Ахборот бюллетенимизга обуна бўлинг
Twitter
Facebook
Youtube
Rss

2018-01-03 | Иқтисодиёт

Марказий Осиё раҳбарлари 2018 йил тараққиёт йили бўлишига ваъда бердилар

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев (ўнгда) ва Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 23 март Остонада бўлиб ўтган ҳужжатларни имзолаш маросими чоғида. Минтақа раҳбарлари 2017 йилни оғир, аммо муваффақиятли йил деб атадилар. (Иляс Омаров/АФП)

Карвонсарой

ОСТОНА/ТОШКЕНТ/БИШКЕК – Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари ўтган йилги ютуқларни юқори баҳолаб, янги йил арафасидаги ўз халқларига аталган табрик мурожаатларида 2018 йил учун режаларни эълон қилдилар.

«2017 йил воқеаларга бой, фаол ва ёрқин йил бўлди», деди табрикномада Қозоғистон президенти Назарбоев, деб хабар беради Казинформ душанба, 1 январ куни.

«Биз Олмаотадаги Қишки универсиадани ҳаяжон ва завққа тўла ҳолатда ўтказдик», деди у. «Биз Қозоғистоннинг нуфузи ва билимини янада юқори даражага кўтарган Халқаро кўргазма – ЭКСПО-2017павильонларида келажакни кўрдик.»

2017 йилда давлат «глобал эътироф ва ҳурматга сазовор бўлди», шу билан бирга Қозоғистон фуқаролари ҳаётининг барча соҳаларидаги шароитларни яхшилади, деб қўшимча қилди у.

«Конституциявий ислоҳот ҳукумат ва парламент ролини оширди, янги саноат лойиҳалари ишга туширилди ва мамлакатнинг ўтиш даври салоҳияти ва рақамлаштириш жадаллашди», деб қайд этди у.

«Нафақалар ва бошқа ижтимоий тўловлар ошди», деди у. «Булар сезиларли ютуқлардир.»

«Ўтган йил оғир кечганига қарамай, умумий ҳисобда у ижобий бўлди», деди Қирғизистон президенти Сооронбай Жеенбеков 30 декабр куни, бу ҳақда 24.kg президент матбуот хизматига асосланиб хабар берди. «2017 йил мамлакат ҳаётидаги барча соҳаларда сезиларли ўсиш ва аҳамиятли натижалар билан якунланмоқда.»

Ўтган йили «баъзи муаммолар ва қийинчиликларга қарамай, халқимизнинг фидокорона меҳнати сабабли Ўзбекистон учун муваффақиятли бўлди», деб таъкидлади Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев UzDaily нашрининг душанба куни берган хабарига кўра.

«Халққа хизмат қилиш биз учун асосий ҳаётий тамойилга айланди», деди у.

Ўтган йил ташқи алоқаларни ривожлантиришда, айниқса қўшнилар билан муносабатларни кучайтиришда самарали бўлди, деб қўшимча қилди у.

«Бу минтақамизда ўзаро ишонч, дўстлик ва ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади», деди у.

Янги йилда янги режалар

Уч президент 2018 йилдан кутаётган умидларини баён этдилар.

2018 йилни Мирзиёев «фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» деб номлади.

Асосий вазифа «мамлакатда тинчлик ва барқарорлик, миллатлараро ва фуқаролар тотувлигини» кучайтириш, деди у.

«2018 йилда ўзимиз учун белгилаб олган янги босқичларга барчамиз фидокорона меҳнатимиз билан эришишимизга ишонаман», деди Мирзиёев.

«Янги чўққиларга фақат биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз орқали эришамиз», деди Қозоғистон раҳбари Назарбоев. «Келаётган йилда гуллаб-яшнаган Қозоғистонни барпо этишда ёрдам берадиган ўзгаришлар йўлида давом этамиз.»

«2018 йил учун улкан вазифалар бор – биргаликда мамлакатни ривожлантираиз, барқарорликни кучайтирамиз ва Қирғиз халқининг ижтимоий ҳамда иқтисодий ҳолатини яхшилаймиз», деди Жеенбеков.

Сизга мақола ёқдими?

Ca mobile no 12

Фикрлар

* Мажбурий
Captcha

1 та фикр…

Исломжон | 2018-04-01

Президентимизга раҳмат