Ахборот бюллетенимизга обуна бўлинг
Twitter
Facebook
Youtube
Rss
M.logo uz cyrl

2018-02-07 | Дипломатия

Ўзбекистон Афғонистондаги тинчлик ва тараққиётни қўллаб-қувватлашни кучайтиради


Афғон талабалари 21 январ куни Термиз шаҳрида очилган янги ўқув марказида. (Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги)

Афғон талабалари 21 январ куни Термиз шаҳрида очилган янги ўқув марказида. (Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги)

Максим Енисеев

ТОШКЕНТ – Кузатувчиларнинг қайд этишича, Ўзбекистон Афғонистоннинг ижтимоий-иқтисодий ҳолатини яхшилаш ва Ўзбекистоннинг Марказий Осиёдаги геосиёсий ролини кучайтиришга қаратилган бир қатор лойиҳаларни амалга оширмоқда.

Инфратузилма обектлари, транспорт ва таълим соҳаси учун сармоялар ҳамда асосий иттифоқчилар билан дипломатик музокаралар Афғонистонда тич ва осойишта келажакни барпо этишга ёъналтирилган.

2016 йилда ўз лавозимига сайланганидан бери «Шавкат Мирзиёев ташқи сиёсатдаги фаол саъй-ҳаракатлари билан Афғонистондаги тинчлик жараёнида етакчи рол ўйнашга интилмоқда», дейди Тошкентлик сиёсатшунос Валерий Хан Карвонсарой билан суҳбатда.


АҚШ давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича ёрдамчиси Элис Уеллс (ўртада) ва Американинг Ўзбекистондаги элчиси Памела Л. Спратлен (чапда) 31 январ куни Тошкентда Ўзбекистон расмийлари билан мулоқоти чоғида. (АҚШ Давлат департаментининг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича бюроси)

АҚШ давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича ёрдамчиси Элис Уеллс (ўртада) ва Американинг Ўзбекистондаги элчиси Памела Л. Спратлен (чапда) 31 январ куни Тошкентда Ўзбекистон расмийлари билан мулоқоти чоғида. (АҚШ Давлат департаментининг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича бюроси)

«Мирзиёев Афғонистонда сезиларли ўзгаришларга эриша олса, бу унинг ва мамлакатининг Марказий Осиё ва дунёдаги нуфузини оширади», деди у. «Бироқ, менинг назаримда, ушбу мақсадга фақат АҚШ билан ҳамкорликда эришиш мумкин».

Инфратузилма ва таълим соҳаси учун сармоялар

Ўзбекистон Афғонистоннинг транспорт, инфратузилма ва савдо соҳаларига инвестиция киритиш йўли билан ушбу мамлакатда тинчликни таъминлашга ҳисса қўшмоқда.

Ўзбекистон Молия вазири Жамшид Қўчқоров 20 январ куни Кобулга ташриф буюриб,Мозори Шариф - Ҳирот темир йўлини қуриш лойиҳасинимуҳокама қилганди.Ўзбекистон томонидан барпо этилган темир йўл Ўзбекистонни Мозори Шариф билан аллақачон боғлаб улгурган.

Қўчқоровнинг сўзларига кўра, лоҳияни баҳолаш ишлари ўз ниҳоясига етган ва ҳозирда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Осиё тараққиёт банки ўртасида уни молиялаштириш бўйича музокаралар олиб борилмоқда, деб хабар беради Tashkent Times онлайн нашри.

Ўзбекистоннинг Афғонистон масаласида қабул қилган яна бир мақбул қарорларидан бири транспорт харажатларини камайтириш бўлди. Икки мамлакат Кобул ва Тошкент ўртасидаги транзит ташувлар учун тарифларни 50 фоизга камайтиришга келишиб олди, деб хабар берди TOLO News 23 январ куни.

Афғонистон молия вазири Эклил Ҳакимийга кўра, Ўзбекистон транзит юкларнинг бир контейнери учун 2500 АҚШ доллари (20 млн. сўм) миқдорида тўлов олган. Эндиликда бу рақам 1250 АҚШ долларига (10 млн. сўм) тушган.

«Бу кежалакда темир йўлни оммалаштиришни кўзлаб амалга оширилган мантиқий чора бўлди», деди Карвонсаройга Ўзбекистон темир ёъллари компаниясининг шўба корхонаси бўлган «Sogdiana Trans»нинг менежери Алишер Ҳамроқулов.

Унинг сўзларига кўра, «транзит юкларни ташиш нархининг пасайгани» афғонистонлик юк жўнатувчилар учун юкларни жанубдан Эрон ва Покистон орқали эмас, балки шимолий йўналишда Ўзбекистон орқали юборишга ундаши мумкин.

Улоқсиз темир ёъл Ҳиротдан Ўзбекистонгача етиб боргач, мазкур Шимолий йўналиш юк жўнатувчилар учун янада жозибалироқ кўринишга эга бўлади, деб қўшимча қилди у.

Афғон талабалари Термизда таҳсил олади

Ўзбекистон, шунингдек, Ҳайратон чегара пункти яқинида,Термиз шаҳрида афғонистонлик талабалар учун ўқув марказиниҳам очган.

110 нафар талабадан иборат илк гуруҳ 2 йиллик дастур бўйича ўзбек тили ва адабиёти кафедрасида таҳсил олади.

«Термизда бу каби ўқув даргоҳининг барпо этилиши мактаб ва боғчаларимиздаги ўзбек тили мутахассисларининг талабларига тўла мос келади», деди Афғонистон президенти Ашраф Ғанининг МДҲдаги махсус вакили Муҳаммад Шокир Каргар.

Афғонистон ҳудудида 7 миллионга яқин этник ўзбеклар истиқомат қилади.

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги хабарига кўра, «Мактаб келажакда темил йўл транспорти, энергетика ва бошқа соҳалардаги малакали мутахассисларга таълим бериш билан шуғулланади», деди Каргар 21 январ куни ўтказилган очилиш маросимида.

Марказий яқин вақт ичида талабалар сонини 300 тага - жами 410 кишига кўпайтиришни мўлжалламоқда.

АҚШ Ўзбекистоннинг ролини қўллаб-қувватлайди

Америкалик дипломатлар ва ҳукумат арбоблари Ўзбекистоннинг Афғонистонда тинчлик ўрнатиш ва уни мустаҳкамлаш борасидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашини маълум қилди.

«Биз Марказий Осиё минтақасида барқарорлик ўрнатиш ва давомли ривожланишни таъминлашдан бирдек манфаатдормиз. Бу ўз навбатида Афғонистондаги вазиятга ижобий таъсир кўрсатади», деди АҚШ давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича ёрдамчиси Элис Уеллс.

Бу ҳақда у 2 феврал куни Ўзбекистоннинг юқори лавозимли расмийлари билан учрашувидан сўнг, «Жаҳон» ахборот агентлигига берган интервюсида айтиб ўтган.

19 январ куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Ўзбекистоннинг Афғонистон тичлик жараёнидаги ижобий ролини таъкидлар экан, март ойи охирида «Афғонистон: тинч келажак сари йўл» деб номланган халқаро конференцияни ўтказиш таклифини билдирди.

«Биз аминмизки, Афғонистон масаласи глобал кун тартибида қолиши керак. Бизнинг тинчликни таъминлаш йўлидаги қатъиятимиз эса асло сўнмаслиги лозим», деди у БМТ Хавфсизлик кенгашида Марказий Осиё ва Афғонистон бўйича ўтказилган дебатлар чоғида.

Аввалроқ, 16 январ куни Комилов Вашингтонда АҚШнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Г.Р. Макмастер билан учрашганди. Томонлар бошқа масалалар қаторида Афғонистондаги вазиятни ҳам муҳокама қилишган, деб хабар берди ТИВ.

Сизга мақола ёқдими?

Ca mobile no 3

Фикрлар 0

Captcha