Карвонсарой
Дипломатия

АҚШ Марказий Осиё мамлакатларининг суверенитети ва мустақиллигини қўллаб-қувватлайди

Аскер Султанов

Тожик ва АҚШ аскарлари Душанбеда 10-23 июл кунлари ўтказилган «Минтақавий ҳамкорлик - 2017» ҳарбий ўқув машғулотларида қатнашмоқда. (USAF штаби сержанти Майкл Баттлс)

Тожик ва АҚШ аскарлари Душанбеда 10-23 июл кунлари ўтказилган «Минтақавий ҳамкорлик - 2017» ҳарбий ўқув машғулотларида қатнашмоқда. (USAF штаби сержанти Майкл Баттлс)

БИШКЕК – Америка қўшма штатлари Марказий Осиё давлатлари суверенитети ва мустақиллигини ҳимоя қилиш вазифасига содиқ қолмоқда, деб маълум қилди 12 январ куни юқори мартабали АҚШ дипломати.

Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича ёрдамчиси ўринбосари Элис Уэллс Брюсселдан нутқ сўзлар экан, Қирғизистон ва Қозоғистон журналистлари саволларига телефон орқали брифинг давомида жавоб берди.

«Марказий Осиё мамлакатлари билан бизда умумий стратегик манфаатлар бор - иқтисодий интеграцияни рағбатлантириш, наркотикларга қарши кураш, терроризмга қарши курашиш ва минтақадаги барқарорликни мустаҳкамлаш шулар жумласидандир. Биз ишонамизки, Афғонистон келажакда минтақага қайта қўшилади ва Марказий Осиё мамлакатлари билан қудратли ҳамкорга айланади», деди Уэллс АҚШ Давлат департаменти хабарномасига асосан.

Америка Қўшма Штатлари барча Марказий Осиё давлатларининг суверенитети, мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигини «қўллаб-қувватлайди» ва «ҳурмат қилади» деб қўшимча қилди у ва АҚШнинг амалдаги раҳбарияти, аввалги маъмурият ташаббуси билан бошланган, АҚШ ва Марказий Осиё ўртасидаги ҳамкорлик бўйича «C5+1» форумини маъқуллаши ва давом эттиришини айтди.

АҚШ ва Марказий Осиё мамлакатлари орасида иқтисодий интеграцияга кўмаклашиш, наркотиклар ва терроризмга қарши кураш, минтақадаги барқарорликни мустаҳкамлаш каби умумий стратегик манфаатлар бор. Бу ҳақда 2018 йилнинг 12 январ куни Брюсселда сўзлаган АҚШ давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича ёрдамчиси муовини Элис Уэллс Қирғизистон ва Қозоғистон ОАВ вакилларига телефон орқали мулоқотида маълум қилди. Суратда Уэллс Коломбога (Шри-Ланка) ташрифи чоғида, 30 август, 2017 йил. (Ишара С. Кодикара/AFP)

АҚШ ва Марказий Осиё мамлакатлари орасида иқтисодий интеграцияга кўмаклашиш, наркотиклар ва терроризмга қарши кураш, минтақадаги барқарорликни мустаҳкамлаш каби умумий стратегик манфаатлар бор. Бу ҳақда 2018 йилнинг 12 январ куни Брюсселда сўзлаган АҚШ давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича ёрдамчиси муовини Элис Уэллс Қирғизистон ва Қозоғистон ОАВ вакилларига телефон орқали мулоқотида маълум қилди. Суратда Уэллс Коломбога (Шри-Ланка) ташрифи чоғида, 30 август, 2017 йил. (Ишара С. Кодикара/AFP)

«Биз, шунингдек, конгресснинг қўллаб-қувватловига ва мазкур форумни мустаҳкамлашга оид тадбирлар учун 15 миллион доллар ажратилишига эришдик», деди у.

АҚШ минтақадаги алоқалар ривожини қўллаб-қувватлайди

Уэллс Вашингтоннинг Ўзбекистон, Қирғизистон ва Қозоғистон билан алоқаларига ҳам тўхталиб ўтди.

«Албатта, биз Ўзбекистоннинг минтақа мамлакатлари орасида ўзаро алоқаларни кучайтиришга бўлган қизиқишидан мамнунмиз», деди у.

«Биз Марказий Осиё мамлакатлари хоҳ у энергетик ҳамкорлик масаласи бўлсин, хоҳ савдо ёки хавфсизлик – уларни бирлаштириб турувчи манфаатларни инобатга олиб, учрашувлар ўтказаётганларини кўришдан мамнунмиз ҳамда воқеалар ривожини ва келажакда Марказий Осиё билан ҳамкорлик қандай тус олишини сабрсизлик билан кутмоқдамиз», деди у.

Унинг сўзларига кўра, АҚШ Марказий Осиёда матбуот эркинлигини қўллаб-қувватлайди.

«Тарихан, Қирғизистон республикаси Марказий Осиёда матбуот эркинлиги бўйича аллақачон етакчи бўлиб улгурган. Шу боис ҳам биз нафақат шаффофликни таъминлаш, балки ҳукуматларга ўз сиёсатини ишлаб чиқишда ёрдам бериш учун ҳам ушбу муҳим институт – ОАВни рағбатлантиришда давом этамиз», деди у.

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг АҚШга бўлажак ташрифибрифингдаги асосий мавзу бўлди. Унинг сўзларига кўра, Қозоғистон Марказий Осиё минтақасининг миллий хавфсизлигида муҳим рол ўйнайди.

«Қозоғистон глобал лидер даражасига кўтарилишга муваффақ бўлди», деди у мамлакатнинг ядровий қуролни тарқатмаслик, минтақавий хавфсизлик ва Афғонистон масаласидаги кўмагига ишора қилиб.

«Қозоғистоннинг ташқи сиёсати ва унинг жаҳон аренасидаги аҳамияти кўп қиррали, улардан бири иқтисодиёт, бироқ бу ягона асос эмас», деди у.

Уэллс, шунингдек, Американинг Марказий Осиёдаги бизнес манфаатларини ҳам тилга олди.

«Америкалик тадбиркорлар Марказий Осиёга энг кўп сармоя киритган йирик инвесторлар қаторида бўлишган», деди у ва охирги 26 йил ичида АҚШ ҳукумати Қирғизистонга 2 миллиард долларга яқин инвестиция киритганини қўшимча қилди.

«Биз янада кўпроқ хорижий инвестицияларни жалб қилиш учун бизнес муҳитини яхшилашда давом этамиз, деди у АҚШ компаниялари 25 миллиард доллардан ортиқ инвестиция киритганнефтга бой Қозоғистонҳақида сўзларкан.

Суверенитет ҳурмати

Ўз қўшниларини қўрқитиш ва уларнинг ички ишларига аралашиш биланбошқа давлатлар суверенитетига таҳдид солувчи Россияданфарқли ўлароқ, АҚШ ҳукумати Марказий Осиёда матбуот эркинлиги ва мустақиллигини қўллаб-қувватлайди.

Ўтган ой эълон қилинган «АҚШ миллий хавфсизлик стратегияси»га кўра, Россия иқтисодиётдаги эркинлик ва адолатга тўсиқ қўйиш, ўз фуқароларини таъқиб қилиш ва уларнинг устидан ўз таъсирини кучайтириш учун шахсий маълумотларни назорат қилиш тарафдоридир.

Москва қўшни мамлакатларда «ОАВ, сиёсий жараёнлар, молиявий тармоқлар ва шахсий маълумотларни нишонга олиш йўли билан демократик жараёнларни йўққа чиқариш учун ахборот воситаларидан фаол фойдаланмоқда».

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 5

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Қўллаб-қувватловингиз заиф, бу кетишда Қрим сценарийси такрорланиши мумкин.

Жавоб бериш

Уларни қандай қўллаб-қувватлайдилар, нима қиладилар? Кўзи (ва телевизори) борлар бир пайтлар ҳақиқий қўллаб-қувватлаш қандай бўлишини кўрган эдилар: Ўзбекистон президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов, халқаро тадбирларнинг бирида иштирок этаётганида суратга олиш вақтида деярли йиқилиб тушаёзган пиёниста тахт меросхўрини УШЛАБ ҚОЛГАН эди. (Афтидан, муаллиф 1998 йилда Тошкентда юз берган ҳодисани назарда тутмоқда, ўшанда Россия президенти Борис Ельцин аэропортда қоқилиб кетганди. Ельциннинг ёнида турган президент Каримов унга ёрдам бериб йиқилишдан асраб қолганди. Ўшанда Ельцин маст бўлган, деган миш-мишлар юради. Унинг ўзи эса иситмаси бўлганини айтган)

Жавоб бериш

Жуда зўр. Бу баччабоз Россия инқирозига жиддий тайёргарлик. Иншааллоҳ Олға Қозоқ эли

Жавоб бериш

Россия – Марказий Осиёдаги барқарорлик гарови. АҚШнинг турган битгани ахлат, маънавиятсиз ва тартибсиз давлат. Олға Россия, янкиларни янчиб ташла, суваракларга ўлим

Жавоб бериш

Мурат, Қозоғистон мустақиллигини АҚШ биринчи бўлиб тан олган ва у тинчлик гарови. Тарихни ўрган.

Жавоб бериш