Ахборот бюллетенимизга обуна бўлинг
Twitter
Facebook
Youtube
Rss
M.logo uz cyrl

2018-01-09 | Терроризм

Қирғизистон фуқароси Суриядаги жанговар ҳаракатларда иштирок этгани учун 8 йилга қамалди

Видеодан олинган скриншотда Қирғиз жангариларининг Алеппо шаҳридаги бино томон жанговар юриши акс этган, 2016 йил, Сурия.

Карвонсарой

БИШКЕК – 24.kg нашрининг сешанба, 9 январ кунги хабарига кўра, Бишкек шаҳар суди 25 яшар Мирланбек Турдиевни Сурияда жангарилар сафида урушганликда айбдор деб топди.

Суд Қирғизистон пойтахтидаги қуйи инстанция – Первомайский туман судининг Турдиевга 8 йиллик қамоқ жазоси тайинлаш бўйича аввалги қарорини ўз кучида қолдирди.

Қирғизистон давлат миллий хавфсизлик қўмитаси маълумотларига кўра, Турдиев «Ислом давлати»нинг «Тавҳид ва жиҳод» гуруҳи аъзоси бўлган ва Абу Валид лақаби билан ҳам танилган.

Россиядан Сурияга ... уйдаги қамоққа қайтиш

Терговчиларга кўра, Турдиев 2011-2014 йилларда, Россиянинг Владивосток шаҳрида ишлаётган пайтида жангариликка ёлловчилар таъсирига тушган.

У «Тавҳид ва жиҳод» жамоатига 2015 йилнинг сентябрь ойида қўшилган эди. Бир ой ўтиб, 15 октябрда Истанбулга боради. У ердан эса Суриянинг Ҳалаб шаҳри яқинидаги жангарилар тайёрлов масканига юборилади.

Турли масканларда махсус жанговар тайёргарликдан ўтиш билан бирга, Турдиев қўлбола портловчи мосламаларни ясашни ҳам ўрганган. У портловчи мосламаларни жамоат жойларида масофадан туриб ҳаракатга келтириш бўйича ҳам кўникмаларни олган.

Турдиев Ҳалаб ва Идлибда 2015 йилнинг ноябридан 2017 йилнинг февралигача Сурия, Ироқ ва АҚШ аскарлари, шунингдек курд ва бошқа жангариларга қарши жанг қилган.

Ўтган йилнинг март ойида унга Владивостокдаги ҳарбий кемага ҳужум қилиш топшириғи берилади.

Бироқ, Турдиев Россия томон йўлда, Украинада қўлга олинди. Уни Қирғизистонга қайтаришда бир неча давлатлар расмийлари ҳамкорлик қилишган.

Сизга мақола ёқдими?

Ca mobile no 3

Фикрлар

* Мажбурий
Captcha

1 та фикр…

Ykka | 2018-02-20

Зўр! Фотосурат Идлибда ўлдирилган ўзбек томонидан бошқарилган Ал-Қоида гуруҳи тасвирга туширган видеодан олинган, мақола эса ИД ҳақида! Тасвирда эса ЎЗБEК!