Карвонсарой
Энергия

Қирғизистон ҳукумати Бишкекдаги иситиш тизими муаммоларини ҳал қилишга уринмоқда

AFP

Аёл қорга бурканган кўча бўйлаб сайр қилмоқда, Бишкек, 27 декабрь. [Вячеслав Оселедко/AFP]

Аёл қорга бурканган кўча бўйлаб сайр қилмоқда, Бишкек, 27 декабрь. [Вячеслав Оселедко/AFP]

БИШКЕК – 29 январь куни радио ва телевидение орқали оммага мурожаат қилган Қирғизистон бош вазири Сапар Исаков «уй ва хонадонларни иситишга қийналаётган ва тизимдаги зўриқиш сабабли электр таъминотининг узилиб қолганидан азият чекаётган» аҳолидан узр сўради.

Иситиш тизимидаги инқироз об-ҳавонинг кескин совиб кетиши ортидан фуқароларни ўз уйларида совуқ қотишга мажбур қилди.

«Энергетика тизими ва куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича масъул шахслар» инқироз учун тегишли тартибда жавобгар бўладилар, деди у.

«Ҳозирги пайтда барча давлат органлари сув ва иссиқлик таъминотини тезлик билан тиклаш устида фаол ишламоқда. Тушуниш ва сабр учун барчага миннатдорчилик билдираман», деди у.

Қирғизистонлик аёл иситиш мосламасидан фойдаланмоқда, санасиз фотосурат. Қирғизистон бу йил қишда иситиш тизими инқирозини бошдан кечирмоқда. [Динара Акматбекова/Жаҳон банки]

Қирғизистонлик аёл иситиш мосламасидан фойдаланмоқда, санасиз фотосурат. Қирғизистон бу йил қишда иситиш тизими инқирозини бошдан кечирмоқда. [Динара Акматбекова/Жаҳон банки]

Русчада «ТЭЦ» номи билан танилган Бишкекнинг асосий электростанцияси жума куни қисман ишдан чиққан, одатий қиш фаслига хос бўлмаган ҳарорат Цельсий бўйича 30 даража совуққача тушиб кетди.

Шаҳар электростанциясини модернизация қилишга Қирғизистон томонидан 400 млн. доллар (27,4 млрд. қирғиз сўми) инвестиция киритилган эди. Шунга қарамай, унинг фаолияти издан чиққан.

Бишкекликлар хонадонлардаги радиаторлар тўлиқ ишламаётгани ва улар қишки кийимларда ухлашга мажбур бўлаётганликларидан оммавий равишда шикоят қилганлар.

Кўпчилик, жумладан AFP мухбири корхона томонидан иситиладиган совет даври хонадонларида душанба куни ҳарорат 10 даража илиқ атрофида сақланиб қолаётгани, кўчада эса 16 даража совуқ экани ҳақида хабар берган.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500