Ахборот бюллетенимизга обуна бўлинг
Twitter
Facebook
Youtube
Rss
M.logo uz cyrl

2018-01-11 | Хавфсизлик

Ўзбекистон таҳдидларни ўзгартиришга қаратилган янги ҳарбий доктринани жорий қилди

Ўзбекистонлик ёшлар 2017 йил, 29 декабр куни Олмалиқда бўлиб ўтган фестиваль давомида ҳарбий технологиялар ва хизматлар билан танишмоқдалар. (Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги)

Максим Енисеев

ТОШКЕНТ – Ўзбекистон ўз қуролли кучлари ташкил этилганлигининг 26 йиллиги нишонланадиган кун – 14 январдан бошлаб янги ҳарбий доктринани жорий этишни режалаштирмоқда.

Сиёсий ва ҳарбий раҳнамоларга кўра, янги доктринаҳарбий ислоҳотлар самарадорлигини оширишва Ўзбекистоннинг қўшни давлатлар билан алоқаларини кучайтиришга қаратилган.

«Шиддат билан ўзгараётган давр»

Аҳоли сони бўйича Марказий Осиёда етакчи бўлган Ўзбекистон минтақада энг қудратли ҳарбий кучга ҳам эга. Global Firepower 2017 тадқиқотларига асосан, у дунёдаги топ 50 таликка киради.

Аскарлар 2017 йил 28 декабр куни, Тошкент ҳарбий базасида озиқ-овқат билан таъминлаш хизмати тизимини журналистларга намойиш қилмоқдалар. (Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги)

Шундай бўлса-да, Ўзбекистоннинг хавфсизликка оид муаммоларини тан олувчи расмийлар ва таҳлилчиларнинг сўзларига кўра, ҳарбий кучларни модернизация қилиш ўта муҳим.

Ўзбекистон Афғонистон билан 137 километрлик чегарага эга ва аъзолари Афғонистон, Покистон ва Суриядаги жангларда қатнашганЎзбекистон Ислом ҳаракати (ЎИҲ)пайдо бўлган заминдир.

Ҳарбий кучлар тизими «жадал ўзгариб бораётган давр талабларига» жавоб бермайди, деди президент Шавкат Мирзиёев 22 декабрда парламентга мурожаатномасида.

Мирзиёев янги доктринани шакллантириш жараёнини 2017 йил январ ойидан бошлади ва у йил давомида ҳукумат босқичидан ўтди. 20 декабр куни эса сенат янги ҳарбий доктринани маъқуллади.

«Доктрина республиканинг қонун ҳужжатлари ва халқаро ҳуқуқ нормаларига асосланган», деб хабар беради Ўзбекистон сенати матбуот хизмати 20 декабр куни ўтказилган палата мажлисининг хулосаси акс этган баёнотда.

«Ҳужжат Ўзбекистоннинг очиқ ташқи сиёсатига оид амалиётини, унинг қўшни давлатлар билан конструктив алоқаларни ривожлантиришга бўлган эътиборини мустаҳкамлайди ҳамда мамлакат мудофаа сиёсатининг шаффофлигини таъминлайди».

Геостратегик вазият

Ўзбекистон аввалги ҳарбий доктринани 1995 йилда қабул қилган ва у ўшандан бери ўзгармаган.

Эски ҳужжат «терроризм ва экстремизмни хавф манбалари қаторида энг охирги ўринга қўйган ва асосий эътиборни минтақани «ядродан ҳоли» ҳолатда ушлаб туришга қаратган», дейди тошкентлик сиёсий таҳлилчи Валерий Хан Карвонсарой нашрига.

«Давлатимизнинг геостратегик вазиятининг ўзига хослигини, шунингдек, минтақада ўзгариб бораётган ҳарбий кучлар ва сиёсий ҳолатни ҳисобга олиб, биз қуролли кучлар бўлинмаларининг вазифа ва структураларини қайта кўриб чиқдик», деди Мирзиёев 22 декабр куни парламентга мурожаатида.

«Биз Миллий гвардияни яратдик ҳамда ҳарбийларни янги қурол-аслаҳа ва замонавий ҳарбий техника билан таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни кўрмоқдамиз» деди у.

Ҳарбий кучларни модернизация қилиш чоралари ички мудофаа саноатини ривожлантириш, ўқитиш тизимини ислоҳ қилиш ва ҳарбийларнинг имтиёзларини кучайтиришни ўз ичига олади, деди у.

Ҳарбий тайёргарликни кучайтириш

Инновациялардан бири «бўш қоп тик турмайди» мақолига асосланган кўринади.

Ўзбекистон биринчи марта армияда профессионал овқатланиш тизимини жорий этишни режалаштирмоқда. Шу кунга қадар овқат тайёрлаш ҳар бир ҳарбий бўлинманинг вазифаси эди.

Тошкент ҳарбий базасида 28 декабр куни ҳарбийлар озиқ-овқат билан таъминлаш хизматини журналистларга намойиш этдилар. Мазкур синов лойиҳасини бутун қуролли кучлар тизими бўйлаб жорий этиш режалаштирилмоқда.

«Алоҳида эътибор кенг қамровли ва сифатли озиқ-овқат билан таъминлашга қаратилган», дейилади Мудофаа вазирлигининг 28 декабр кунги баёнотида. «Ҳарбий базалар ва муассасаларидаги овқатланиш заллари сўнгги технологиялар билан жиҳозланган».

«Яхши овқатланиш аскарларнинг саломатлиги ва жисмоний ривожланишига ёрдам беради, тананинг турли қийинчиликларга чидамлилигини оширади ва аскарларнинг жанговар тайёргарлигига сезиларли даражада ижобий таъсир қилади», дейилади баёнотда.

Мирзиёев 24 ноябр куни аскарлар учун мўлжалланган озиқ-овқат хизматини яхшилаш ҳақидаги қарорни имзолади. Ҳужжат ушбу хизматнинг хусусий компаниялар томонидан амалга оширилишини кўзда тутади.

«Армия Совет давридан қолган «ошхонадаги навбатчилик» тизимидан кенг фойдаланар эди», дейди ҳарбий хизматни ўтаган тошкентлик собиқ аскар Собир Маткаримов Карвонсарой нашрига. «Аскарлар ошхонада навбат билан егулик тайёрлар эдилар».

«Кўп ҳолларда интизомни бузганлик учун жазо сифатида ошхонада навбатчилик қилинар эди», деди у. «Бу эса аскарни жанговар тайёргарликлардан чалғитарди. Хизматни ўтовчилар бундай мажбуриятлардан озод этилгани яхши иш бўлибди».

Сизга мақола ёқдими?

Ca mobile no 2

Фикрлар

* Мажбурий
Captcha