Карвонсарой
Дипломатия

АҚШ дипломати: Қозоғистон ва АҚШ ҳамкорлик кўламини кенгайтиради

Ксения Бондаль

Қўшма Штатлар Қозоғистонда бизнес, савдо ва соғлиқни сақлаш соҳаларидан ташқари, таълим тизимини ривожлантиришга ҳам салмоқли ҳисса қўшмоқда. «EducationUSA» видеоролигидан олинган кадрда хорижий талабалар АҚШ томонидан молиялаштирилган лабораторияда биргаликда ишлаётгани акс этган.

Қўшма Штатлар Қозоғистонда бизнес, савдо ва соғлиқни сақлаш соҳаларидан ташқари, таълим тизимини ривожлантиришга ҳам салмоқли ҳисса қўшмоқда. «EducationUSA» видеоролигидан олинган кадрда хорижий талабалар АҚШ томонидан молиялаштирилган лабораторияда биргаликда ишлаётгани акс этган.

ОСТОНА – Қозоғистон ва Америка Қўшма Штатлари бизнес ва савдо соҳаларида муносабатларини кенгайтириб бормоқда, шу билан бирга АҚШ ҳукумати Қозоғистоннинг соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаларини қўллаб-қувватлашни кучайтирмоқда, дейди Остонадаги АҚШ элчихонаси матбуот котиби Врен Элҳай Карвонсарой нашрига.

«Америка Қўшма Штатлари ва Қозоғистон ўртасидаги иқтисодий алоқалар жуда мустаҳкам ва кенг қамровли соҳаларни ўз ичига олади», деди у. «Биз АҚШнинг инновация ва инвестиция манбаи сифатидаги ютуқларидан фахрланамиз ва Америка компаниялари Қозоғистон билан муносабатларни кенгайтиришда жуда катта салоҳиятга эга эканлигига қатъий ишонамиз.»

«Ушбу ҳамкорликнинг кенгайиши натижасида Қозоғистон ривожланиш мақсадларига эришиш учун яхши ҳолатда турибди. Бундан қозоғистонлик ва америкалик ишчилар бирдек манфаатдор», деди у.

Расмий маълумотларга кўра, Қозоғистон 2016 йилда АҚШдан умумий қиймати 493 миллион АҚШ долларига (157,8 миллиард тенге) тенг самолётларни импорт қилган. Қозоғистонлик фермерлар АҚШнинг йиғим-терим машиналари ва тракторлари ёрдамида ҳосилдорликни оширишга эришдилар. Мазкур техникалар 2016 йилда АҚШдан импорт қилинган, жами 270 миллион долларлик (86,4 миллиард қозоқ тенгеси) ускуналар қаторида бўлган.

Остонадаги АҚШ элчихонаси матбуот котиби Врен Элҳай ўтган йил 20 май куни Остонадаги «Toastmasters» клубида АҚШ давлат куни нишонланишида нутқ сўзламоқда. (Facebook)

Остонадаги АҚШ элчихонаси матбуот котиби Врен Элҳай ўтган йил 20 май куни Остонадаги «Toastmasters» клубида АҚШ давлат куни нишонланишида нутқ сўзламоқда. (Facebook)

АҚШ Қозоғистоннинг соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаларини қўллаб-қувватлайди

«Соғлиқни сақлаш тизимида ҳаётни асраб қолиш бўйича АҚШ ва Қозоғистон ўртасида ҳамкорликнинг мислсиз намуналари мавжуд», деди Элҳай. «Назарбоев номидаги университетнинг тиббиёт мактаби Питсбург тиббиёт мактаби билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйган. Америкалик профессор ва шифокорлар Қозоғистон шифокорларининг янги авлодини тайёрламоқда.»

«Улар Остонадаги замонавий онкология маркази бўлган Миллий онкология марказини ташкил этдилар», деб қўшимча қилди у.

Америка Қўшма Штатлари Қозоғистоннинг таълим соҳасини ривожлантиришга ҳам алоҳида ёрдам кўрсатмоқда.

2017 йилда АҚШ ҳомийлигида ўтказилган онлайн-тренингда 2800 дан ортиқ қозоғистонлик ўқитувчилар иштирок этдилар ва минглаб қозоғистонликлар АҚШ ҳукуматининг алмашинув дастурларида қатнашдилар, деди Элҳай.

«Биз бу рақамлар янада ошишини истаймиз. Америка Қўшма Штатларида таълим олишни истаганлар кўпроқ маълумот олиш учун EducationUSA марказларига ташриф буюришлари мумкин», деди у. «Биз тажриба алмашиш, тадқиқотларда ҳамкорлик қилиш ва талаба ҳамда профессорлар билан алмашиш мақсадида АҚШ ва Қозоғистон университетларини бирлаштирмоқдамиз.»

Шу мақсадда Қозоғистон университетлари ва мактабларида АҚШ ҳукумати ўз ҳомийлигидаги ўқитувчилар сонини оширмоқда, деди у. Қозоғистонда 11 та Америка бурчаги ташкиллаштирилган бўлиб, улар инглиз тилини ўрганиш бўйича бепул амалиётини тақдим этади, деб қўшимча қилди у.

«Дастурларимиз, айниқса, инновация ва технология борасида жуда кучли. Улар нафақат ҳукумат билан ҳамкорликда, балки Қозоғистон иқтисодини рақамлаштиришга ёрдам бераётган ва мамлакатда фаолият олиб бораётган АҚШ компаниялари томонидан ҳам амалга оширилмоқда», деди Элҳай.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500