http://central.asia-news.com/uz-Cyrl/articles/cnmi_ca/features/2018/02/20/feature-01
Россия Путин кузатувида ядровий урушни машқ қилди
| Терроризм

Қозоқ телеканали томошабоп ва огоҳликка чорловчи «Қизил даража» телесериалини намойиш этади

Ксения Бондал

image

«Қизил даража» трейлеридан олинган кадрда террорчи стадионни портлатиш учун бомба тайёрлаётгани акс этган.

ОЛМАОТА – Қозоғистоннинг КТК телеканали мамлакатдаги экстремистлар ҳақида ҳикоя қилувчи илк сериал – «Қизил даража» намойишини бошлаш арафасида. Мазкур лойиҳа Ахборот ва алоқа вазирлиги томонидан ташкиллаштирилган ва молиялаштирилган.

«Қизил даража» саккиз қисмдан иборат бўлиб, март ойининг ўрталарида экранга чиқиши режалаштирилган, деди КТК бош директори ўринбосари Даурен Меркеев Карвонсарой нашрига.

Сериал асосан рус тилида олинган, аммо қаҳрамонлар баъзида қозоқ тилида ҳам сўзлашади, деди у.

Сериал учун бундай ном танлангани бежиз эмас, дейди Меркеев.

image

29 январь куни намойиш этилган трейлердан олинган тасвирда террорчиларни қўлга олаётган махсус хизмат ходимлари акс эттирилган. Телесериал март ойининг ўрталарида экранларга чиқиши кутилмоқда.

Қозоғистонда терроризм эҳтимолини баҳолаш тизими жамоатчиликни террорчилик хавфидан огоҳлантириш учун рангли белгилардан фойдаланади, бунда сариқ (мўътадил), зарғалдоқ (ўрта), қизил (юқори) даражадир, деб тушунтирди у. Қизил даража террорчилик ҳужуми содир этилаётгани ёки хавфсизлик органлари ходимлари кутилаётган террорчилик ҳужуми ҳақида маълумотга эга эканликларини англатади.

Мисол учун, ҳукумат 2016 йиль июнь ойида Ақтўбеда содир этилган ҳалокатли ҳужумлар вақтида қизил даражани эълон қилганди. Ўшанда бир гуруҳ террорчилар қурол-аслаҳа дўкони ва ҳарбий қисмга бостириб кирганди. Шунингдек, 2016 йилнинг июль ойида қуролланган шахс милиция бўлимида саккиз нафар милиция ходими ва иккита фуқарони отиб ўлдирган.

Фильм ижодкорлари воқеалар имкон қадар ҳақиқатга яқинроқ бўлиши учун 2016 йилда содир этилган террорчилик ҳужумига қарши кураш тафсилотларини ўрганиб чиқдилар.

«Бу Қозоғистонда пайдо бўлган экстремистлар гуруҳи ҳақидаги замонавий ҳикоя», деди Меркеев. Режалаштирилган террорчилик ҳужумини фош қилган Миллий хавфсизлик қўмитаси (МХҚ) ходимлари гуруҳ билан тўқнашади. Биз сериал реал воқеаларга асосланган дея олмаймиз, аммо унинг кўп қисми Ақтўбе ва Олмаотада содир этилган фожиали ҳодисаларни инобатга олган ҳолда суратга олинган.»

Ахборот вазирлиги КТКдан сериални суратга олишни сўраган, бунга сабаб, ушбу телеканал Қозоғистонда етакчи ҳисобланади ва айнан унинг журналистлари 2016 йилдаги ҳужумларни ёритишган, деди Меркеев.

Реал ҳодисалар ва қаҳрамонлар

Қозоғистонда терроризм муаммоси мавжуд эканлигини рад этиб бўлмайди. Зеро, фильм ижодкорларининг асосий вазифаси ҳам экстремизм йўлини танлаган ҳақиқий қаҳрамонларни яратиш бўлди, дейди Меркеев.

Фильм ижодкорлари «соқолли, ёвуз қаҳрамонлар ўрнига, у ёки бу сабаб билан нотўғри йўлга кириб қолган ҳақиқий одамларни» кўрсатишга ҳаракат қилдилар, деди у. «Аслини олганда, бу мутаассиблар ва террорчилар ҳам Қозоғистон фуқаролари.»

Фильм ижоджкорларининг мақсади – томошабинларнинг «Нима учун террорчилар қотиллик ва террорчилик ҳужумларини амалга оширадилар? Уларнинг мақсадлари нима ва улар нимани исботлашни хоҳлайдилар? Ва ниҳоят, улар қандай тавба қилишлари мумкин?» деган саволларига жавоб излашдир», деди Меркеев.

Киноижодкорлар экстремистларнинг қандай қилиб тузатиб бўлмас хатоларни содир этишларини тушунтириб берадиган ҳақиқий воқеаларни топганлар, деди у. «Бу экстремизм ва терроризмни олдини олиш учун энг яхши чора», деб қўшимча қилди Меркеев.

«Биз кўплаб жонли эфир тасвирларини кўрдик, Ақтўбеда терактда жабрланганлар ва ҳужумда айбланганлар билан гаплашдик», деди у.

Аммо, бу ҳам етарли бўлмади. Ижодкорлар давлат хавфсизлик агентлиги мутахассисларидан ёрдам сўрадилар, деди Меркеев.

МХҚ ходимлари террорчи қаҳрамонларни қандай тасвирлаш борасида маслаҳат берибгина қолмай, балки ижодкорларни ускуна ва махсус кийимлар билан ҳам таъминладилар, деди у.

Радикалларнинг «саросимали ҳаётини» тасвирлаб

КТК телеканали режадаги сериал ҳақида 24 январь куни эълон қилди. Сериал трейлери телеканал веб-саҳифасига жойланган.

37 ёшли олмаоталик Муратхон Илеуов трейлерни кўрган ва энди фильмни томоша қилиш истагида.

«Бу жуда қизиқарли. Мен сериалдан кўра кўпроқ тўлиқ метражли фильмни кўришни истардим», деди у Карвонсарой нашрига . «Аммо, умуман олиб қараганда, қозоғистонлик фильм ижодкорлари бундай телесериал ишлашни бошлаганларини маъқуллайман.»

Жамиятнинг радикаллашувига қарши кураш телемаҳсулот ишлаб чиқариш учун ажойиб ғоя, дейди Остонадаги Халқаро маданият ва динлар маркази раҳбари Айдар Абуов Карвонсарой нашрига.

«Томошабинларга экстремизмнинг диний парда ортидаги оддий фашизм эканлигини кўрсатиш муҳим», деди у. «Ўйлаб топилган қаҳрамонлар ёрдамида фильм ижодкорлари ёшларга радикалларнинг ёввойи ҳаётини кўрсатадилар. Террорчиларнинг буни яшириш учун Исломдан фойдаланаётганликлари уларни диндан янада узоқлаштиради.»

Террорчиликда гумонланган шахсларнинг қўлга олиниши ҳақидаги оддий икки дақиқали хабарлардан фарқли ўлароқ, телесериал террорчилар ҳаёти ва уларнинг қандай қилиб радикаллашиб қолганини тасвирлаб беради, дейди Абуов.

Сизга мақола ёқдими?
2
Йўқ
Фикрлар 0
Сиёсат
Captcha