Карвонсарой
Жамият

Афғонистонлик этник қирғизлар «дунё томида» тутқунликда қолиб кетмоқда

Гоҳар Аббас/АФП

Ўтган йил 7 октябрда олинган бу суратда этник кўчманчи қирғизлар Афғонистоннинг Вохан коридори бўйлаб қўтосларда сайр қилмоқдалар. Асрлар давомида кўчманчи қирғизлар чорва моллари билан Марказий ва Жанубий Осиё бўйлаб эркин ҳаракатланиб, дарёлар ва қорли тоғларни кесиб ўтишган. Бугунги кунда уларнинг 1100 нафари Афғонистоннинг узоқ ва тоғли Вахан коридоридаги «дунё томида» қолиб кетган. (Гоҳар Аббас/АФП)

Ўтган йил 7 октябрда олинган бу суратда этник кўчманчи қирғизлар Афғонистоннинг Вохан коридори бўйлаб қўтосларда сайр қилмоқдалар. Асрлар давомида кўчманчи қирғизлар чорва моллари билан Марказий ва Жанубий Осиё бўйлаб эркин ҳаракатланиб, дарёлар ва қорли тоғларни кесиб ўтишган. Бугунги кунда уларнинг 1100 нафари Афғонистоннинг узоқ ва тоғли Вахан коридоридаги «дунё томида» қолиб кетган. (Гоҳар Аббас/АФП)

ВОХАН КОРИДОРИ, Афғонистон – Тарихнинг бурилишу сўқмоқларида асирликда қолган этник қирғизлар машаққатли шимоли-шарқий Афғонистонда оғир шароитда яшамоқдалар.

Асрлар давомида кўчманчи қирғизлар чорва моллари билан Марказий ва Жанубий Осиё бўйлаб эркин саёҳат қилиб, дарёлар ва қорли тоғларни ошиб ўтганлар. Бугунги кунда уларнинг бир қанчаси Афғонистоннинг узоқ ва тоғли Вохан коридоридаги «дунё томида» бамисоли тузоқда қолиб, бу ерлардан чиқиб кетишга ишончлари сўнаёзган.

Минтақадаги сиёсий бўҳрон ва зўравонликлар уларни аста-секин ўз қуршовига олди. Йўллар йўқолиб, яқин-атрофдаги чегаралар бирин-кетин ёпилди ва қирғизларни оғир ҳаётда яшашга маҳкум этди.

«Биз тасодифий афғонлармиз», дейди қовоқлари осилган, нимжонгина қирғиз пешвоси Жо Бой ғамгин овозда

Ўтган йил 10 октябрда олинган бу суратда қирғиз боласи миллий ўтовга кириб кетаётгани акс этган. Афғонистон, Вохан коридори. (Гоҳар Аббас/АФП)

Ўтган йил 10 октябрда олинган бу суратда қирғиз боласи миллий ўтовга кириб кетаётгани акс этган. Афғонистон, Вохан коридори. (Гоҳар Аббас/АФП)

Ўтган йил 7 октябрда олинган ушбу суратда этник қирғизлардан бўлган кўчманчи оила қўтосларда сайр қилаётгани тасвирланган. Афғонистон, Вохан коридори. (Гоҳар Аббас/АФП)

Ўтган йил 7 октябрда олинган ушбу суратда этник қирғизлардан бўлган кўчманчи оила қўтосларда сайр қилаётгани тасвирланган. Афғонистон, Вохан коридори. (Гоҳар Аббас/АФП)

«Биз бу ерларни танламадик, аммо бошқа борар еримиз йўқ», деди у қабиласи ҳақида сўзларкан. Маълумотларга кўра, уларнинг сони 1100 кишини ташкил этади.

Ҳаво ҳарорати музлаш нуқтасидан деярли кўтарилмайдиган бу совуқ ерларда экин ўсмайди, умр кўриш давомийлиги эса қисқа.

Ҳар уч аёлдан бири туғиш асоратлари сабабли ҳаётдан кўз юмади, 53 фоиз болалар эса беш ёшгача яшамайди, деди Бишкекда жойлашган Cросслинк Девелопмент Интернатионал нодавлат ташкилоти раҳбари Жефф Уолкес.

«Улар ҳаёт-мамот кураши ва бу каби олис ерларда яшаш воқелиги билан муроса қилиш орасидаги жарликда қолганлар», деди у АФП нашрига.

«Улар юзлаб йиллар давомида бўлгани каби, кун кўришда давом этмоқдалар», деб қўшимча қилди у.

Шифокорлар ва шифохоналар йўқлиги сабаб, бу ерларда оддий касаллик ҳам ҳаёт учун хавфли бўлиши мумкин.

«Ўлим туғилишга нисбатан кўп», деди маҳаллий чўпон Тило, унинг қўллари шу даражада қуриб кетганки, териси ёрилиб қонаган. Бу ҳолат бу ерда яшовчиларнинг кўпчилигига хос.

«Дунё томи»

Вохан коридори қурғоқчил водийлар ва тоғ тизмаларидан иборат. У XIX асрдаги Буюк Ўйин натижасида вужудга келган, ўша вақтда Британия ва Россия империялари Марказий Осиёни эгаллаш учун урушган эдилар. Узун, тор ҳудуд кенгайиб бораётган қудратли давлатлар ўртасида қалқон зонасига айланган эди.

Бу ерларнинг аҳолиси бўлган қирғизлар ва коридорнинг бошқа қисмида яшовчи, улардан каттароқ Вахи қабиласи ўз ерларини Бам-и-Дуня «Дунё томи» деб аташади, бунга сабаб унинг Осиёдаги энг баланд тоғ тизмалари – Ҳинду Куш, Қорақорам ва Помир тоғлари бирлашиб, Помир тугунини ҳосил қилган ерда жойлашганидир.

Энг яқин шаҳар Ишкашимга отда ёки қўтосда уч кунда етиб олиш мумкин. У ерга йўл биргина нотўғри қадам ўлимга олиб келиши мумкин бўлган тоғли чўққилар ва тор водийлар орқали ўтади.

Авваллари қирғизлар Воханда фақат ёз ойларида тўхтаганлар, деди Афғонистондаги таҳлилчилар тармоғи вакили Кейт Кларк. Кўчманчилар қаҳратон қишдан қочиб Қирғизистон, Тожикистон ва Хитойнинг Шинжон ҳудудига кўчиб ўтишган.

«1917 йилда руслар ва 1949 йилдаги коммунистлар инқилобларидан кейин, уларнинг кўпчилиги коммунистларнинг коллективлаштиришидан қаҳратон совуқни афзал кўриб, Воханга қочиб ўтишган», деди у АФП нашрига.

1947 йилда Ҳиндистоннинг Британия мустамлакасидан озод бўлиши ва Покистоннинг ташкил этилиши жанубда яна бир чегарани вужудга келтирди ҳамда XX асрнинг ўрталарига келиб, гуруҳ коридорнинг шимолий қисмидан узилиб қолди.

«Биз ёш вафот этамиз»

1978 йилда Қобулдаги коммунистик инқилоб уларни ўз раҳнамолари Ҳожи Раҳмон Қул билан бирга 16300 футлик Иршад довонидан ошиб, Покистонга қочишга мажбур қилди.

Аммо бир неча юз киши сув орқали тарқаладиган касаллик туфайлу вафот этганидан кейин, гуруҳнинг катта қисми Воханга қайтди.

Кейинчалик қирғизларнинг кичик гуруҳи Туркиядан паноҳ топган бўлса-да, қолганлари Воханда ҳаёт учун курашишда давом этяпти.

«Биз шу ерда қолиб кетдик», дейди Тило.

Кобул қирғизларни афғон фуқаролари деб ҳисоблайди, аммо гуруҳ Афғонистонни бегона юртдек кўради ва 1991 йилда СССР тугатилганидан бери Қирғизистонга кўчишни истайди.

Уларнинг кўчирилиши Қирғизистонда ўткир муаммо сифатида кўрилмаяпти. Бир неча бор ўзгарган ҳукумат йиллар давомида хориждаги 22000 этник қирғизлар, жумладан Вохан коридоридаги гуруҳни ҳам ватанга қайтариш ва уларга фуқаролик бериш масаласини тилга олди, аммо бу борада қатъий қарорлар деярли қабул қилинмаган.

«Ниҳоят, Қирғизистон ҳукумати уларни ватанига қайтаришни бошлади ва баъзи оилалар шу йилнинг ўзидаёқ кўчиб ўтдилар» дейди Жо Бой.

Бироқ, Кобулдаги Қирғизистон элчихонаси гуруҳни ватанга қайтариш бўйича саъй-ҳаракатларни инкор этиб, Қирғизистонга юборилган кичик гуруҳ фақат таълим мақсадларида у ерга борганини такидлади.

«Етник қирғизлар Афғонистон фуқаролари», деди Афғонистондаги Қирғизистон элчихонаси вакили Учкун Эралиев АФП нашрига. Ҳукумат ҳар йили уларни гуманитар ёрдам, жумладан, озиқ-овқат, иссиқ кийим-кечак ва дори-дармон билан таъминлайди, деб қўшимча қилди.

Аммо, Тило учун келажакда Қирғизистонда яшаш – халқининг омон қолиши йўқлидаги энг катта умид.

«Ким ҳам бу ерда яшашни истайди дейсиз. Аммо бундан бошқа чорамиз йўқ ... Биз ҳеч қаримаймиз, сабаби ёш ўлиб кетамиз», дейди у аччиқ табассум билан.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 3

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Менимча, Афғон ҳукумати 1100 та одамнинг кўчирилишига қаршилик қилмаса керак. Шунчаки, бизнинг ҳукумат уларга ёрдам беришни ҳам хоҳламайди. Барчамиз улар қандай шароитда яшаётганини биламиз. Фарзандларининг чет элда дам олиб, ўқиши учун қанчадан-қанча пулларни ўмариб ётишибди. Ўз чўнтакларидан эмас, давлат бюджетидан пул ўтказишни истамаяптилар. Албатта пуллар сарф қилинади, ҳукумат томонидан режалаштирилмаган харажат бўлса, сизни ҳеч ким айбламайди. Ҳурматли Афғонистон элчиси, президент, бош вазир, уларнинг барчасини таълим олишга, даволанишга юборинг. Олиб келишга ва шу ерда яшашга асосли сабаб топинг. Умид қиламанки, уларни депортация қилишмайди. Қирғизистон бизнинг умумий уйимиз, бу ерда қанча миллат вакиллари, жумладан, чет элликлар ҳам яшайди, наҳотки чет давлатдаги ўз юртдошларимизга ёрдам бера олмаймиз? Уларга йилда бир марта гуманитар ёрдам юборишнинг ўзи етарли эмас. Агар улар ватанига қайтиши учун давлат бюджетидан маблағ сарфлашни истамас экансиз, у ҳолда ҳисоб рақами очиб, бу ҳақда эълон беринг, кўпчилик қўлидан келганча пул жўнатади, сабаби улар ҳақидаги кўрсатувларни кўриб ва мақолаларни ўқиб юраклар қон бўлиб кетади. Эшитишимча, уларнинг ҳужжатлари йўқ экан, у ердаги элчи нима қиляпти? Қанча вақт ўтиб кетди, ахир? Агар хоҳлаганларида эди, аллақачон ҳужжатларни тайёрлаган бўлардилар. Умуман олганда, элчиликка миллат учун қайғурадиган инсон тайинланиши керак. Ҳозирги элчи эса қайғурмайди, сабаби, шунча вақт ўтиб ҳам ҳалигача бармоғини қимирлатгани йўқ.

Жавоб бериш

Фақат Россияда четдаги русларга нисбатан ёмон муомала қилишади деб ўйлар эдим. Қирғизистонда ҳам худди шундай экан. Ҳайронман, яна қаерда шундай қилишар экан?

Жавоб бериш

Ўз раҳбарлари Хожи Раҳмонқул бошчилигида... Раҳмонқул - шахс номи ва қўшиб ёзилади. Ахир «Қиролича Элиза Бет» демаймизку.

Жавоб бериш