http://central.asia-news.com/uz-Cyrl/articles/cnmi_ca/features/2018/02/02/feature-02
| Энергия

Европа банклари Қозоғистоннинг қуёш энергетикасини ривожлантиришга кўмаклашмоқда

Александр Богатик

Жамбул вилоятида жойлашган «Бурное-1» қуёш электростанцияси, 2017 йил, 16 сентябрь. (Александр Богатик)

ОСТОНА – ҚуёшлиҚозоғистоннинг қазиб олинувчи ёқилғи ўрнига қуёш энергетикасини ривожлантиришга қаратган саъй-ҳаракатлариЛондондаги Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) томонидан фаол қўллаб-қувватланмоқда.

ЕТТБнинг янги кредит шартномасига асосан, Францияда жойлашган Urbasolar компанияси Жанубий Қозоғистон вилоятида 14 мВт қувватга эга Задарё қуёш электр станциясини қуради.

«Ушбу станцияни қуриш учун ЕТТБ 8,8 миллион АҚШ доллари (2,8 миллиард қозоқ тенгеси) миқдорида кредит ажратади», деб хабар берди мамлакат энергетика вазирлиги 26 январь куни.

29 январь куни сунъий йўлдош ёрдамида олинган фотосуратда «Бурное-1» қуёш электростанцияси акс этган. (Александр Богатик)

«Биз ЕТТБ билан ҳамкорликда ушбу лойиҳа устида 4 йил давомида ишладик, бунда маҳаллий ҳамкорлар муҳим омил бўлди», деди Urbasolar президенти Арнауд Майн компания веб-сайтига жойланган баёнотга асосан.

Кредит шартномалари 13 январь куни, Абу Дабида ўтказилган Халқаро қайта тикланувчи энергия агентлиги ассамблеясининг 8-сессияси давомида имзоланди.

ЕТТБ кредитларидан ташқари, Жаҳон банкининг Соф технологиялар фонди лойиҳа учун имтиёзли шартлар асосида 3,9 миллион АҚШ доллари (1,2 миллиард қозоқ тенгеси) миқдорида маблағ ажратади, деб хабар берди вазирлик.

Станция аксар қисми «Urbasolar»га тегишли, Қозоғистонда ташкил этилган «Kaz Green Tek Solar» МЧЖ томонидан қурилади, дейилади компания веб-сайтида.

«Фотогальваник технология Қозоғистон ва Марказий Осиёдаги электр энергиясини ишлаб чиқаришда муҳим роль ўйнай олишига ишончимиз комил» деди Майн. «Мазкур лойиҳа бу каби станциянинг техник самарадорлиги ва иқтисодий мақбуллигини намойиш этади».

Ёрқин муҳит

Марказий Осиёнинг етакчи нефть экспортчиси бўлган Қозоғистон яшил энергетикани миллий устувор вазифа этиб белгилаган.

2013 йилда Қозоғистон «яшил иқтисодиётга» ўтиш режаларини тасдиқлади ва ҳозирда «муқобил энергетикани ривожлантиришга катта эътибор қаратмоқда», деди остоналик атроф-муҳит бўйича мутахассис Вячеслав Руканов Карвонсарой нашрига.

«Айни дамда, давлатнинг умумий энергия таъминотида қайта тикланувчи энергия манбалари улуши 1 фоиздан камроқ», деди у. «Ҳукумат қабул қилган концепция доирасида, шу жумладан, ЕТТБ қўллаб-қувватлови билан, ҳукумат 2030 йилга қадар бу кўрсаткични 30 фоизга оширмоқчи».

Қозоғистонда муқобил энергетикани ривожлантириш учун барча шароитлар мавжуд, дейди Таразда жойлашган «Экоправо Тараз» нодавлат ташкилоти раиси Нариман Алтибаев.

Бу «қуёш нурини электр қувватига айлантирувчи фотогальваник элементлардан фойдаланиш қобилиятини» ҳам ўз ичига олади, деди у Карвонсарой нашрига. Масалан, Қозоғистоннинг жанубий қисмида йил давомида 250 кунгача қуёшли бўлади.

Энергетика вазирлигининг хабар беришича, 2013 йилдан буён Қозоғистонда умумий қуввати 300 мВт бўлган қуёш, шамол ва гидроелектрик манбаларни модернизация қилиш ёки барпо этиш бўйича 50 та лойиҳа амалга оширилди.

Бундан ташқари, ўтган йил декабр ойида вазирлик ЕТТБ билан мамлакатда қайта тикланадиган энергия ресурсларини ривожлантиришга оид 240 миллион АҚШ долларига (80 миллиард қозоқ тенгеси) тенг шартнома тузилгани ҳақида эълон қилди.

Яшил технологияларни молиялаштириш

«ЕТТБҚозоғистонда яшил технологиялар соҳасидаги лойиҳаларни амалга оширишучун бир неча марта маблағ ажратган ва ажратишда давом этмоқда», деди Руканов.

Бу лойиҳалар Жанубий Қозоғистон вилоятидаги Шардара гидроэлектростанцияни янгилашни ҳам ўз ичига олган. ЕТТБ 2012 йилда бошқа лойиҳалар билан бир қаторда, уни қайта тиклаш ишлари учун 61 миллион АҚШ доллари (19,5 миллиард қозоқ тенгеси) миқдорида маблағ ажратди, деди у.

Ўтган йил июнь ойида, ЕТТБ Жамбул ва Қизилўрда вилоятларида қуёш электростанциялари қурилишини қўллаб-қувватлашга қарор қилди.

50 мВт қувватга эга «Бурное Солар-2» қуёш электростанцияси ҳозирда мавжуд бўлган «Бурное Солар-1» станцияси ёнида барпо этилади, деб эълон қилган эди ЕТТБ ўтган йилнинг 12 июнида. Қурилиш 2018 йилнинг ўрталарида якунланиши кутилмоқда.

ЕТТБ Бойқўнғир космодромидан 130 км узоқликда 50 мВт қувватга тенг қуёш электростанцияси қурилишини ҳам қўллаб-қувватламоқда. Бу ҳақда ЕТТБ 2017 йил 21 июньда эълон қилганди.

«Бурное Солар» лойиҳаси «собиқ Совет иттифоқи ҳудудида энг йириги» бўлади, деди Жамбул вилояти, Нурликент шаҳрида истиқомат қилувчи Арман Тажибаев.

«Бу ердан чиққан электр қуввати 40 минг хонадонни электр энергияси билан таъминлайди», деди у Карвонсарой нашрига. «Бундай йирик қуёш электростанцияси бизнинг ерларда қурилаётганидан фахрланамиз.»

Сизга мақола ёқдими?
6
Йўқ
Фикрлар 0
Сиёсат
Captcha