Карвонсарой
Дипломатия

«Муваффақият тарихи»: Қозоғистон ва АҚШ ҳужжатли фильми

Арман Калиев

«АҚШ ва Қозоғистон: муваффақият тарихи» номли ҳужжатли фильмдан олинган кадр. Фильмда минтақавий хавфсизлик, Марказий Осиё мамлакатларининг сиёсий имижи ва иқтисодий тараққиётига оид соҳаларда Қозоғистон ва АҚШ ўртасидаги ҳамкорликнинг муҳимлиги қайд этилади.

«АҚШ ва Қозоғистон: муваффақият тарихи» номли ҳужжатли фильмдан олинган кадр. Фильмда минтақавий хавфсизлик, Марказий Осиё мамлакатларининг сиёсий имижи ва иқтисодий тараққиётига оид соҳаларда Қозоғистон ва АҚШ ўртасидаги ҳамкорликнинг муҳимлиги қайд этилади.

ОСТОНА – Вашингтон ва Остона ўртасидаги ривожланиб бораётган муносабатлар ҳақида ҳикоя қилувчи ҳужжатли фильм қозоғистонликлар томонидан илиқ қарши олинди.

Қозоғистоннинг «Хабар» телекомпанияси 1 феврал куни «АҚШ ва Қозоғистон: муваффақият тарихи» ҳужжатли фильмини эфирга узатди. Фильмда Қозоғистон ва АҚШ ўртасида минтақавий хавфсизлик, Марказий Осиё мамлакатларининг сиёсий имижи ва иқтисодий тараққиётига оид соҳалардаги ҳамкорликнинг муҳимлиги таъкидланади.

Тахминан 40 дақиқалик фильмда журналистлар Қозоғистон президентининг 16-18 январ кунлари Вашингтонга қилган сафаритафсилотларига тўхталиб ўтганлар. Ташриф давомида Назарбаев АҚШ президенти Дональд Трамп ва Оқ Уйнинг бошқа расмий шахслари билан учрашган эди.

Фильм яратувчилари томошабинларга ушбу сафар ва унинг айнан шу вақтда амалга оширилгани нега бу қадар муҳим эканлигини тушунтирмоқчи бўлганлар.

Қозоғистон ва АҚШ президентлари Нурсултон Назарбоев ва Дональд Трамп 16 январ куни Оқ Уйда ўтказилган матбуот анжуманида қўл сиқишмоқда. (Қозоғистон президенти матбуот хизмати)

Қозоғистон ва АҚШ президентлари Нурсултон Назарбоев ва Дональд Трамп 16 январ куни Оқ Уйда ўтказилган матбуот анжуманида қўл сиқишмоқда. (Қозоғистон президенти матбуот хизмати)

«Дунёқараш» телевизион лойиҳаси

Ҳужжатли фильм бундан 8 йил аввал ишга бошланган «Дунёқараш» лойиҳасининг бир қисмидир.

Фильмда Қозоғистоннинг турли делегациялари томонидан «парда ортида» ўтказилган музокаралар ёритилган, деди Қозоғистон Республикаси президенти телерадиокомпаниясининг раҳбари, журналист Ерлан Бекхожин.

Лойиҳа ғояси Назарбоевга тегишли бўлган мазкур ҳужжатли фильмларда турли мамлакатлардаги ҳаёт ҳақида қизиқарли тафсилотлар келтирилган бўлиб, бу қозоғистонликларни мамлакатнинг хорижий ҳамкорлари билан яқиндан таништиришга ёрдам беради, деди у Карвонсаройга.

«Президент фильмлар яратишни таклиф қилди ва бу билан бошланғич билимлар, география ва маданият нуқтаи назаридан хориждаги ҳаёт ҳақида сўзлаб бериш ғоясини илгари сурди» деди у. «Шу тариқа телевизион лойиҳа пайдо бўлди. У ҳатто бугунги кунда ҳам юқори рейтингларга эга. Биз бир неча йил давомида 60 дан ортиқ фильмлар яратдик.»

Остона ва Вашингтон – «табиий ва доимий» иттифоқчилар

«АҚШ ва Қозоғистон: муваффақият тарихи» ҳужжатли фильмидан кўзланган мақсад, қозоқ-америка муносабатлари ривожиникўрсатишдир.

Киночиларнинг дастлабки гуруҳи президент матбуот хизмати кўмагида Назарбоевнинг АҚШга ташрифига қадар ахборот йиғишга жалб этилди, деди Бекхожин.

Ҳужжатли фильмнинг бир қисми Назарбоев ҳамда Вашингтондаги Марказий Осиё ва Кавказ институти асосчиси ва раиси С. Фредерик Старр ўртасидаги учрашув билан боғлиқ.

Старр уч нафар АҚШ президентига Россия/Евросиё масаласи бўйича маслаҳат берган. У Қозоғистон ҳақида билимга эга ўқимишли тарихчи ва «Йўқотилган маърифат: Араблар забт этишидан то Темургача бўлган даврда Марказий Осиёдаги олтин аср» китоби муаллифи.

«Жаноб Старр билан бўлган узун интервюда, у мамлакатимизнинг Марказий Осиёдаги роли ошмоқда дея такидлади» деди Бекхожин. «Қозоғистон, деди у, янги минтақавий хабардорликни оширишда фаол рол ўйнайди. Бу жуда муҳим, чунки бирлашган Марказий Осиёни «парчала ва ҳукмронлик қил» тактикаси орқали енгиш қийин.»

Остона минтақавий хавфсизлик, терроризмга қарши кураш ва Афғонистондаги муаммоларни ҳал қилиш бўйича Вашингтоннинг табиий ва доимий иттифоқдоши ҳисобланади, дейди таҳлилчилар.

«Қозоғистон, шубҳасиз, АҚШ билан ишончли ва мустаҳкам алоқаларга муҳтож» дейди Карвонсарой билан суҳбатда олмаоталик сиёсацҳунос Талгат Исмагамбетов.

Дўстона алоқаларни қўллаб-қувватлаш

Назарбоевнинг АҚШга ташрифи нафақат журналистлар ва экспертлар, балки оддий қозоғистонликлар орасида ҳам фаол муҳокамаларга сабаб бўлди.

Қозоғистондаги фаол ёш авлод мамлакатнинг Совет меросидан буткул халос бўлиши ва дунё ҳамжамиятига интеграциялашуви тарафдоридир.

Мамлакат ёшлари инглиз тилини қунт билан ўрганмоқда, стартаплар яратмоқда ва Ғарбдаги олий таълим даргоҳларини танламоқда.

«Ёшлар АҚШда ва Европада ишлашни орзу қиладилар», дейди Исмагамбетов.

«Ҳа, биз Россия,билан иқтисодий алоқаларга эгамиз, бироқ бу алоқалар билангина чекланиб қолиш ярамайди», деди Карвонсаройга остоналик саноатчи дизайнер Сергей Ким. «Биз кенгроқ фикр юритишимиз, мамкалат келажаги ҳақида қайғурмоғимиз лозим».

«Қозоғистон Америкага ўхшаган ривожланган давлатлар билан яқин алоқаларни йўлга қўйиши керак», деди Карвонсаройга Олмаотадаги сайёҳлик агентлиги менежери Асел Кадирбаева. «Биринчидан, АҚШ бизнинг нефт-газ соҳамизга сармоя киритмоқда. Иккинчидан, биз иқтисодий нуқтаи назардан АҚШдан ўрганишимиз керак бўлган нарсалар кўп."

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500