Карвонсарой
Таълим

АҚШда таҳсил олиш – ўзбек талабаларининг орзуси

Максим Енисеев

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Памела Спратлен ва АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича ёрдамчисининг муовини Элис Уеллс 1 февраль куни Тошкентдаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг «Америкага ойна» ўқув залида талабалар билан суҳбатлашмоқда. (Ўзбекистондаги АҚШ элчихонасининг матбуот хизмати)

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Памела Спратлен ва АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича ёрдамчисининг муовини Элис Уеллс 1 февраль куни Тошкентдаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг «Америкага ойна» ўқув залида талабалар билан суҳбатлашмоқда. (Ўзбекистондаги АҚШ элчихонасининг матбуот хизмати)

ТОШКЕНТ – Ўзбекистонлик талабалар Америкада олинган таълим уларга ўз ватанларида мавқе-мартабага эришишга ёрдам беради деган умид билан АҚШдаги нуфузли олийгоҳларга ўқишга киришга интиладилар.

«Америкада ўқиш – орзуим», дейди Карвонсарой билан суҳбатда тошкентлик 19 яшар Равшан Жабборов.

«Хориждаги нуфузли олийгоҳда таълим олиб қайтишим билан мен Ўзбекистонда юқори ҳақ тўланадиган ишга даъвогар бўла оламан», дейди у.

«Мамлакатимизда хорижда таҳсил олган мутахассисларга талаб катта бўлади», деди у. «Улар ислоҳотлардан сўнг бизнинг бозорга кириб келаётган чет эл компанияларига керак».

Миллий кутубхона директори Алишер Абдуазизов 25 январь куни Тошкентда «Америкага ойна» ўқув залининг очилиш маросимида. (Ўзбекистондаги АҚШ элчихонаси матбуот хизмати)

Миллий кутубхона директори Алишер Абдуазизов 25 январь куни Тошкентда «Америкага ойна» ўқув залининг очилиш маросимида. (Ўзбекистондаги АҚШ элчихонаси матбуот хизмати)

Рақобатлашувчи талабалар учун имкониятлар

Американинг халқаро таълим институти томонидан эълон қилинган Open Doors («Очиқ эшиклар») ҳисоботига кўра, жорий ўқув йилида АҚШда 505 нафар ўзбекистонлик талаба таҳсил олмоқда.

Бу рақам янада кўпайиши мумкин, сабаби АҚШда ўқиши мумкин бўлган ўзбекистонлик талабалар сони чекланмаган. Исталган ўзбек талабаси ўз ҳисобидан ёки грант ва стипендиялар эвазига Америкадаги коллеж ёки университетлардан бирида ўқишни танлаши мумкин.

«Эътиборлиси, агар мақсад сари қатъий ҳаракат қилсангиз, АҚШда ўқиш учун грант олиш Ўзбекистондагидан ҳам осонроқ бўлиши мумкин», дейди тошкентлик 21 ёшли Олеся Захарова Карвонсаройга.

«Ўзбекистондаги олий ўқув юртлари ва аспирантураларда давлат гранти асосидаги ўринлар сони жуда чекланган ва улар учун рақобат ўта юқори», деди у ва «АҚШда ўз омадимни синаб кўрмоқчиман» деб қўшимча қилди.

АҚШда таълим олиш имкониятлари ҳақида кўпроқ маълумотга эга бўлишни истаган ўзбек ёшлари Тошкентдаги АҚШ элчихонасида жойлашган EducationUSA маслаҳат марказига ташриф буюриши мумкин.

Марказ «АҚШда таълим олиш сари беш қадам» каби маърузалар, бепул индивидуал консультациялар, гуруҳ йиғинлари ва АҚШда ўқиган ўзбек талабалари билан суҳбатлашиш имконини тақдим этади.

«Америкага ойна»

25 январь куни Тошкентдаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида «Америкага ойна» ўқув залининг очилиши билан ўзбекистонликлар замонавий Америка маданияти ва адабиёти билан танишиш имконига эга бўлдилар.

Ўқув зали Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ва Тошкентдаги АҚШ элчихонаси ўртасида 2017-2022 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик меморандуми доирасида ташкил этилди.

Элчихона кўмаги билан кутубхона «инглиз тилини ўрганувчилар учун техник воситалар, дастурий таъминот, китоблар, компакт-дисклар, шунингдек, имконияти чекланган фойдаланувчилар учун аудиоматериаллар, инглиз ва рус тилларида Брайль ёзувидаги электрон дарслик ва журналлар билан таъминланган», дейилади кутубхона сайтида.

«Бу улкан муваффақият», дейди АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Памела Спратлен Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигининг «Жаҳон» ахборот агентлигига берган интервьюсида. «Биз Ўзбекистон Миллий кутубхонасида ташрифчиларга мамлакатимиз маданияти билан яқиндан танишишга имкон берувчи ўқув зали очилганидан мамнунмиз».

Ўқув залининг очилиш маросимида сўзга чиққан кутубхона директори Алишер Абдуазизов инглиз тилини ўрганаётган ва шу тилдаги адабиётларни ўқиш истагида бўлган фойдаланувчилар сони ошиб бораётганини таъкидлади.

«Мен Миллий кутубхонада бу каби ахборот маркази очилганидан хурсандман», дейди кутубхона ташрифчиларидан бири, 25 яшар Моҳир Обидов.

«Кутубхона Тошкентнинг марказида, қулай жойда жойлашган ва унга кириш бепул», деди у Карвонсаройга.

1 февраль куни «Америкага ойна» ўқув залига АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича ёрдамчисининг муовини Элис Уеллс ташриф буюрди. У ўқув хоналарини кўздан кечирди ва инглиз тилини ўрганаётган бир гуруҳ талабалар билан учрашув ўтказди.

Кутубхона матбуот хизматининг хабар беришича, у гуруҳ иштирокчиларининг инглиз тили бўйича билимига юқори баҳо берган.

Бу йил Тошкентда Америка кампуси очилади

Тез орада ўзбек талабалари Тошкентдан чиқмасдан Америка таълимини олиш имконига эга бўлишлари мумкин.

Ўтган йил сентябр ойида Сент-Луисда жойлашган Вебстер университети Ўзбекистон Олий таълим вазирлиги билан Тошкентда кампус очиш тўғрисида англашув меморандумини имзолаганди.

4 декабрь куни янги 2018 ўқув йилида очиладиган кампуснинг келажакдаги фаолиятини муҳокама қилиш учун Тошкентга Вебстер университетининг ўқув масалалари, халқаро кампуслар ва ташаббуслар бўйича вице-президенти Питер Махер раҳбарлигидаги делегация ташриф буюрди.

Вебстер университетининг Тошкентдаги кампуси ахборот технологиялари, киберхавфсизлик, ОАВ, бизнес, табиий фанлар ва таълим йўналишларида бакалавр ва магистрларни тайёрлаш дастурини тақдим этади. Таълим инглиз тилида, америкалик ва ўзбекистонлик ўқитувчилар томонидан олиб борилади, деб хабар беради Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 30

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Ассалом алайкум бу ер жуда ҳам ажойиб маълумотлар билан бойитилибди. Исталган Америкада ўқишни орзу қиладиган одамга ёрдам беролади. Илтимос, АҚШнинг топ университетларига ўзбек талабаларининг кириш имкониятлари ҳақида ёзсангиз жуда миннатдор бўлардим

Жавоб бериш

Мен Ўзбекистонда ТАТУда 1-босқич талабасиман, бакалавр, АҚШда ўқимоқчиман, ўқишимни АҚШга кўчириб ўтказмоқчиман. Имкони борми?

Жавоб бериш

Факультет ва йиллик тўлов ҳақида маълумот йўқ.

Жавоб бериш

Мен Америкага ўқишга кирмоқчиман унинг учун нималарни билишим керак. инглиз тилиними ёки онлайн тест булиб ўтадими?

Жавоб бериш

Америкада ўқиш учун кўпи билан нечта фанни билиш лозим?

Жавоб бериш

Чекланмаган, лекин инглиз тили энг муҳим тил деб айта оламан

Жавоб бериш

Биз ёшлар учун Америкада ўқишни кўпроқ ёритиш керак. Сабаби биз ҳали у ерда ўқиш ҳақида ҳеч қандай маълумотга эга эмасмиз. У ерда ўқиш учун нимадан бошлаш кекрак ҳаракатларни? У ерга боргандан кейин бизга қандай ёрдам беришади? Грантлар? Сиз шу каби саволларга жавоб берсангиз мақсадга мувофиқ бўларди.

Жавоб бериш

АҚШда талим олиш ўзбек талабаларининг орзуси дейилган, лекин мақоланинг бирор жойида факт йўқ. Мисол учун сиз мана шундай ўқисез мана шу агентлик сизга ёрдам беради.

Жавоб бериш

Шу йил Америкага кетганлар ҳақида кимда маълумот бор ўқишга

Жавоб бериш

Ҳа, бу менга ҳам қизиқ. Ўйлайманки шу ҳақда маълумотлар тўлиқ ва батафсил ёритиб берилса, юқорида ва қуйида берилаётган саволларнинг кўпига жавоб топилади!

Жавоб бериш

Мен ҳам чет элда ўқишни ҳоҳлайман, ёрдам бера оласизми?

Жавоб бериш

Салом. Мен 11-синфга ўтдим. Ҳозирда IELTSдан тайёрланяпман. Январда IELTS топшираман шу сабабли USAда ўқимоқчиман IELTSдан неччи олсам ўқисам булади ва қайси олий уқув юрти яхши, айтсангиз жавоб у-н олдиндан раҳмат. Мана шундай янгиликлардан кўпроқ маълумот берсангизлар.

Жавоб бериш

Салом, менинг исмим Ҳусайн. Ҳозирда 11-синфга ўтдим. IELTSга тайёргарлик кўряпман. Америкада бакалаврга грант ютишим учун нима қилишим керак??IELTSдан минимум ва максимални неччи талаб этилади ?? Жавоб учун олдиндан раҳмат!!!!

Жавоб бериш

IELTS олишиз кере агар грант ютмоқчи булсез SAT деган имтиҳон топширасиз

Жавоб бериш

IELTS топшириб борса осонмасми

Жавоб бериш

Осон албатта, лекин грант ютиш керак, пулиз куп булса бемалол уқуврасиз IETLSни оволиб

Жавоб бериш

Салом, мен Америкада ўқишни хоҳлайман, тарихий мисоллар, Американинг кашф этилиши ва Колумб ҳақида ўқиб-ўрганишни истайман

Жавоб бериш

Сайтга омад!

Жавоб бериш

мақола ёқди мен коллеж битирувчисиман мутахасислигим бўйича қандай ўқисам бўлади молия йўналиши

Жавоб бериш

мен ҳам боришим учун нима қилишим керак

Жавоб бериш

Билмайман

Жавоб бериш

Менга ёқди, лекин боғланиш учун ҳеч қандай рақамлар йўқ-ку!!??

Жавоб бериш

Авваламбор ассалому алайкум, мақола жуда ёқди. Mен ҳам АҚШда ўқиш орзуим бор IT соҳасига жуда қизиқаман ҳозирги кунда инглиз тилини ўрганяпман «IELTS» топширмоқчиман. Қайси университетларда IT соҳасида юқори даражадаги билимлар берилади, шу тўғрисида ва бошқа маслаҳатлар беришларингизни сўраб қоламан. Ва шу ўринда барча илмга чанқоқ тенгдошларимга, опа-сингил, ака-укаларимга омад, орзуларига эришишларига тилакдошман

Жавоб бериш

Массачусетс Технологиялар институти

Жавоб бериш

Мени исмим Насиба мен энди 10-синфман ҳам бошқаларга ўхшаб АҚШда таҳсил олишни хоҳлайман бу учун менда яна 1 йил вақт бор илтимос нима қилиш кераклигини айтинг ва бирор бир маслаҳат беринг. Ҳа айтганча бу учун инглиз тилини мукаммал билиш зарурми ? Мен учун жудаям бу нарса зарур шунинг учун илтимос тезроқ ёрдам беринг. Олдиндан катта раҳмат

Жавоб бериш

Ассалому алекум. Авваламбор келгуси ўқишларингизда муваффақиятлар тилаб қоламан. Менинг фикримча,(кўплаб мастерлар маслаҳатига асосланиб) сиз IELTS имтиҳон топширишингиз ва бундан камида 6.5 олишингиз лозим. Шундан сўнг интернет орқали ёки US embassyдан йўриқ оласиз.

Жавоб бериш

ёқди

Жавоб бериш

Ассалому алейкум, мен Авезова Ситора 27 ёшман, лицейни битириб танлов асосида Бухоро халқаро аэропортига ишга қабул қилиндим, менинг орзуим ҳам АҚШда ўқишни давом эттириш, бунинг учун нималар қилишим керак, илтимос маслаҳат беринг.

Жавоб бериш

Салом, мен Бухоро нефть-газ коллежини тугатганман, шунинг учун Олот нефть-газ йўналишида ишлаяпман, АҚШда ўқишни истайман.

Жавоб бериш

Салом мен Фарғонаданман, мен ҳам АҚШда таълим олиш орзуим мен инглиз тилини ўша ерда ўрганмоқчиман бунинг учун нима қилишим керак

Жавоб бериш