Ахборот бюллетенимизга обуна бўлинг
Twitter
Facebook
Youtube
Rss

2018-02-02 | Оммавий ахборот воситалари

Россиянинг Сурияда ИШИД устидан ғалаба эълон қилгани «бемаънилик» деб ҳисобланмоқда

Россия президенти Владимир Путин ва Сурия президенти Башар ал-Асад Хмеймим ҳаво базасида «ғалаба»га бағишланган маросим чоғида, 2017 йил, 11 декабрь. (Россия мудофаа вазирлиги)

Қоҳирадан Валид Абу ал-Хайр

Кузатувчиларнинг эътироф этишича, Россиянинг «Ироқ ва Шом ислом давлати» устидан эълон қилган ғалабаси сиёсий найрангдан бошқа нарса эмас.

7 декабрь куни Россия мудофаа вазирлиги ИШИДни Суриядан қувиб чиқариш бўйича миссия ўз ниҳоясига етгани ва мамлакат ушбу гуруҳдан «буткул озод этилгани» ҳақида эълон қилди.

«Россия қуролли кучлари Суриядаги ИШИД террорчилик ташкилотига мансуб қуролланган гуруҳларини енгиш мақсадига эришди», деди катта ҳарбий зобит Сергей Рудской. У Россия ҳарбий кучлари Суриядан олиб чиқилишини эълон қилди.

Россия президенти Владимир Путин Москвадаги Кремль саройининг Авлиё Георгий залида Суриядаги ҳарбий операцияларда қатнашган аскарлар билан учрашмоқда, 2017 йил, 28 декабрь. Ўша ойнинг ўзида Россия Сурияда ИШИД устидан ғалаба қозонганини эълон қилган, бу даъво кўпчилик томонидан инкор этилганди. (Кремль)

Сурия аскарлари мамлакат шимоли-шарқидаги Ҳасаке шаҳрида АҚШ томонидан ўтказилган тренинг дастурининг битирув маросимида қатнашмоқда, 2018 йил, 20 январь. Ушбу ўқув дастури ИШИДдан қайтариб олинган ҳудудларни назорат қилиш учун хавфсизлик кучларини шакллантиришга қаратилган. (Делил Сулейман/AFP)

«Сурияда ИШИД назорати остида бўлган бирорта ҳам қишлоқ ёки туман қолмади. Сурия ҳудуди ушбу террорчилик ташкилоти жангариларидан бутунлай озод қилинди», деди у.

Аммо ИШИД Суриянинг айрим ҳудудларида маҳкамланиб олган ва ҳукумат, Россия ҳамда Ироқ назоратида бўлган янги ерларни эгаллаган.

Яқинда олинган маълумотларга кўра, Сурияда ИШИД яксон этилмагани аниқ, дейди террорчи гуруҳлар бўйича мутахассис, мисрлик собиқ генерал-майор Яҳё Муҳаммад Али.

«Бу Россия ўтган йил охиридан бери таъкидлаб келаётган гап-сўзларнинг акси. Ўшанда улар катта тантана билан ИШИД устидан ғалаба қозонганларини ва Россия ҳарбийларининг миссияси якунланганини эълон қилишганди», деди у.

Сиёсий устомонлик

«ИШИД жангарилари, ҳақиқатан ҳам, Сурия ва Россия кучлари билан тўқнашган ерларидан бошқа ҳудудларга кўчиб ўтишган, аммо улар кейинчалик қайтиш учун бу ерларни вақтинча тарк этганлар», дейди Али.

Бундай ҳолатлар Дайр Аз-зор, Албу Камол ва Ал-Бадиянинг баъзи қисмлари ҳамда Тадмурнинг (Палмира) айрим ҳудудларида юз берган, деди у.

«Бу Ал-Раққада бўлгани каби, ҳаво ҳужумлари натижасида ИШИД жангарилари енгилгани ёки йўқ қилинганини эмас, балки чекинишга мажбур бўлганидан дарак беради», деди у.

Россиянинг баёноти сиёсий уддабуронлик ва Суриянинг қутқарувчиси ўлароқ кўриниш учун қилаётган ҳаракатлардан бошқа нарса эмас. У мамлакатни терроризмдан қутқариб, ўзининг сиёсий, иқтисодий ва ҳарбий ролини оқлашга уринмоқда, дейди Али.

ИШИД устидан ғалаба уни ўз назоратидаги ҳудудлардан қувиб чиқариш билан чекланмайди, дейди Сурия демократик кучлари зобити Фарҳод Хўжа.

Бу – миналар ва портловчи моддаларни олиб ташлаш, аввал ИШИД назоратида бўлган ва ҳозирда Сурия режимига қарашли ҳудудларни қўллаб-қувватлаш каби бошқа операцияларга ҳам боғлиқ, деб интервью берди у Дияруна нашрига.

«Булар ҳақиқатда фалокат ҳудудлари ва кимсасиз жойлардир», деди у.

Доимий мажбуриятлар

Шу билан бир вақтда, Сурия демократик кучлари ва халқаро коалиция ҳаракат қилаётган ерларда хавфсизлик, инфратузилма ва бошқарувни тиклаш бўйича саъй-ҳаракатлар давом этмоқда, дейди Хўжа.

«Ушбу ҳудудларда, ИШИДни йўқ қилиш бўйича шиддатли тўқнашувларга қарамай, ҳаёт нормал ҳолатга қайтмоқда ва кўчиб кетган одамларнинг кўпчилиги ортга қайтган», деди у ва қайта таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани ҳамда коммунал хизматлар тикланаётганини қайд этди.

«Ал-Раққа халқи ортга қайтди, шаҳар ва қишлоқ аҳолисидан иборат маҳаллий кенгаш уни бошқаряпти», деб қўшимча қилди Хўжа. У ҳатто хавфсизлик ҳам маҳаллий аҳоли томонидан бошқарилаётганини таъкидлаган.

Маҳаллий аҳоли ўз уйига қайтиши учун миналарни зарарсизлантириш ва тозалаш ишлари олиб борилмоқда, худди шундай ишлар ал-Табқада ҳам давом этмоқда, деди у.

«Россиянинг Сурияда ИШИД устидан ғалаба қозонгани ҳақидаги иддаолари қуруқ сафсата», деди Суриялик журналист Муҳаммад ал-Абдуллоҳ.

«Ҳарбий томондан қараладиган бўлса, гуруҳ Суриянинг айрим ҳудудлари, жумладан, Ғутадаги бир нечта ҳудуд, ал-Ярмук лагери ҳамда шимоли-шарқий Ҳамадаги стратегик ҳудудлар, Ҳомс ва Идлиб қишлоқларининг бир қисми ҳамда Дайр Аз-зорнинг унча катта бўлмаган қисмида тўлиқ назорат ўрнатган», деди у.

Do you like this article?

Ca mobile no 111

Фикрлар

* Мажбурий
Captcha

4 та фикр…

Георгий | 2018-04-02

Пут Ын ИД устидан ғалаба қозонганини эълон қилди… АҚШ эплолмаган ишни Россия бир зумда уддасидан чиқа олди, дегандек… Молсифатлар учун мўлжалланган жирканч ташвиқот мана шундай бўлади. Энди ўша молсифат одамлар Россия «ҳақиқатан ҳам» ИДни енгганига ишоняпти. Агар душман мағлуб этилган бўлса, Ғутада кимга ҳужум қилинди?

пилтигрим | 2018-03-24

Мен русофоб ёки Путинга қарши одам эмасман, аммо менимча Путин гўёки «глобал ёвузлик» устидан «тўла ғалаба» қозонганини даъво қилган кичик Бушнинг хатосини такрорламоқда! Путиннинг саъй-ҳаракатлари билан Россиянинг Суриядаги ҳарбий миссияси аниқ омадсизликка дучор бўлади – Россияни провокациялар, ташкиллаштирилган «халқаро можаролар» билан эзиб юборишади, Чеченистон ва Жанубий Осетиядаги унутилган «афғон синдроми»дан кейин асабларини таранг қилишади, натижада «Газпром-Роснефт»нинг умрбод ходими раҳнамолигидаги Кремль фоҳишалари Асад ва Суриялик иттифоқчиларини битта қўймай тутиб беришади! Ўшанда уларнинг асосий муаммоси бу ишнинг оқибатларни таҳлил қилиш ёки ИШИДнинг қайта тирилиши эмас, балки душман тупурган нарсаларни дипломатик йўл билан, чиройли тарзда ютиш ва «бошни баланд кўтарган ҳолда» кетиш бўлади. Ундан кўра, қандайдир алавийлардан бўлган Асадни топшириб қутулган яхшироқ эмасми? Бир пайтлар ўртоқ Хеннекер ва Живков, Ярузельский ва Нажибулла ҳам шу тарзда сотилган эдику? Чеченистонда гантамирчиларни ҳам сотиб беришганди. Қонга беланиб ётган Донбассдан шармандаларча воз кечаётганлари каби, балки бутун «рус дунёсини» топшириб юборишар? Наҳотки Асад Заҳарченкодан содиқроқ ва яқинроқ бўлса? Шу ишлардан сўнг ҳам Россиянинг иттифоқдоши йўқ деб хафа бўлишадими? Бундай сотқинлик тарихда бўлган эмас. Қримнинг қулупнайларига тўйиб олган Путиноидларга санкциялардан иборат тонналаб «аччиқ қалампир» берилди. Уларнинг оёқ-қўллари нефть долларлари билан боғлаб ташланган, ўз бойликларини эса душманнинг маконида сақламоқдалар. «Rus? sdafaysa»

мармат | 2018-02-15

Қанақа ғалаба, уруш ҳали тугагани йўқ-ку? Бомбаларни ташлаб, аёллар ва болаларни ўлдиришни машқ қилишди, энди эса мақтанишини кўринг бу каллакесарларни!

Потап | 2018-02-11

Путиннинг ИШИД устидан нега ғалаба эълон қилгани тушунарсиз. Бу баёнотдан кейин Қўшма Штатлар шу заҳотиёқ уйга жўнайди, деб ўйлаганмиди?