Карвонсарой
Жамият

Россиянинг Сталин террорини оқлашга уриниши Марказий Осиёда эски жароҳатларни янгиламоқда

Арман Калиев

Карлаг қамоқхонасининг ички кўриниши, Қозоғистоннинг Қарағанда вилоятида жойлашган Сталин даври гулаглари тармоғи. Минглаб марказий осиёликлар Сталин тозалашларидан жабр кўрганлар, баъзи руслар эса буни оқлашга ҳаракат қилмоқдалар. (Долинка қишлоғидаги сиёсий қатағон қурбонлари хотираси музейи)

Карлаг қамоқхонасининг ички кўриниши, Қозоғистоннинг Қарағанда вилоятида жойлашган Сталин даври гулаглари тармоғи. Минглаб марказий осиёликлар Сталин тозалашларидан жабр кўрганлар, баъзи руслар эса буни оқлашга ҳаракат қилмоқдалар. (Долинка қишлоғидаги сиёсий қатағон қурбонлари хотираси музейи)

БИШКЕК/ОСТОНА – Сўнгги вақтларда бир қатор таниқли россияликларнинг Иосиф Сталин давридаги даҳшатли қатағонларини оқлашга уриниши Марказий Осиё фуқароларини норозилигига учраб, эски яраларни янгилади ва Совет давлати ҳомийлигида ўтказилган терроризм хотираларини қайта ёдга солди.

1930 йилларда Совет диктатори унинг сиёсатига қарши чиққанлар, унга суиқасд уюштриш ёки биқ вақтнинг ўзида бир неча хорижий давлатлар фойдасига жосуслик қилиш каби ёлғон айбловлар билан миллионлаб инсонларни ўлимга маҳкум этди.

Унинг вафотидан сўнг, Совет давридаёқ, ҳукумат кўплаб қурбонларнинг обрўсини тиклаб, сохта айбловларни йўққа чиқарди.

Аммо, сўнгги йилларда ОАВда Сталин сиёсатини оқлаш ҳаракатлари пайдо бўла бошлади.

1937 йил, Иккинчи жаҳон урушидан аввал Сталиннинг Россиядаги тасвири. 1930 йилларда Совет диктатори унинг сиёсатига қарши чиққан миллионлаб инсонларни ўлимга ҳукм қилди.

1937 йил, Иккинчи жаҳон урушидан аввал Сталиннинг Россиядаги тасвири. 1930 йилларда Совет диктатори унинг сиёсатига қарши чиққан миллионлаб инсонларни ўлимга ҳукм қилди.

Россия президенти Владимир Путин Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров, Ташқи разведка хизмати раҳбари Сергей Наришкин ва Федерал хавфсизлик хизмати раҳбари Александр Бортников билан 2016 йил, 19 декабрь куни учрашди. Яқинда бўлиб ўтган интервю чоғида Бортников 1930 йилларда Совет ҳукумати ўтказган қатллар «объектив сабабга эга бўлган», деди. (Кремль)

Россия президенти Владимир Путин Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров, Ташқи разведка хизмати раҳбари Сергей Наришкин ва Федерал хавфсизлик хизмати раҳбари Александр Бортников билан 2016 йил, 19 декабрь куни учрашди. Яқинда бўлиб ўтган интервю чоғида Бортников 1930 йилларда Совет ҳукумати ўтказган қатллар «объектив сабабга эга бўлган», деди. (Кремль)

Россия Федерал хавфсизлик хизмати раҳбари Александер Бортниковнинг 19 декабрь куни «Российская газета» расмий нашрига берган интервьюсида у Сталиннинг кўплаб қурбонлари жазога лойиқ бўлганларини айтди.

Бортниковнинг таъкидлашича, жиноий ишларнинг аксарияти қонуний асосда ва «объектив сабабга эга» бўлган. Уларда «фитначиларнинг хорижий махсус хизматлар билан алоқалари» тахмин қилинган.

Москва Давлат университети иқтисодчиси Андрей Калганов Сталиннинг сиёсатини оқловчи шу каби мулоҳазалари билан 2016 йилнинг март ойида Комсомолская Правда радиосига интервью берган. У Марказий Осиёда 1930 йиллардаги мавжуд бўлган босмачи аксил-Совет партизанлари ва Иккинчи Жаҳон уруши давридаги нацистлар тарафдорларини Сталин тузумининг қонуний мақсади сифатида ёдга олиб ўтган.

Миллионлаб қотилликлар содир этганига қарамай, Сталиннинг мухлислари ҳамон мавжуд. Россиялик коммунистлар ҳар йили 21 декабрда Сталиннинг таваллуд кунини Москвадаги Қизил майдон ва бошқа шаҳарларда нишонлашади.

Миллионлаб жабрдийда оилалар

Сталиннинг сиёсатини ўзгартириб ёзиш йўлидаги бундай ҳаракатлар диктатор қўлидан азоб чеккан оилаларнинг яраларини янгилади. Совет Иттифоқи таркибидан чиққан беш мамлакатнинг ҳеч бирида бундай тантаналар ўтказилмайди.

СССРда Сталин амалга оширган қатллар бўйича аниқ рақамларни тўплаш имконсиз бўлса-да, айрим тахминларга кўра, 1921 ва 1953 йиллар оралиғида 5,5 млн. киши қатл қилинган. Баъзи рақамлар эса бундан ҳам кўп.

Қозоғистоннинг ўзида Сталин сиёсати туфайли мамлакат аҳолисининг учдан бир қисми йўқ бўлиб кетгани тахмин қилинади.

Адолатсиз, шармандаларча айбланганларнинг намойишкорона суддан сўнг отиб ташланиши энг қўрқинчли ҳодиса эмасди. Жазо уларнинг авлодларига ҳам таъсир қилган – судланганларнинг оила аъзолари бутун умрлари давомида якка яшашга, ички сургунлар ва қамоқ жазосига ҳукм қилинганлар.

Kutbilim.journalist.kg сайтининг 2015 йилдаги маълумотларига кўра, қирғиз ёзувчиси Чингиз Айтматов (1928-2008) 70 йиллик таваллуд кунида Улкан қатағон йилларидаги болалик хотиралари билан улашган.

«Ҳар йили 1 май куни мактаб ўқувчилари пионерликка қабул қилинар эдилар» деган эди у ўшанда. «Аммо менинг навбатим келганда ўқитувчимиз «ватан хоинининг» фарзанди пионер номига лойиқ эмас, деган.»

«Мен хонадан югуриб чиқиб кетгандим ва жарликка тушиб олиб йиғлагандим», деган эди у.

Унинг отаси, Тўрақул таниқли коммунистик партия аъзоси бўлган, «миллатчиликда» айбланиб, 1938 йилнинг ноябрида, Чуй вилоятининг Чўнг Тош қишлоғида отиб ташланган.

1991 йилда қишлоқ яқинидаги оммавий қабрда расмийлар томонидан 138 кишининг жасади топилган, уларнинг орасида Тўрақул Айтматовнинг жасади ҳам бор эди. Шу ерда яшовчи Бубуря Кидиралиева қабрнинг жойини ошкор қилди. Унинг отаси ўша вақтларнинг махфий милицияси бўлган Ички ишлар бўйича халқ комиссарлигига (НКВД) қарашли ёзги қароргоҳда қўриқчи бўлгани учун бу ерларни билган.

Торақул Айтматов Сталин даврида қатл қилинган 40000 га яқин инсонлардан бири бўлган, деб хабар беради Озод Европа/Озодлик радиосининг Қирғиз хизмати.

Қирғизистонлик тарихчи Сидиқ Смадияров ҳалок бўлган қирғизларни халқни ўз ҳаётидан устун қўйган ватанпарварлар деб атади.

Ҳалок бўлганларни хотирлаб

2000 йилда ишчилар ҳалок бўлганларнинг қолдиқларини «Ата-Бейит» (Ота-боболаримиз) номли ёдгорлик мажмуасига қайта дафн этишди.

Ҳар йили 8 ноябрда қирғизистонликлар мажмуага келиб, Совет тузуми даврида ҳалок бўлганларни ёд этишади. 2017 йилда бу кун расман хотира куни деб номланди, аммо у бир неча йилдан буён хотира кунидек нишонланар эди.

8 ноябрдаги шундай хотирлаш кунларининг бирида, Чингиз Айтматовнинг синглиси Роза Айтматова 1930 йилларда оиласи кўрган қийинчиликларни сўзлаб берди.

«Отамиз ҳибсга олинганларидан кейин, бутун оиламиз таъқиб қилинди» деб унинг сўзларидан иқтибос келтиради Kutbilim.journalist.kg сайти.

«Акаларим Чингиз ва Илгиз 1937 йил, 1 сентябрда (отамиз қамоққа олинганидан кейин) мактабга боришди, мактаб раҳбари «халқ душманининг» фарзандлари мактабга бормаслиги керак, деган эди. Аммо унинг гапига қарамай, улар ҳар куни мактабга борардилар, майда тошчаларни ўйнар, дарс тугашини кутиб, болалар билан уйга қайтар эдилар», деди у.

Акаларим бу ишни ҳар куни такрорлашарди ва бу ҳаракатлари бир қариянинг эътиборини тортди, деди Айтматова. «У мактаб директорига қонун бўйича болалар билим олишига қаршилик қилишга ҳаққи йўқлигини исботлаган. Шу гаплардан кейин акаларимни мактабга қабул қилишган.»

Эслаш орқали фожеанинг олдини олиш

Собиқ Совет давлати бўлган Қозоғистон ҳам тузум томонидан уюштирилган зўравонликлардан жабр кўрган.

Қозоғистон зиёлилари ҳам Сталин қатағони қурбонлари сафида бўлишган, дейди Олма-отада жойлашган Ал-Фаробий номидаги Қозоғистон Миллий университетининг тарих ўқитувчиси Анвар Галиев Карвонсарой нашрига.

Ўша йилларда унинг оиласи ҳам жабр кўрган. Унинг буваси Молдағали Сагдагалиев Қўстанай вилояти прокурори бўлган ва 1938 йилда Япония фойдасига жосуслик қилишда айбланиб, Жаналиқда отиб ташланган.

Қишлоқда ҳалок бўлган Қозоғистонлик зиёлиларнинг номаълум оммавий қабристони бор эди. Ҳозирда бу қабр ёдгорликка айланган.

Галиевнинг бувисига ўлим жазоси берилмаган бўлса-да, у «сотқиннинг» қариндоши бўлганлиги сабабли 19 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган.

Зиёлилар «ўзгача фикрлаганликлари ва социализмнинг Сталинча моделини қуришга тўсиқ бўлишлари мумкинлиги сабабли қатағон қилингандилар», деди Галиев.

Ҳар бир авторитар тузум халқнинг билим даражасини камайтириб, сукут сақловчи, чаласавод омма яратишга интилади, деди у.

Сталин тузуми барча потенсиал мухолифатни йўқ қилиш мақсадида мамлакатдаги бойларни ўлдирган ёки қувиб чиқарган. Кейин эса ўз қуролини мажбурий коллективлаштиришга қарши чиққан деҳқонларга қаратган, дейди Галиев.

1930 йиллар ҳақида сўзлар экан, «бизнинг оила оғир аҳволда қолган», дейди Галиев. «Ҳукумат тезда ўзини ўнглаб, уларни қўйиб юборишини умид қилганлар. Бироқ улар озод қилинмадилар. Онам эрта ёшда етим бўлиб қолган. Бувим эса лагердаги ҳаёти ҳақида ҳеч гапирмайдилар.»

1997 йилдан бери 31 май куни Қозоғистон Сталин тузуми қурбонларини хотирлайди.

«Биз ўша даҳшатли даврлар хотирасини доим ёдда сақлашимиз керак, сабаби биз ҳамон шу каби тузоқларга тушиб қоляпмиз», деди Галиев. «Биз ҳатто тахминларда ҳам бундай воқеаларнинг қайтарилишига ёъл қўймайдиган тизим яратишимиз керак.»

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 9

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Ғарбнинг ва бу нашрнинг ташвиқоти Сталинни обрўсизлантира олмайди.

Жавоб бериш

Ўша вақтда Сталин режими янги Марказий Осиё, жумладан турман зиёлиларининг ниҳолларини йўқ қилган.

Жавоб бериш

Сталин жаллод бўлган ва шундай бўлиб қолади!

Жавоб бериш

Россия террорчилик ҳомийси.

Жавоб бериш

Ҳақиқат билан аралаштирилган ёлғон

Жавоб бериш

Россия – босқинчи

Жавоб бериш

Қустанай вилояти прокурори... ...«Зиёлилар танқидий фикрлай олганликлари учун ва Сталиннинг социализм қуриш сиёсатига қаршилик қилишга қодир бўлганликлари учун қирғин қилинганлар» Ахмоқ, бл..

Жавоб бериш

Калганов ва Бортниковга жавоб: мен Ўзбекистонликман. Сиз босмачилар ҳаракати ҳақида гапиряпсиз. Сизнинг ташвиқотингизга кўра, босмачилар «босқинчилар» бўлган. Нима учун бизларни босмачи деб атайсиз? Биз шу ерда туғилганмиз, бу бизнинг еримиз. Босқинчи босмачи сизлар бўласизлар, оғайни

Жавоб бериш

Cталин маньяк ва серияли қотил

Жавоб бериш