Карвонсарой
Сиёсат

Мирзиёев Ўзбекистонннинг қудратли разведка агентлигини ислоҳ қилмоқчи

Карвонсарой

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президенти билан ўтказилган матбуот анжуманида нутқ сўзламоқда, Бишкек, Қирғизистон, 5 сентябрь. (Вячеслав Оселедко/АФП)

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президенти билан ўтказилган матбуот анжуманида нутқ сўзламоқда, Бишкек, Қирғизистон, 5 сентябрь. (Вячеслав Оселедко/АФП)

ТОШКЕНТ – Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатнинг миллий разведка агентлиги бўлган Миллий хавфсизлик хизмати (МХХ) тизимида ислоҳот ўтказувчи қонунни ишлаб чиқишга чақирди.

Депутатлар, элчилар ва журналистларга 4 соатлик мурожаатида, Мирзиёев хавфсизлик хизматлари 26 йил олдин берилган ваколатлар асосида иш юритаётганини айтиб ўтди.

«Биз бу тизимни ислоҳот қилишимиз керак. Миллий хавфсизлик хизматлари бизнинг ички ва ташқи хавфсизлигимизни таъминлаши керак», деди Мирзиёев АФП хабарига кўра.

МХХ ўз ваколатларини 1991 йилда Ўзбекистон Совет Иттифоқидан мустақил бўлганидан кейин КГБдан қабул қилиб олган ва ҳозирда 73 яшар Рустам Иноятов томонидан 1995 йилдан бери бошқариб келинмоқда.

Ўтган йили узоқ вақтдан бери ҳукуматни бошқарган Ислом Каримов вафотидан кейин, Иноятов давлатдаги энг қудратли шахслардан бири деб кўрилган.

Шу йилнинг аввалида, Мирзиёев Ички ишлар ва Мудофаа вазирликларига ўз тарафдорларини тайинлади, бу ҳаракат Иноятов томонидан бошқарилган МХХ ваколатларини қисқартиришга қаратилгандек бўлди. Ички ишлар вазирлиги ваколатлари ҳам кенгайтирилди ва МХХ бўлинмаларидан бирини ўз ичига олди.

Авторитарликдан қайтиш

2016 йил сентябрь ойида Каримов вафотидан сўнг, президентнинг бош вазири бўлган 60 ёшли Мирзиёев Ўзбекистоннинг янги раҳбари этиб тайинланди.Тез орада у ўзидан олдинги раҳбарнинг кескин авторитар сиёсатидан воз кеча бошлади.

«МХХнинг самарасиз эканлиги ҳақидаги Президентнинг бу каби таъкидларини Ўзбекистонда бир неча йил аввал тасаввур қилиб ҳам бўлмасди», дейди тошкентлик сиёсий таҳлилчи Валерий Хон Карвонсарой нашрига.

«Халқ ичида бу худди портлашдек таъсирга эга бўлди», деди у.

Худди шу нутқида Мирзиёев Молия вазирлиги фаолияти самарасиз эканлигини ҳам эслатиб ўтди.

«Бир неча кундан кейин, 27 декабрда вазирликдаги 500 дан ортиқ ходим ўз вазифасдан озод этилди», деди Хон. «Миллй хавфсизлик ва Ички ишлар тузилмаларида ҳам тозалаш ишлари кутилаётгани эҳтимолдан холи эмас.»

Бу икки ташкилотда «керагидан ортиқ сондаги ходимлар ва шаффоф бўлмаган раҳбарият» мавжуд бўлган, дейди Хон. «Уларнинг кескин ҳаракатлари халқнинг норозилигига сабаб бўлган эди.»

Ҳокимиятни марказсизлаштириш

Бу ҳаракат кенгроқ мақсад – ҳокимият қонун чиқарувчилар қўлига ўтишига қаратилган бўлиши ҳам мумкин, дейди Тошкентлик сиёсий таҳлилчи Умид Асатуллаев Карвонсарой нашрига.

«Шавкат Мирзиёев Ўзбекистондаги ҳукуматни марказсизлантирмоқчи ва янги, замонавий элитани олиб келмоқчи» дейди у. «Унинг умидлари Ислом Каримов тарафдорлариникидан фарқ қилади, шу сабаб президент уларни четлаштиряпти.»

Мирзиёевнинг парламентга мурожаат билан чиқиши ҳам бежиз эмас, аввалги президент ҳеч қачон қонун чиқарувчиларга мурожаат қилмаган эди, деди Асатуллаев.

«Мирзиёев сиёсий партиялар ролини кучайтириб, ҳукуматда кучлар марказини ўзгартирмоқда», дейди у.

24 декабрь куни, Тошкентда тарихда илк марта шаҳар кенгашларига сайловлар бўлиб ўтди.

«Кейинчалик бошқа турдаги масъулиятлар ҳам ижро этувчи органлардан қонун чиқарувчи органларга ўтишини кутишимиз мумкин», деди Асатуллаев.

(Бу хабарга Тошкентдан Максим Енисеев ўз ҳиссасини қўшди.)

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 1

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Ассалому алайкум хурматли ижодкорлар хамда фикр юритувчи иштирокчилар! Ушбу маколада келтириб утилган маълумот билан танишаётган вактимда, президентнинг сайлов олди дастурини эсладим. Хусусан, худудлардаги марказлаштирилган бошкарувни ислох килиш, жумладан шахар ва туманларда ижроия органларини тайинлаш тизимидан сайлаш тизимига узгартириш ва энг асосийси хисобот даврида ушбу органларнинг халк олдида амалга оширилган ишлар юзасидан хисобот берилиши таъкидлаб утилган. Бу эса уз-уз узидан бизга яна бир бор, давлат дастурининг хакикатдан хам боскичма-боскич бажарилаётганини ва кузланган максадга етишиш принципиал ахамият касб этаётганини ифода этмокда!

Жавоб бериш