Ахборот бюллетенимизга обуна бўлинг
Twitter
Facebook
Youtube
Rss
M.logo uz cyrl

2018-01-16 | Хавфсизлик

Марказий Осиё мамлакатлари Россия тажовузи олдида «энг заиф» давлатлардир

Россия президенти Владимир Путин (ўнгда) Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев билан 2017 йил, 27 декабр куни Москвада, Кремлда бўлиб ўтган учрашув чоғида. «Россия фақат ҳужжатларда бизнинг стратегик ҳамкоримиз», дейди олмаоталик сиёсий таҳлилчи Руслан Жангазий Карвонсарой нашрига. «Аслида эса, Кремл биз билан дўстона муносабатда эмас.» (Александр Неменов/AFP)

Карвонсарой

ВАШИНГТОН – Собиқ совет иттифоқидаги Марказий Осиё мамлакатлари, хусусан – Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистон – Россия тажовузи ва манипуляцияси олдида заифлигича қолмоқда, дейилади АҚШ сенатининг 10 январ куни эълон қилинган ҳисоботида.

«(Россия президенти Владимир) Путин, айниқса, Россия билан чегарадош бўлган муваффақиятли демократик давлатларни ўз режимига таҳдид сифатида кўради, сабаби бу давлатлар унинг коррупциялашган ва жиноий ҳукмронлиги олдида жозибадор кўринади», дейилади ҳисоботда.

«Шаффоф ҳукумат, қонун устуворлиги, эркин ОАВ ва фуқаролар иштироки бўлган демократик мамлакатлар, табиийки, коррупциянинг Россия чегаралари оша тарқалишига бардошли бўлиб, Путин ва у танлаган элитанинг янада бойишини чеклайди», дейилади ҳисоботда.

Россия президенти Владимир Путин, Беларус президенти Александр Лукашенко, Арманистон президенти Серж Саргсян, Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев, Қирғизистон президенти Сооронбай Жеенбеков, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ва Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ) бош котиби Юрий Хачатуров 2017 йилнинг ноябр ойида КХШТнинг Коллектив хавфсизлик кенгаши йиғилиши чоғида. (Кремлин)

Шу сабабли Москва дунё бўйлаб «демократия ва қонун устуворлигига путур етказиш йўлида аёвсиз ҳаракат бошлаган», дейилади ҳисоботда.

«Жаноб Путин бошчилигидаги Кремл ҳарбий ва киберҳужумлар, ёлғон хабарлар тарқатиш, панадаги сиёсий гуруҳларни қўллаб-қувватлаш, энергия ресурсларидан қурол сифатида фойдаланиш, уюшган жиноятчилик ва коррупция каби носимметрик қурол заҳирасидан фойдаланмоқда.»

«Шу билан бирга (Путин), хавфсизлик хизматларига ваколатлар берди ва бундан сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий соҳаларни ўз қўли остида ушлаш учун фойдаланди, бу билан ўзини ва ўз атрофидаги тарафдорларини ниҳоятда бойитди», дейилади ҳисоботда.

Баъзи тахминларга кўра, Путинга тегишли ички халқа аъзолари давлатни ўмариш орқали 24 миллиард АҚШ долларига яқин маблағ тўплаган.

Сохта иттифоқдош

«Россия фақат ҳужжатларда бизнинг стратегик ҳамкоримиз», дейди олмаоталик сиёсий таҳлилчи Руслан Жангазий Карвонсарой нашрига.

«Аслида эса, биз баъзида Кремлнинг дўстона бўлмаган муносабатигадуч келамиз», дейди у. «Бизга нисбатан информацион тажовуз сиёсати, савдо ва тариф урушлари, шу билан бирга, Бойқўнғир космодромидан қўполлик билан фойдаланиш бунинг тасдиғидир.»

«Россия ҳудудида тўртта «низо саҳнаси» мавжуд бўлиб, булар: Шарқий Европа (Украина), Жанубий Кавказ (Грузия), Марказий Осиё (Қозоғистон) ва Шарқий Осиё (Япония)» дейди Жангазий. «Буларнинг иккитасида – Украина ва Грузияда Россия ҳарбий кучларни қўллади. Шимолий Қозоғистон ва Курил ороллари қолмоқда, сўнггиси масаласида у Япония билан талашмоқда.»

Ҳарбий низолар даврида, «Россия аҳолиси Путин атрофида митинглар уюштиради ва руслар юқори сафарбарлик потенциалини намойиш этадилар, бундан эса Кремл ички сиёсий дастурларини амалга ошириш йўлида фойдаланади», деди у.

«Россиянинг ҳарбий ва сиёсий етакчилиги «Анаконда стратегияси» геосиёсий тушунчаси билан мустаҳкамланган, бунда АҚШ ва НАТО Россия атрофида душман давлатлар белбоғини ташкил қилади», деди Жангазий.

Россия собиқ Совет иттифоқи давлатларида, Украина ва Қирғизистонда бўлгани каби, «рангли инқилоблар» рўй беришидан хавфсирайди.

Бундай воқеаларнинг олдини олиш учун, Путин ва Кремл Марказий Осиё мамлакатларининг фуқаролик жамиятларини қамраб олишга интилиб, давлат томонидан ташкиллаштирилган ва давлат томонидан бошқариладиган нодавлат ташкилотларининг (GONGO) яратилиши ва уларнинг фаолияти учун катта маблағ ажратди.

«Россия чегарадош ва ундан ташқарида жойлашган давлатлардаги GONGOлар учун жуда катта маблағ сарфлайди», бу ерларда россиялик оператив ходимлар «ўз таъсир доираларини кенгайтириш учун фуқаролик жамиятидаги ишчи бўшлиқлардан унумли фойдаланмоқдалар», дейилади ҳисоботда келтирилган мутахассис иқтибосида.

Мисол учун, Россия ҳукумати 2006 йилда Россиялик ватандошларнинг бутунжаҳон мувофиқлаштирувчи кенгашини ташкил қилди, бу кенгаш чет элдаги рус ташкилотларининг фаолиятини ва Кремл билан алоқаларини мувофиқлаштириш билан шуғулланади.

Кремл ташвиқоти

Кремл ташвиқоти Россия ичкарисида режимни мадҳ қилиш билан машғул бўлса, бошқа мамлакатларда маҳаллий норозиликлар ва шикоятлардан фойдаланишга уринади.

Айниқса, Кремлнинг ёлғон хабар тарқатиш операцияларихорижий аудиторияни Россия нуқтаи назари тўғри эканлигига ишониришга ҳаракат қилмайди.

Бунинг ўрнига, уларРоссиянинг обрўсига путур етказиши мумкин бўлган бугунги ва тарихий ҳодисаларни ўзгартиради ва бузиб кўрсатади, Россиянинг ички ва хориждаги муносабатларга оид халқаро келишувни бузган ҳолда, Россияни масъулиятли ва тенги йўқ глобал куч сифатида ифодалайди.

Спутник ва RT нашрлари Марказий Осиёда кенг тарқалган бўлиб, Кремлнинг ёлғон хабар тарқатиш ва ташвиқот олиб бориш учун икки асосий платформасидир.

RAND корпорациясининг 2016 йилги тадқиқотига кўра, RT ва Спутник нашрлари – «гарчи уларнинг формати анъанавий янгиликлар дастури кўринишида бўлса-да, ҳақиқий журналистикадан кўра, кўпроқ ахборот-кўнгилочар ва дезинфомацион фаолият қоришмасига ўхшайди».

Россия оммавий ахборот воситалари Кремлга мақбул манзарани яратиш учун актёрлар билан сохта интервьюлар уюштиришгача борди.

«Қозоғистоннинг шимолий ва шарқий вилоятлари Кремлнинг ахборот таъсири остида», деди Жангазий. «Ўтган йили Ахборот ва алоқа вазири (Даврон Абаев) мамлакатимизнинг 1,5 миллионга яқин фуқароси маҳаллий ТВ каналлар кўрсатувлари берилмайдиган сунъий йўлдош телевидениесини томоша қилишини айтганди.»

(Ушбу мақолани тайёрлашга Олмаотадан Арман Калиев ўз ҳиссасини қўшган.)

Sizga maqola yoqdimi?

Ca mobile no 889

Фикрлар

* Мажбурий
Captcha

47 та фикр…

Салима | 2018-04-01

Сиёсатшунослар ёлғон гапиришни бас қилсин. Мен Қозоғистонда яшайман, ёнимизда Ўзбекистон. Ҳаммаёқда авторитар режимлар, қонун устуворлиги йўқ. Эркин матбуотни ҳам кўрмаяпман. Халқни алдашни бас қилинглар. Қоғозда ҳамма ишларингиз яхши, аслида эса…

Агзам | 2018-03-03

«Ит фраернинг амакисига қараб ҳурар эди» (русча қўшиқ сўзларидан - таҳр.) Марказий Осиё Россия қарамоғида бўлган ва шундай бўлиб қолади ҳам. Ким нима дейишидан қатъи назар. Россия асрлар давомида империалистик сиёсат юритиб келган ва бундай кейин ҳам шундай қилади. Улар бунга кўникиб қолганлар ва тақдирда тан бермай илож йўқ. Ҳеч нарса қилолмаймиз. Айниқса, янги қуролларнинг дараги чиққан бир пайтда. Улар билан иш юритишни билиш керак, холос.

valentUZ | 2018-03-06

Ит ҳуриб-ҳуриб, қўйнига кириб кетди. Тахтнинг тагига.

valentUZ | 2018-02-26

Афсуски, нафақат «Марказий Осиё мамлакатлари», балки бутун дунё давлатлари. «Энг кўп имтиёзли миллат режими». Ҳатто ҳакамлар ҳам, ҳисобни очиб юбормасдан (келиб чиққан вазиятга қарамай) бу тартибни бузишмади.

Светлана | 2018-02-26

Россия ўз бошқарувининг самарадорлигини исботлади. Қуруқ ерда инфратузилма, марказлашган иситиш тизимлари (бизда -40 -50 даража совуқ бўлишини ёдингизда тутинг), мактаблар, шифохоналар, университетлар, кўп қаватли бинолар, йўллар қурмоқда... Россия бор жойда ТИНЧЛИК ҳукмрон, АҚШ бор ерда эса уруш, касаллик, очарчилик, қашшоқлик ҳукм сурмоқда... Улар камбағал давлатларни шилишмоқда. Биздек «оддий қозоқлар» учун жон куйдиришмайди, давлатларни қарзга ботириб, шилиб ётишибди... Наҳотки буни кўрмаяпсиз?

valentUZ | 2018-03-04

Ҳаа! "Ўйнаб-ўйнаб", ташлаб кетгани йўқ лекин... Тахтдан туриб, "оч кўзлари" билан назар солмоқда.

Андрей | 2018-03-20

Ҳа, Россия иқтисодни қандай бошқаришини яхшигина кўрсатиб қўйди. Қаерда Россия бўлса, ўша ерда – қашшоқлик, уруш ва камбағаллик. Россия бор ерда – Шимолий Корея, Сурия ва Донбасс. Ғарб бор ерда – Жанубий Корея, Исроил ва Словения бўлади. У ерларда инфратузилма, кўп қаватли бинолар, мактаблар ва шифохоналар анча яхши. Фақат кўр, кар, соқов ёки рашист одамгина бундан тўғри хулоса қила олмайди.

Антонина | 2018-02-20

Рус телеканаллари намойиши Украинада аллақачон тўхтатилган. Биз ҳам худди шундай қила оламизку? Россия ташвиқоти таъсирини сезмасликнинг иложи йўқ.

Андрей | 2018-03-16

Сиёсий ирода етарли эмас. Кремль ва рашистлар шу заҳотиёқ «сўз эркинлиги» ҳақида айюҳаннос соладилар. Шу сабабли (RT ва бошқа рус ОАВлари) Болтиқбўйи мамлакатлари ва Англияда бемалол эфирга узатиляпти. Шу сабабли нормал давлатлар RT, Звезда, Рен ТВ (Россия ТВ каналларини) ва шунга ўхшаган жирканч ахлатни иккиламасдан тақиқлаши керак.

Нугман | 2018-02-17

Биз оддий фуқароларда урушишга арзигулик ҳеч вақо йўқ, Худо асрасин, агар уруш бошланса, уларнинг ҳаммаси хотин-болаларини олиб қочиб кетишади, тамом-вассалом. Биз бўлса, сўнгги нафасимизга қадар ўз еримизда қоламиз.

valentUZ | 2018-03-07

«Жараён бошланди»…

[email protected] | 2018-02-17

МОСКВА - Б О Л Ь Ш Е В И З М ҚЎРҒОНИ

Temur Malik | 2018-03-11

Тўғри! Россия – чўкаётган «Титаник», унга чипта сотиб олиш – аҳмоқлик! (15-20 йилдан кейин газ ва нефть нархи бир неча баравар тушиб кетади ва Россиянинг бели синади, СССР каби)

Балтабай | 2018-02-07

Миллатчилар жавоб ёзишга қўрқади. Ёзилганлар матнларга изоҳ ҳам қолдиришмайди. Қани ўша сиз айтган демократия, Путинчи танқидчилар?

людмила | 2018-02-07

Бу - муносабатларга тор доирада ва миллатчилик руҳида қараш. Турган-битгани уйдирма. Ўзингиз ўтирган шоҳни арралаяпсиз

федор | 2018-02-06

уйдирма

Узбек | 2018-02-06

Келинглар, дўст бўлиб яшайлик!!!

Арман | 2018-02-03

Бунинг буюртма мақола эканлиги аниқ. Мен Қустанай вилоятида яшайман ва бизда руслар билан эмас, кеккайган жанубликлар ва дангаса оралманлар (қайтиб келган қозоқлар) билан муаммо бор. Тиббиёт, таълим соҳалари ўлиб ётибди, коррупция ва таниш-билишчилик эса гуллаб-яшнаяпти. Нега бу ҳақда ёзмайсизлар? Бунга Россия айбдорлиги ва ОАВ орқали ташвиқот олиб бораётгани ҳақида ёзинглар

Александр | 2018-02-01

Бу мақола учун Давлат департаменти пул тўлаган… Республикалардан сўраш керак, балки улар ўзларини янкилар билан қулайроқ ҳис қилишар …51

Murat T. | 2018-01-30

Муаллиф, бу анчадан бери маълум бўлган нарса. «Русларга зинҳор иншонманг». Замонавий Россия Гитлер вақтидаги Германияни эслатади, лекин у бошқачароқ шаклда. Бундай қўшни билан душманнинг ҳам кераги йўқ. Россиянинг жиноий режими фақат Қозоғистон учунгина хавфли эмас. Грузия ва Украина буни яхши билади. Назарбоев ва Трамп стратегик ҳамкорлик ҳақида ва Қозоғистон АҚШнинг Марказий Осиёдаги яқин дўсти эканлиги ҳақида нимадир дегандилар. Ҳар қандай шароитда Қозоғистон учун бу қўл келади. Қўшнилар жуда нотинч, бири шимолдан, яна бири шарқдан.

Рашид | 2018-02-16

Нима бўлганда ҳам, Россия Хитойдан яхши. Биз Россия билан доим бирга юрганмиз. Хитойнинг ҳамма иш учун ўз режаси бор ва бу режада Қозоғистондаги оддий халқ учун жой йўқ. Биз бор-йўғи 15-16 миллион бўлсак, бу денгиздан бир томчи-ку.

valentUZ | 2018-03-03

Бугунги кунда тахтга маҳкам ўрнашиб олган Император энг асосий хавф бўлиб қолмоқда. У барча императорларнинг Императори!

Kz | 2018-01-28

Мақола муаллифи америкача нуқтаи назарни тарғиб қиляпти, бу яққол кўриниб турибди, қандайдир уйдирма тўртта «низо театри» ва ҳоказолар, олмаоталик бу йигитга океан ортидаги «дўстлари» шу мақолани ёзишга буюртма бергандек тасаввур пайдо бўлмоқда.

FfgVvg | 2018-01-25

Ўз виждони ва халқини ғарбга, аниқроғи, АҚШга сотган сотқинлар

valentUZ | 2018-03-06

…инсофсизларга… айнан Гера, Берлусконига…

Elzhas | 2018-01-24

Мақола ўринли ёзилган, ҳаммаси тўғри. Россия Қозоғистонга дўст эмас. 2012 йилда ва ҳозирги вақтда бўлгани каби Марказий Осиё устидан назорат йўқотилиши сабабли империал кибр ва қасос олишга уриниш. Россия билан «иқтисодий иттифоқлар»нинг Қозоғистонга умуман фойдаси йўқ. Жаҳон савдо ташкилотини такрорлашдан не наф? Қозоғистон Туркия, Европа, АҚШ ва бошқа ривожланган давлатлар билан ҳамкорлик қилиши керак. Улардан ўрганса бўладиган ижобий тарафлари кўп. Россия фашизм, босқинчилик ва инсоният учун кўп ёмонликлар деганидир.

Ali | 2018-01-27

Ҳа, биродар, ана энди ҳақиқий қозоққа ўхшадинг! Мен ўзбекман ва сени қўллаб-қувватлайман, биродарим. Қозоғистон Россиядан узоқлашгани маъқул, лекин уларни душман тутмаслик керак ))) Кремль худди Украинада бўлгани каби, Қозоғистоннинг шимолий ҳудудларига исталган вақтда бостириб кириши мумкин. Ахтунг!!!

[email protected] | 2018-02-17

Achtung! Achtung! Achtung! (немис тилида «диққат») Т А Х Т Д А яна битта «рус ерларини йиғувчи»

Михаил | 2018-01-23

Назаримда, бу мақола Қозоғистонда яшаётганлар орасида этник нафрат уйғотиш учун ёзилгандек. У АҚШ давлат департаментининг Россияга қарши барча шиорларини ўзида жамлаган ва уларда бирорта аниқ маълумот йўқ. Нимага Путин қарши бўлган «рангли инқилобларни» ёдга олишган? Жангазий ва унинг атрофидагиларга шу керакми? Нимага гўёки Путин билан бир сафда турувчилар ўғирлаган 24 миллиард тилга олинган? Қозоғистонда шу каби қўли эгрилар йўқми? Қозоғистонга қарши ахборот агрессияси нима учун керак? Буни тушунтириб беринг? Россия «Байконур космодромидан қўпол» фойдаланмоқда, деганда нимани тушуниш керак? Жангазий томонидан ёзилган бу мақола, ундаги ҳамма фикрлар Россияга, Қозоғистонга ва бизнинг президентимизга қарши қаратилган. Булар менинг фикрларим ва менимча, Қозоғистондаги кўпчилик ФУҚАРОЛАР шундай фикрда бўлсалар керак.

полина | 2018-01-28

Гапларингизга тўлиқ қўшиламан

Думан | 2018-01-28

Жангазий 100 фоиз ҳақ. Путиннинг Россияси Қозоғистон учун хавфли, бизнинг расмийларимиз кеч бўлмасидан аввал, бу ҳақида жиддий ўйлаб кўришлари лозим!!!

Балтабай | 2018-02-03

Сен Думан эмас, дурмансан! Янкилар қизил танлиларни нима қилишгани эсингдан чиқдими? Улар бор жойда қон ва ўлимдан бошқа нарса йўқ. Грузия, Украина.. камлик қилдими сенга? Қозоғистонда ҳам қонли можаро чиқаришларини хоҳлайсанми? Бу ишга сен ҳам, ўша америкалик худосизлар ҳам қодир эмас. Доно президент Н. Назарбаев кўп миллатли Қозоғистон заминида террорчилар йўқ қилинишини исботлаб бўлди!

Андрей | 2018-03-21

Рашист-тролларда учта бир хил сифат бор. Биринчидан, улар иезуитлар каби ўз айблари ва жиноятларини бошқаларга тўнкайдилар, иккинчидан, тарихдан умуман бехабарлар, учинчидан эса мантиқий фикрлашга қодир эмаслар. Хўш, улар қизил танлиларни нима қилишган? Ҳа, ўз вақтида уларга босим ўтказиб, ерларини тортиб олишган, аммо бунинг натижаси нима бўлди? Қўшма Штатларда 20 аср бошидан буён ҳиндуларнинг сони 230 миндан 5 миллионга ошди. Ҳа, ўсиш ҳажми кишини ҳайратда қолдиради, бу аниқ. Айниқса, сон жиҳатдан бир неча маротаба камайган Россиядаги кичик элатларнинг инқирози билан солиштирганда. Ҳозирги кунда АҚШда ҳиндулар энг имтиёзли табақа ҳисобланади, қолганлар уларга ҳавас қилса арзийди. Ҳаётда ўз қонунлари билан яшайдилар, солиқ тўламайдилар, бепул таълим олиш ҳуқуқига эгалар, уларнинг еридаги казино ва қазилма бойликлар катта даромад келтиради. Украина ва Грузияга эса аслида Россия ҳужум қилган, у ердаги тартибсизликни ҳам Россия келтириб чиқарган. Ўз фуқароларини қираётган қонхўр Ассадни қўллаб-қувватлаш ҳам Кремлга тегишли ўйин. Москванинг шимолий Қозоғистонга интилишидан ҳамма яхши хабардор. Шундай экан, бу ерда сафсата ёзиб ўзингизни шарманда қилманг.

Ахаев Алмас | 2018-01-19

Ғазабдаман. Миллатлараро нафратни қўзғаш бу. Гап менинг қарши ёки тарафдор эканимда эмас. Қозоғистонда яшаётган русийзабон аҳолини ўйлаяпсизми? Россиядаги қозоқларничи? Бу Ғарбнинг олиб бораётган тарғиботи бўлса керак, деб ўйлайман. Улар тушларида ҳам Қозоғистонда майдан (инқилоб), уруш ва вайронагарчиликларни кўришса керак.

Балтабай | 2018-01-18

Бу мақола миллатчи-шизофреник томонидан ёзилгани аниқ. Мен бундай аҳмоқона ва исботсиз ёзилган гапларни, ҳатто украинаилик бангиларда ҳам учратмаганман. Муаллиф уйдирмалардан фойдаланиб, уруш келтириб чиқармоқчи.

Tom | 2018-01-18

Қозоғистон АҚШ, Туркия ва Европа Иттифоқининг кучли сиёсий ёрдамига муҳтож.

Балтабай | 2018-01-23

Украинага «кучли ёрдам» бериб бўлишди. У ерда қолганлар учун мамлакат ҳам, ҳаёт ҳам қолмади. У ерда давлат тўнтариши қилган янкилар ва гейропаликлар эса украинларни қони устида «соққа» ишлашяпти.

лео | 2018-01-23

Турган битгани сафсата

Tom | 2018-01-25

Болтабой, исмингни ҳақиқийсига ўзгартир. Нега фашист-ватниклар ўзларини қозоқлардек кўрсатиб, қозоқча исмлар билан ёзаркин? Сафсатангни ўзингни русча сайтларингда ёзасан, бу ерда ароқ йўқ! Ёлғон тарғиботингни ёш фашистлар қулоғига иласан.

Жюльен | 2018-01-27

Раҳмат, яна бир бор раҳмат, Дональд Жонатович!!! Жуда ҳайратда қолдирдингиз! Албатта, сиз, маънавиятсиз янкилар, Марказий Осиё аҳолисини телба ёввойилар деб ўйлайсиз, аммо сиз учун аччиқ бўлса-да, биз доно халқмиз ва донни сомондан ажрата оламиз. Гудбай, Америка!

Baltabaj | 2018-01-29

Миллатчилар – фашистлар. Энди тушунгандирсиз, Том? Сиз қаерда бўлсангиз, ўша ерда қон тўкилиши, уруш ва вайронагарчиликлар юз беради. Сиз Том эмассиз, сиз Чипполиносиз!

Sayat | 2018-02-01

Болтабой, сен ахир қозоқ эмассанку :) Сизлар интернетда ўзини гоҳ қозоқ, гоҳ украиналикка ўхшатадиган фашист «рашист»ларисиз. Лекин, сизларни ёзиш услубингиз фош қилади, ёзганларингиздан рашистликнинг қўланса ҳиди келади. Қозоқлар, украинларнинг ёзиш услуби сиз рашистларникидан анча фарқ қилади. Рашистлар билан фақат манқуртлар озроқ ўхшаш. Шунинг учун, ўзингни қозоқман дейишга уринмай қўя қол, кимлигинг маълум бўлди. Шуни унутма, чала рашист, сизлар бор жойда уруш, коррупция, вайронагарчилик, сиёсий, буюртма қотилликлар, адолатсиз ҳуқуқ тизими, олигархат, ювиндихўрлик, таниш-билишчилик, қонунларнинг ҳамма учун тенг эмаслиги, ёмон ҳаёт ва ҳ.к! Буни бутун замонавий дунё билади! Сизлар шайтонларсиз

Ара | 2018-02-16

Йигитлар, дўст бўлиб яшайлик, душманлик, урушлар, инқилоблар ҳеч қачон фойда келтирмаган, буларнинг барчаси авантюрачиларнинг иши, оддий халққа ҳеч нима керак эмас, уларнинг бўлишадиган нарсаси йўқ. Бирор кор-ҳол юз берса, бойлар дарров чет элга қочиб кетишади.

[email protected] | 2018-02-17

Юқорига қара, (агар кўр бўлмасанг) кўрасан: Лилипут аллақачон тўхтаган. Нимани умид қиляпсиз ва нима кутяпсиз? Ўйлаб кўринг...

Tim | 2018-03-02

Бу мақола ва унинг муаллифини қўллаб-қувватлаб қолдирилганлар барча мулоҳазалар жирканч. Каллаларини сафсата билан тўлдириб олишган. Ўз кўзлари билан объектив нарсаларни кўришни исташмайди. Нимага эришмоқчи эканликларини тушунишмаяпти шекилли. Худо асрасин, эришсалар борми... Атрофга қарасангизчи... Россия Украинани қарзга ботириб қўйиб, очарчиликка мубтало қилдими??? Цхинвалга танклар билан Россия кирдими, Ливиядаги тартибсизликларга Россия сабабчими? Югославиядачи? Ироқни қалбаки пробиркалар сабабли ер билан яксон қилган ҳам Россиями? Россия сабабли Қрим яхши яшаяпти. Бўлмаса, у ер ҳам Донецк, Цхинваль, Косово ва бошқа жойлар каби, янги ҳаёт яратиш мақсадида яксон қилинган бўларди...

valentUZ | 2018-03-06

Саволлар йўқ

Андрей | 2018-03-09

Бу ерда Украинани муҳокама қилаётганлар диққатига – у ерда охирги марта қачон бўлгансиз? Худди шундай, сизлардан 99 фоизингиз Украинада умуман бўлмагансиз. Унда, бориб Кремль ва махфий хизматларга тегишли оммавий ахборот воситалари айтаётган нарсалар қуруқ сафсата эканлигини ўз кўзингиз билан кўринг. Бу бошқа гапларга ҳам тааллуқли. Югославиядаги тўрттала урушни ҳам Милошевич раҳбарлигидаги сербиялик нацистлар бошлаган, Ғарб кўмагида минглаб одамлар қутқариб қолинди. Словения ҳозир анча яхши яшаяпти, ўша Россиядан анча яхши. Хорватияда бир оз ёмонроқ, аммо ҳаммаси жойида. Ҳатто Европа стандартлари билан ўлчанганда қашшоқ бўлган Сербияда ўртача ойлик маош 450 АҚШ долларига тенг, Россиядагидан кўп. Ироқ, Сурия ва бошқа давлатлардаги муаммолар ўша ерлик золим ҳукмдорлар режими сабабли. Цхинвалдаги танклар – бу оғир. Грузиядаги уруш Путин режимининг яна бир жинояти. Ҳозир Қримда ҳаёт қандай, нархлар неча маротаба ошиб кетди, мулкни қайта тақсимлашдаги зўравонликлар-чи? Ҳеч бўлмаганда, маҳаллий форумларни ўқиб туриш керак. Кўп одамларнинг кўзларидаги парда аллақачон йўқолиб бўлди. Кераксиз сафсата етар энди. Бу ишни Киселев, Соловьев, Захаров ва бошқа ярамасларга қўйиб берайлик. (Дмитрий Киселев ва Владимир Соловьев Кремль ташвиқотини олиб борувчи таниқли ТВ юлдузлари. Захарова Россия ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби)