Ахборот бюллетенимизга обуна бўлинг
Twitter
Facebook
Youtube
Rss

2018-01-01 | Иқтисодиёт

Кескин иқтисодий ўсиш 2018 йил Марказий Осиё учун муваффақиятли келишидан дарак бермоқда

Остонадаги ЭКСПО-2017 кўргазмасига ташриф буюрганлар Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган инновацион автомобилларни кўздан кечирмоқда. (Ўзэкспомарказ)

Максим Енисеев

МАРКАЗИЙ ОСИЁ – Таҳлилчиларнинг фикрича, Марказий Осиё минтақасидаги барқарорлик ва хавфсизлик Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистонга ўзаро манфаатли иқтисодий ҳамкорлик алоқалари ўрнатиш имконини берди.

Жаҳон Банкининг октябрда эълон қилинган баёнотига кўра, Марказий Осиёдаги ялпи ички маҳсулот ҳажмининг ўсиши 2017 йилда 2,2 фоизга етади ва «минтақада 2011 йилдан бери энг катта ўсиш бўлади».

Ҳукумат манбалари берган маълумотларга кўра, 2017 йилда ялпи ички маҳсулот ўшиши Қозоғистонда 4 фоиз ва Қирғизистонда 6 фоизга тенг бўлади. Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти эса 2017 йилнинг январ-сентябрь ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 5,3 фоизга ошди. Тожикистонда ушбу кўрсаткичнинг ўсиши 2016 йилнинг биринчи чораги билан таққослаганда 6,5 фоизни ташкил этди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев (ўнгдан иккинчи) 19 сентябрь куни Нью-Йоркда Америка тадбиркор доиралари раҳбарлари билан эҳтимолий келишувларни муҳокама қилмоқда. (Ўзбекистон президентининг матбуот хизмати)

Таҳлилчиларнинг сўзларига кўра, сиёсатчилар ва бизнес эгалари импорт ва экспортни узоқ мамлакатларга эмас, балки минтақавий бозорларга йўналтириш истагида бўлишган.

Мазкур йўналишдаги воқеаларнинг энг асосийси Остонадаги ЭКСПО-2017 кўргазмаси бўлди – Марказий Осиёдаги ҳар бир давлатнинг саноат маҳсулотлари намойишига айланган ушбу тадбирга июнь-сентябрь ойлари давомида 2,2 миллион киши ташриф буюрди.

Жуда кўп йўналишларда бундай ривожланиш сабаб иқтисодчилар 2018 йилда Марказий Осиё учун омадли келишини башорат қилмоқдалар.

Жаҳон Банки прогнозларига кўра, 2018 йилда минтақа иқтисодиёти ўсишда давом этади ва йил охиригача 2,7 фоизга етади.

Ўзбекистон Марказий Осиёга хорижий инвестицияларни жалб қилмоқчи

Аҳоли сони бўйича минтақадаги етакчи давлат бўлган Ўзбекистон, айниқса, 2017 йилда ўтказган иқтисодий ислоҳотларидан сўнг инвесторлар эътиборини ўзига торта бошлади.

«Ўзбекистонда чераларнинг очилиши ва (хорижий сармоядорлар учун) божхона тўловларининг олиб ташланиши Марказий Осиёда иқтисодий тараққиётнинг бутунлай янги даврини бошлаб берди», дейди тошкентлик иқтисодчи Шукрулло Мавлонов Карвонсарой билан суҳбатда.

«Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасида чегараларни демаркация қилишга оид муваққат келишув ҳамда Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасидаги тўғридан-тўғри авиарейсларинг қайта йўлга қўйилиши – ўсиш кутилганидан кўпроқ бўлишига ишора қилмоқда,» дейилади Жаҳон Банкининг октябрь ойида эълон қилинган баёнотида.

Ўзбекистон минтақа марказида жойлашган ва барча стратегик иқтисодий йўналишлар унинг ҳудудидан ўтади, деди Мавлонов ва йирик халқаро компанияларнинг инвестициялари қўшни давлатлар иқтисодиётига ҳам ижобий таъсир кўрсатишини қўшимча қилди.

«General Motors (GM) компаниясининг Қирғизистонда кенгайтирилишига оид сўнгги янгиликлар ҳам буни тасдиқлайди», деди у.

Американинг йирик автомобил гиганти бўлган GM Ўзбекистонда анчадан бери фаолият юритади.

2018 йилда GM Ўзбекистон Қирғизистоннинг учта шаҳри – Ўш, Бишкек ва Қора-Болтада автомобил йиғиш заводларини ишга туширади, деб хабар берди компаниянинг савдо ва хизмат кўрсатиш бўйича директори Жаҳонгир Тиллаев 26 декабр куни Қирғизистоннинг Марал радиосига берган интервюсида.

Минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш

Сентябрь ойида Ўзбекистон ва Қозоғистон расмийлари умумий қиймати 1,2 миллиард долларлик шартномаларни имзолади. Ушбу битимлар 2017 йилда Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги энг йирик битимлардир. Қозоғистон корхоналари Ўзбекистоннинг қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик ва автомобил саноатига сармоя киритмоқчи.

Октябрь ойида Тошкентда Ўзбекистон ва Тожикистон расмийлари 27,1 миллион долларлик шартномаларни имзоладилар. Уларнинг аксарияти Ўзбекистоннинг Тожикистонга экспортини ўз ичига олади.

Ўзбекистон Қирғизистонга шунингдек, озиқ-овқат маҳсулотларини ҳам экспорт қилмоқчи. 13 декабр куни Тошкентда икки мамлакат тадбиркорлари умумий қиймати 140 миллион долларга тенг шартномаларни имзоладилар.

Ўзбекистоннинг ривожланиб бораётган иқтисодиёти, шунингдек, 2017 йилнинг энг йирик иқтисодий битимларидан бири учун ҳам масъулдир.

Сентябрь ойида, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Америка Қўшма Штатларига расмий ташрифи чоғида Ўзбекистон ҳам Америка ишбилармон доиралари ўртасида умумий қиймати 2,6 миллиард долларга тенг шартномалар имзоланди.

Ушбу битимларнинг аксарияти Ўзбекистонга инвестиция киритилишини кўзда тутади, аммо айримлари Ўзбекистондан маҳсулот экспортига ҳам тааллуқли. Жумладан, ноябр ойида Ўзбекистон Америка Қўшма Штатларига қовун экспорт қилишни бошлаган.

Сизга мақола ёқдими?

Ca mobile no 1

Фикрлар

* Мажбурий
Captcha

1 та фикр…

Ilhomjon | 2018-01-07

Узбекистонда хакни бандлигини таминлаш заур бунинг учун вилятларда фермер хужаликларда ишчилар сони иштатин гектарига карб белгилаш керак масалан 100гектар ери бор одамга камида 50 киши штат очиш керак ва уларга яхшигин ойлик моши тулаш керак энг ками иш хакини 4 бараварида камда шуна кишлок ахолиси яшаш шароити яхшиландаи буниг учун фермерларни иш билармон килиб таейрлаш керак улар факат узини уйламасинда