Карвонсарой
Иқтисодиёт

Қозоғистон ЕТТБ билан ҳамкорликнинг асосий йўналишларини белгилаб олади

Карвонсарой

Остона шаҳри кўриниши, 23 январда олинган фотосурат. (Кирилл Кудрявцев/АФП)

Остона шаҳри кўриниши, 23 январда олинган фотосурат. (Кирилл Кудрявцев/АФП)

ОСТОНА – Қозоғистон ҳукумати ва қароргоҳи Лондонда жойлашган Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) пайшанба, 21 декабр куни «миллий иқтисодиётни замонавийлаштириш ва диверсификация қилишга йўналтирилган қўшма ҳаракатларни давом эттириш» ҳақидаги келишувни имзоладилар, дейилади ЕТТБнинг баёнотида.

Уч йилга мўлжалланган янги келишув ЕТТБ ва Қозоғистон ўртасида барқарор ривожланиш ва ўсишга кўмаклашиш йўлидаги ҳамкорликни кенгайтиришни кўзда тутувчи Доиравий келишувга асосланган.

Имзоланган келишув «инвестицияларни жалб қилишда биргаликдаги ҳаракатларни давом эттириш,молиявий ва кичик бизнес секторларини ривожлантириш, тадбиркорликни рағбатлантириш ҳамдабарқарор минтақавий тараққиёт кабиларни ўз ичига олган, дейилади баёнотда.

«Ўтган уч йил давомида ҳамкорлик битими доирасидаги қўшма ҳаракатларимиз инвестицияларни оширишга ёрдам берди ва мамлакатдаги бир нечта муҳим ислоҳотларни жадаллатди», деди ЕТТБнинг Қозоғистондаги раҳбари Агрис Преиманис.

«Мен қозоғистонлик ҳамкасбларимизга Мувофиқлаштирув кенгашидаги самарали меҳнатлари ва турли инвестиция лойиҳаларига киритган молиявий ҳиссалари учун миннатдорчилик билдирмоқчиман,» деди у.

Преиманисга кўра, томонлар ҳамкорликнинг турли соҳалари, жумладан инновация, сармоявий муҳит, минтақавий ривожланиш, институционал ислоҳотлар ва муниципал секторни ривожлантириш бўйича «сезиларли натижаларга» эришди.

«Давлатларнинг глобал рақобатбардошлиги сармоялар, технологияларнинг ривожланиши ва инсон капиталига боғлиқ бўлган ҳозирги шароитда, халқаро молиявий институтларнинг ҳамкорлиги ва ёрдами давлатимиз учун жуда муҳим», деди Қозоғистон миллий иқтисодиёт вазири Тимур Сулейменов.

«Бу борада биз ЕТТБ билан ҳамкорликни кенгайтиришга катта аҳамият берамиз ҳамда истиқболда ҳам самарали ҳамкорликка умид қиламиз», деди у.

ЕТТБ Қозоғистонда хусусий секторни ривожлантириш учун иқтисодиётнинг турли соҳаларига 7,3 миллиард евро (2,8 триллион қозоқ тенгеси) миқдорида сармоя киритган.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500