Карвонсарой
Хавфсизлик

Россия АҚШ билан тузилган низоли вазиятларни юмшатиш келишувини хавф остига қўймоқда ва Сурияда тўқнашувга сабаб бўлиши мумкин

Қоҳирадан Валид Абу ал-Хайр

Россия Мудофаа вазирлиги томонидан чоп этилган видеодан олинган скриншотда Россия реактив самолёти 2015 йилда Сурия устидан бомба ташаётгани акс этган.

Россия Мудофаа вазирлиги томонидан чоп этилган видеодан олинган скриншотда Россия реактив самолёти 2015 йилда Сурия устидан бомба ташаётгани акс этган.

Россия Сурия ҳаво ҳудудида хавфли вазиятларнинг олдини олишга қаратилган АҚШ билан ўзаро келишув шартларини бузмоқда, шу билан Суриядаги инқирозни чуқурлаштирадиган қарама-қаршиликларга сабаб бўлиши мумкин.

Бундай хатти-ҳаракатлар орқали Россия АҚШ билан «ўйин олиб бормоқда», дейди мутахассислар.

13 декабрда юз берган ҳодисада АҚШнинг Ф-22 стелс жанговар самолётлари иккита рус реактив самолётини Ефрат дарёсини кесиб ўтиб, Россия ва коалиция ҳаво ҳудудини ажратиб туривчи «можароларни тўхтатиш» чизиғининг шарқий томонида учиб кетаётганида тўхтатди, деб хабар беради CNN.

Яна бошқа Россия самолётлари уриб тушириш масофасигача яқин келишган ёки Сурия устидаги коалиция ҳудуди узра учиб ўтган, бу эса кескинликни кучайтириб, самолётларни уриб тушиш хавфини туғдирган, деб ёзади New York Times газетаси 8 декабр куни.

Рус аскари Суриядаги Хмеймим Ҳаво базасида, Россия ҳарбий самолётларининг парвоз йўналишларини бошқарувчи ҳарбий операциялар хонасида. (Ижтимоий тармоқларда тарқалган сурат)

Рус аскари Суриядаги Хмеймим Ҳаво базасида, Россия ҳарбий самолётларининг парвоз йўналишларини бошқарувчи ҳарбий операциялар хонасида. (Ижтимоий тармоқларда тарқалган сурат)

Ноябр ойида АҚШ ва Россия қўмондонлари Сурия шарқидаги Ефрат дарёсининг 45 мил масофалик қисмида қарама-қарши томонида учишга келишиб олганларидан бери, Россия самолётлари бу келишувни бир кунда бир неча марталаб бузишган, деб ёзади газета.

АҚШ қўмондонлари руслар америкаликларнинг сабрини синашаётганини, АҚШ ҳаво кучлари учувчилари қаттиқ чора кўришларига ундаётганлари ва давлатда урушни ҳал этишга қаратилган дипломатик музокаралардан аввал Сурия режимига ҳудудий муваффақиятни мустаҳкамлаб олишга ёрдам бермоқчи.

Икки йил аввал Россия ва АҚШ ҳарбийлари ҳавода фавқулодда вазиятларнинг олдини олишга ёрдам берувчи қайноқ линияни яратган эдилар.

Ҳар куни АҚШ ҳарбий ҳаво кучлари Латакия ҳаво базасидаги рус ҳамкасбларига Сурия ҳаво ҳудудида потенциал муаммоларни бартараф этиш учун қўнғироқ қиладилар, деб хабар беради New York Times нашри.

Ҳарбий тўқнашувларнинг олдини олиш

2015 йилда Россия ва АҚШ икки мамлакат ўртасида тўғридан-тўғри алоқа каналларини очиш ҳақидаги ҳарбий келишувни имзолади, бу икки томон орасидаги низоли вазиятларни юмшатиш келишуви номини олди, деди ҳарбий таҳлилчи, Миср армиясининг собиқ генерал майори Абдул Карим Аҳмед.

Бу ҳаво ҳудудида тўқнашувларни бартараф қилиш мақсадида тузилган ҳужжат, деди у ва «катта қудратли ҳарбий ҳаво кучлари бўлган бир нечта давлат иштирокидаги қуролли можаролар вазиятида қўлланиладиган халқаро нормадир», дея тушунтириш берди.

Россия реактив самолётлари бир неча марта қоидаларни бузишига қарамай, ҳозиргача бу механизм Сурияда икки мамлакат орасида ҳарбий тўқнашувнинг олдини олаётган эди.

Келишув ҳар икки томоннинг тенг ҳуқуқли юқори лавозимдаги зобитлари томонидан низолар ёки зиддиятларни бартараф этувчи махсус протоколни ҳам назарда тутади.

Келишув шартларига асосан, томонлар вақт ва географик жойлашув жиҳатдан тўқнашмаслигини кафолатлаши керак ва икки томоннинг мудофаа тизимлари ёки Сурия режими томонидан самолётлар нишонга олинмаслиги учун ҳамкорликда ҳаракат қилишлари лозим, дейди Аҳмед.

Иғвогар ҳаракатлар тўхтагани йўқ

Россия АҚШ ҳарбий ҳаво кучларига таҳдид солиб, Сурия ҳаво ҳудудида «ўйин олиб бормоқда», дейди Деир Эззор ва ал-Ҳасакеҳ вилоятлари орасида жойлашган чегарада хизмат қилувчи Сурия демократик ҳарбий кучлари зобити Фарҳад Хўжа.

АҚШ ҳарбий кучлари «сабри кучли эканлигини кўрсатди», дейди у.

АҚШ ва Россия ўртасида тузилган Сурия узра ҳаво ҳудудини бўлишиш ҳақидаги шартнома сир тутилмаган ва олиб борилаётган ҳарбий операцияларни эътиборга олганда бу табиий ҳолатдир, дейди Суриялик журналист Муҳаммад ал-Абдуллоҳ.

Рус реактив самолётлари бир неча марта келишув шартларини бузишган, дейди у, жумладан 15 ноябрдаги вазиятда рус жанговар самолёти АҚШнинг А-10 реактив самолётларига 100 метрлик масофагача яқинлашган, шу сабабли АҚШ самолётлари тўқнашувни бартараф этиш учун йўналишни ўзгартиришларига тўғри келган.

Кейин эса Россия самолётлари икки вазиятда Ефрат дарёсининг шарқий қисми устидаги ҳаво ҳудудида АҚШ самолётларнинг остидан учиб ўтишган.

Яна бир ҳодисада, Россия самолёти коалиция ҳарбий кучлари ва уларнинг Суриядаги тарафдорлари устидан учиб ўтган ва коалиция қўмондонлигининг ортга қайтиш ҳақидаги талабига жавоб бермаган.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 5

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Чунки, Кремль доим барча шартномаларни бузиб келган.

Жавоб бериш

Чунки Россия фашизм ва миллатчилик сиёсатига эга ғирт ноадекват мамлакат.

Жавоб бериш

Америкаликлар нима қилиб бу ерларда учиб юрибди? Улардан ҳеч ким сўрагани йўқ. Даф бўлишсин ва ИД га қарши курашга ҳалақит беришмасин. Америкаликлар ўзларини худди уришаётгандек кўрсатишяпти, аслида эса уларга (жангариларга) ёрдам беришяпти.

Жавоб бериш

АҚШ ҳарбий ҳаво кучлари Сурияда нима қиляпти? Уларни Сурия ҳукумати таклиф қилганмиди? Негадир эслолмаяпман…

Жавоб бериш

Бу журналист америкаликларга ўхшаб гапиряпти. Руслар америкаликларга тегмаган. Улар эса Суриянинг СУ-22 самолётини уриб туширишди. Суриялик аскарларга бир неча бомба ҳужумлари уюштиришди. Ва ҳар сафар хатолик юз берди. Уларни ҳеч ким таклиф қилмаган ва ёрдам сўрамаганди. Шундай экан, уларни босқинчи деб аташ мумкин. Келган жойларига даф бўлишсин ва қонуний ҳукуматга халақит қилишмасин.

Жавоб бериш