (Аҳмад Ал-Рубае/AFP)

«Ҳарбий кучларимиз Ироқ-Сурия чегарасида назоратни тўлиқ қўлга олган ва шу сабабли мен ИДга қарши уруш тугади деб эълон қиламан,» деди у телевидение орқали қилган мурожаатида. «Душманлар тараққиётимизга болта урмоқчи эди, аммо биз уларни бирлигимиз ҳамда қатъиятимиз билан енгдик.»

Сурияда ҳам гуруҳни худди шундай қисмат кутмоқда, дейди кузатувчилар.

Ҳозирда ИД бошқарувчисини йўқотган, унинг омон қолган бўлинмалари эса ўз-ўзини қўриқламоқда, дейди Буюк Британияда жойлашган мониторинг гуруҳи, Суриянинг инсон ҳуқуқлари обсерваторияси раҳбари Рами Абдул Раҳмон.

«Буйруқ берувчи марказий қўмондонлик энди йўқ,» дейди фуқаролар уруши бошланганидан бери Суриядаги можарони кузатиб борган Раҳмон. ИД энди Сурия бўйлаб сочилиб кетган кичик гуруҳлардан иборат, дейди у.

Ироқ ва Сурияда ИД «халифалиги» қулар экан, расмийлар ва таҳлилчилар бу вазият дунёнинг бошқа жойларида ИД келажагига қай тарзда таъсир қилишига ўз нигоҳларини қаратмоқдалар.

Афғонистон ҳукумати ИДнинг ортда қолган аскарларини яксон қилишга ваъда бермоқда

Афғон Миллий мудофаа ва хавфсизлик кучлари (АММҲК) ва коалиция қўшинлари билан ИДнинг Хуросон бўлинмаси ўртасидаги шиддатли жангларга гувоҳ бўлиб турган Афғонистон учун, террорчилик гуруҳининг Ироқ ва Суриядаги мағлубияти жангарилар оқимининг Афғонистон ҳудудига кириб келишидан дарак бериши мумкин.

«ИД Ироқ ва Сурияда енгила бошлаган пайтда, унинг Афғонистонга кўчиши мумкинлиги борасида кўплаб хавотирлар юзага келди,» дейди истеъфодаги полковник, Нангарҳор вилояти, Жалолобод шаҳридаги ҳарбий масалалар бўйича таҳлилчи Муҳаммад Анвар Султоний.

Шу ой аввалида AFP берган хабарга кўра, Франция ва жазоирлик жангарилар, Суриядан келиб Жузжон вилоятида ИД сафларига қўшилганлар.

Таҳлилчиларнинг сўзларига кўра, ушбу хорижлик жангарилар Сурия ва Ироқдан ҳайдалганларидан сўнг Афғонистон томон юзланишлари мумкин.

Шунга қарамай, АММҲК ва коалиция амалиётлари икки йил давомида ИДнинг имкониятларини кескин камайтирди ва бу хавфсизлик кучларининг янги жангарилар билан курашишларига яхши замин яратди.

Султоннинг сўзларига қараганда, Афғонистонда ИД жангариларининг сони анча камайган. «Уларнинг Ироқ ва Сурия билан алоқалари узилган, халқаро ҳамжамият уларнинг молиявий манбаларини йўққа чиқарди ёки тўхтатиб қўйди».

«ИДнинг аввалги имкониятлари қолмади, сабаби АҚШ, халқаро ҳамжамият ва Афғонистон бу гуруҳга қарши жуда қаттиқ курашди,» деди у.

Кунар на Нангарҳор вилоятлари фуқаролари энди ИДдан қўрқмайдилар, «унинг куни битмоқда ва унга қарши халқаро ҳаракатлар давом этмоқда», деди у.

ИДга иттифоқчи гуруҳлар Покистондаги ёрдамни йўқотмоқдалар

Таҳлилчиларнинг сўзларига кўра, ИД халифалигининг қулаши Покистондаги тарафдорларнинг ҳам иккиланишига сабаб бўлади.

«ИДнинг Ироқ ва Сурияда енгилиши уни Покистонда қувватловчиларга ҳам жиддий таъсир қилади», дейди истеъфодаги генерал-лейтенант, Исломободдаги ҳарбий ва мудофаа масалалари бўйича таҳлилчи Талат Масъуд.

Бундай хайрихоҳ инсонлар «иқтисодий ва жисмонан омон қолиш мақсадларида» ИД тарафини олишган, аммо гуруҳнинг Ироқ ва Сурияда енгилиши «бундан буён ИД томонидан молиявий ва моддий ёрдам келмаслигини» англатади, дейди у.

«Бу мазкур ҳудудда ҳам ИД тузилмаси инқирозга юз тутишини англатади», деди Масъуд.

«Ироқ ва Суриядаги мағлубият ИДнинг Покистон ҳамда Афғонистон ҳудудларида ҳам сўзсиз енгилишини англатади», деди Пешоварлик мухбир ва хавфсизлик масалалари бўйича таҳлилчи Оқил Юсуфзай.

«ИД гуруҳи етакчиси Абу Бакр ал-Бағдодийга содиқлигини эълон қилган Покистоннинг Таҳрики-Толибон гуруҳини қўллаб-қувватловчилар ва бошқа жангари гуруҳлар аъзолари бундан буён ИДни қўлламайдилар, сабаби уларнинг мафкуравий қарашлари турлича бўлган, улар фақат ўз манфаатлари ва эҳтиёжлари йўлида бу гуруҳни қўллаб-қувватлаганлар», деди у.

«Агар икки мамлакат ягона душманни енгиш учун ўз кучларини бирлаштирса, ортда қолган ИДни қўлловчилар Покистон ва Афғонистонда жиддий зарбага учраши мумкин,» деди у.

Покистон Хайбер Пахтунхва вилоятидаги Малаканд бўлинмасида ҳамда Федерал бошқарувдаги қабила ҳудудларида (ФБҚҲ) терроризм билан муваффақиятли курашган эди, деди Пешоварлик собиқ ҳарбий бригадир Маҳмуд Шоҳ, ФБҚҲнинг собиқ ҳавфсизлик котиби.

«Шу боис, Ироқ ва Сурияда ИД мағлубияти эълон қилинганидан сўнг, унинг Покистон ва Афғонистондаги қолдиқларини тор-мор этиш кафолатланган,» деб қўшимча қилди у.

ИД жангариларининг қайтиши Марказий Осиёдаги хавотирларни кучайтирмоқда

Бу орада, ИД сафида жанг қилиш учун Сурия ва Ироққа кетган фуқароларнинг қайтиш эҳтимоли Марказий Осиёдаги асосий муаммо бўлиб турибди.

ИДнинг Сурия ва Ироқдаги мағлубияти «шубҳасиз, Марказий Осиёдаги вазиятга таъсир этмасдан қолмайди», дейди Алматидаги Қозоғистон мусулмонлари иттифоқи раҳбари, Мурат Телибеков.

«Катта эҳтимол билан ҳозирда жангарилар бошқа бир жанг майдонини изламоқдалар», дейди у. «Бу жой Марказий Осиё бўлиши эҳтимолдан холи эмас».

«Беқарорлик ҳукм сурган қайноқ нуқта радикаллар учун бошпана ва кўпайиш жойига айланиши ёмон, албатта», дейди Бишкеклик ҳуқуқшунос профессор ва Қирғзистон Марказий сайлов комиссияси аъзоси Кайрат Осмоналиев. «Бу қайноқ нуқта йўқ қилинганидан кейин, қолган жангарилар бошқа жойни макон қилиб олиши хавфи пайдо бўлади»."

«Сурияда жанг қилган Марказий Осиёлик фуқаролар ўз уйларига Туркия ва Афғонистон орқали қайтишга ҳаракат қилишлари мумкин,» деди у. «Хавфсизлик хизматларимиз аллақачон уларнинг кириб келаётганига оид далилларга эга."

«Улар қаерга боришади?» деб савол беради Алматилик сиёсий таҳлилчи Талгат Исмагамбетов ИДнинг қолган жангарилари ҳақида.

«Афғонистонгами ёки бошқа жойгами? Ёки уйларига кетишадими? Қолиб кетган жангари етакчилардан қандай буйруқлар олишади? Уларнинг ташқи мададлари қанчалик кучли?» деб қўшимча қилади у.

«Энг ёмони - айрим жангариларнинг ортга қайтишидир. Уларни кузатиш керак», дейди Исмагамбетов. «Бу борадаги яхши хабар шуки, айни дамда бизнинг минтақа халқаро исломий ҳаракатнинг диққат марказида эмас».

(Ушбу хабар Нангарҳордан Холид Зероий, Пешовардан Муҳаммад Аҳил ҳамда Бишкек ва Алматидан Арман Калиевлар кўмагида тайёрланган.)

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 2

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Илтимос иқтибослар келтиришни белгиланган, умум эътироф этилган тартибга ўтказсангиз. Нимагаки, мақолаларни ўқишда иқтибоси келтирилаётган одамнининг лавозими, мансаби ва узундан узоқ номлари асосий масаладан чалғитиб юбормоқда. Аммо таҳлилларингиз юксак даражада эканлигини яна бир бор эътироф этаман.

Жавоб бериш

Руслар Сурияга америкаликлар ҳамма ишни битириб, урушда ғолиб бўлганларидан кейин келишди. Россиядагилар эса ҳаммасини биз қилдик дейишмоқда. Омадсизлар. Уят, Россия

Жавоб бериш