Карвонсарой
Оммавий ахборот воситалари

Қирғиз журналистлари диний экстремизмни қай тарзда ёритишни ўрганмоқдалар

Аскер Султанов

23 нафар қирғизистонлик журналист экстремизм ва тоқацизликни ёритиш бўйича уч кунлик ўқув машғулотларида қатнашдилар, Бишкек, 27 феврал, 2018 йил. (Аскер Султанов)

23 нафар қирғизистонлик журналист экстремизм ва тоқацизликни ёритиш бўйича уч кунлик ўқув машғулотларида қатнашдилар, Бишкек, 27 феврал, 2018 йил. (Аскер Султанов)

БИШКЕК – Қирғизистоннинг турли бурчакларидан Бишкек шаҳрига келган йигирма уч нафар журналист душанбадан чоршанбага қадар (26-28-феврал кунлари)Оммавий ахборот воситаларида экстремистик ташвиқот ва нафратга қарши курашбўйича мавзусида ўз маҳоратларини оширдилар.

Марказий Осиёда тинчликпарварлик ва медиатехнологиялар мактаби Қирғизистондаги АҚШ элчихонаси ҳузуридаги Демократия комиссияси кўмагида ушбу тренингни ташкил этди.

«Ўқув дастури замонавий муаммолар ва журналистларнинг жорий эҳтиёжларига асосланган», дейилади 24 январ куни мактаб веб-саҳифасида жойлаштирилган ўқув машғулотларига ариза топшириш таклифномасида.

Дастур журналистларга «екстремизм, терроризм ва шу каби масалаларни» ёритиш усуллари ва воситаларини ўргатишга мўлжалланган, дейилади баёнотда. Шунингдек, тренинг тажрибали маҳаллий ва хорижий мутахассислар томонидан ўтказилиши қўшимча қилинган.

Ёритилган мавзулар қаторида, нафратни ифодалаш ОАВ ва интернетда қандай қилиб радикал мавзуларнинг тарқалишига сабаб бўлиши, журналистлар ва интернет фойдаланувчиларнинг қандай хатолари экстремизм тарғиботига олиб келиши, хатарли ва қонунга хилоф контент экстремизмни тарқатишда қандай фарқланиши, журналист этикасини амалда қандай қўллаш ва туҳмат ҳақидаги қонунга риоя қилиш кабилар жой олди, дейилади баёнотда.

Семинар чоғида иштирокчилар экстремизмни ёритиш учун талаб этиладиган профессионал кўникмага эга бўлишга катта қизиқиш билдирдилар, дейди Марказий Осиёда тинчликпарварлик ва медиатехнологиялар мактаби координатори Сергей Наумов Карвонсарой нашрига.

«Менга маълумотларнинг қай тарзда тақдим этилгани маъқул бўлди», дейди «Фуқаролик платформаси» нодавлат ташкилотининг ходимаси, Бишкеклик Ксения Кочеткова Карвонсарой нашрига.

«Мураббийларимиз ўз ишининг усталари эди, улар бизга фаолиятимиз жараёнида фойдаланишимиз мумкин бўлган нарсаларни ўргатдилар. Диний экстремизм мавзусини ёритишда аниқ воқеалардан мисоллар келтирдилар. Гуруҳларда ўтилган амалий машғулотлар ҳам фойдали бўлди», деди у.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 1

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Булар «яхши ниятлиларнинг» акси, экстремизмга қарши кураш баҳонасида, журналистларимизга ўзлари айтган нарсанинг бутунлай тескарисини гапиришни ўргатадилар, жамиятга зарарли бўлган маълумотни тарқатишга мажбур қиладилар.

Жавоб бериш