Карвонсарой
Энергия

CASA-1000 минтақавий электр узатиш тармоғининг қурилиши шу йил бошланиши кутилмоқда

Карвонсарой

Қирғизистоннинг Беш-Кунгей қишлоғи яқинида бир неча эркак от чоптириб кетмоқда, 4 феврал. Ёзда Қирғизистоннинг тоғ ва музликлари мўл гидроенергияни таъминлайди.[Вячеслав Оселедко/АФП]

Қирғизистоннинг Беш-Кунгей қишлоғи яқинида бир неча эркак от чоптириб кетмоқда, 4 феврал. Ёзда Қирғизистоннинг тоғ ва музликлари мўл гидроенергияни таъминлайди.[Вячеслав Оселедко/АФП]

ДУШАНБЕ – Тожикистон сув ва энергетика ресурслари вазирлиги CASA-1000 номи билан танилган «Марказий Осиё - Жанубий Осиё электр узатиш ва савдо лойиҳаси» шу йилдан бошлаб амалга оширилиши ҳақида эълон қилди, деб хабар берди маҳаллий ОАВ чоршанба, 7 феврал куни.

Лойиҳа Қирғизистон ва Тожикистондаги ортиқча гидроенергияни доимий энергия тақчиллигидан азият чекувчи Афғонистон ва Покистонга етказиб беришни кўзда тутади.

Лойиҳа 2016 йилнинг 11 май куни Тожикистоннинг Турсунзода шаҳрида расман ишга туширилганди.

«CASA-1000нинг асосий қисми жорий йил давомида лойиҳада иштирок этаётган барча мамлакатларда амалга оширила бошланади», дейилади Тожикистон сув ва энергетика ресурслари вазирлигининг баёнотида.

CASA-1000 лойиҳаси Қирғизистон, Тожикистон, Покистон ва Афғонистон ўртасидаги ҳамкорлик натижасидир. (casa-1000.org)

CASA-1000 лойиҳаси Қирғизистон, Тожикистон, Покистон ва Афғонистон ўртасидаги ҳамкорлик натижасидир. (casa-1000.org)

1,7 млрд. долларга тенг лойиҳа

1,7 млрд. долларга баҳоланган CASA-1000 лойиҳаси 2020 йилгача якунига етказилиши белгиланган. Жаҳон банки лойиҳанинг асосий инвестори ҳисобланади.

CASA-1000 веб-сайтига кўра, лойиҳа Қирғизистоннинг Датка шаҳридан Тожикистоннинг Хўжанд шаҳригача бўлган 477 километрлик линия, 1300 мВт қувватга эга Сангтўда (Тожикистон) конвертор станцияси, Сангтўдани Афғонистон орқали Покистоннинг Новшер шаҳри билан боғлайдиган 750 километрлик юқори волтли линия ва Новшердаги 1300 мВт қувватли конвертор стансияни ўз ичига олади.

Тожикистон ва Покистондаги конвертер стансиялари биринчи босқичдаёқ бунёд этилади.

«Март ойида Жаҳон банки билан келишув асосида электр узатиш линияси қурилишида иштирок этмоқчи бўлган компаниялар учун тендер эълон қилинади. Тендер ғолиби билан келишув имзоланганидан сўнг, лойиҳани бевосита амалга ошириш бошланади», деб маълум қилди Тожикистон сув ва энергетика ресурслари вазирлиги.

CASA-1000 лойиҳаси минтақа қиёфасини ўзгартиришга қодир бўлган замонавий ва самарали электр узатиш тизимидир.

Лойиҳа, шунингдек, «Марказий Осиё - Жанубий Осиё минтақавий электр энергияси бозори» (CASAREM) ташаббусини амалга ошириш томон қўйилган муҳим қадам ҳисобланади. CASAREM лойиҳаси электр таъминоти тизимларини яхшилаш ҳамда Марказий ва Жанубий Осиё ўртасида минтақавий ҳамкорликни ривожлантиришга кўмаклашади, деб хабар беради AsiaPlus.tj.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500