Ахборот бюллетенимизга обуна бўлинг
Twitter
Facebook
Youtube
Rss
M.logo uz cyrl

2018-03-02 | Хавфсизлик

Таҳлилчилар Путиннинг ўйлаб чиқарилган, «енгилмас» қуролини рад этмоқдалар

Россия президенти Владимир Путин Москвада 1 март куни халққа мурожаат қилди. (Кремль)

Карвонсарой

МОСКВА – Россия президенти Владимир Путин пайшанба, 1 март куни қилган маърузасида Россия «енгилмас» қуролларнинг янги авлодини яратганини айтиб ўтди. Аммо таҳлилчилар ва кузатувчилар бу даъвони уйдирма ва сиёсий манфаатга асосланган дея рад этмоқдалар.

18 март куни бўлиб ўтадиган сайловлардан сўнг, Путин Кремлда тўртинчи муддатга қолиш истагини билдирмоқда. Кўпчиликнинг фикрича, бу сайловлар Путин фойдасига сохталаштирилган. У Россиянинг ҳарбий қудрати ҳақида бир нечта ошкора баёнотларни эълон қилган.

Путин Россиянинг янги, товушдан тез учувчи ракета тизими – Авангард товушдан тез транспорт воситасини яратганини даъво қилди. Бу қурол товушдан 20 марта тез учади ҳамда юқорига ва пастга манёвр қила олади.

Путин ўз мурожаатномасида «енгилмас» қуролни намойиш қилиш учун фойдаланган видеодан олинган кадр. Бу – қуролдан кўра кўпроқ эски видео-ўйинга ўхшайди, дейди таҳлилчилар. (Кремль)

Путиннинг қовушмаган икки соатлик нутқи давомида, тингловчилар паришонхотир кўриндилар, баъзилар эса ҳатто бошларини чайқаб ўтиришди. (Кремль)

«Бу уни ҳар қандай ҳаво, ер ва ракета мудофаа тизимлари учун мутлақо енгилмас қилиб қўяди», деди у ва уни «идеал қурол» деб атади.

Россия «Кинжал» ёки Ханжар деб номлаган янги кичик ҳаво ракетаси тизимидан синов тариқасида фойдаланишни бошлаган, у товушдан 10 маротаба тез ва нишонга олдиндан тахмин қилиб бўлмайдиган траектория билан учади, деди Путин.

Бундан ташқари, Путиннинг сўзларига кўра, Россия сув ости кемалари ва торпедалардан тез ва ядровий ракеталарни ташиш имкониятига эга пилотсиз сувости қурилмаларини ҳамда ядровий қанотли ракеталарни ишлаб чиқди.

Ўз маърузаси давомида Путин тоғли ҳудудлар ва океанларда ҳарбий манёвр ўтказаётган, ҳатто Атлантика океанини кесиб ўтадиган ҳарбий техника тасвирланган бир нечта видеороликни намойиш қилди.

Видеоларнинг кўпи 1980-1990 йиллардаги видео ўйинлар сифатига ўхшаш тасвирлар бўлган.

Путиннинг бундай жанговар руҳда гапириши ва юқори натижаларни намойиш қилиши, унинг сайловлар олдидан «қудратли» кўриниш йўлида қилаётган уриниши, дейди таҳлилчилар.

Таҳлилчилар Путиннинг даъволарини рад этмоқдалар

1991 йилда Совет Иттифоқи парчаланганидан сўнг, Россия армияси «ачинарли ҳолатга» келиб қолди, дейди Путин.

Ҳозирги Россия ҳарбий доктринаси ёлғонга асослангани инобатга олинса, мудофаа таҳлилчилари бу қуролларнинг ҳақиқатан ҳам мавжудлигига шубҳа билан қарамоқдалар, деб хабар беради The New York Times нашри.

«Путиннинг даъволарига қарамай, америкалик расмийлар ядровий қанотли ракета лаёқатсиз экани ва Арктикада синовлар вақтида муваффақиятсизликка учраганини айтган эдилар», деб хабар берганди нашр 1 март куни.

«Бу аҳмоқгарчилик деб ўйлайман. Бу – пўписа», дейди АҚШ денгиз ҳарбий коллежида миллий хавфсизлик ишлари бўйича профессор Томас Николс.

«Бу худди 1970 йиллардаги ядровий фан ютуқларини мадҳ қилувчи нутқларга ўхшайди», деди у ThinkProgress нашрига.

Тақдимотда компьютерда ясалган тасвирлар қўлланилган, уларда «ер-жойлардаги рельефлар эскирган ва 1980 йиллар сифатига ўхшайди, деди у. Буни оддийгина қанотли ракеталар ҳам эплай олади. 35 йил аввалги технологиялар бу.»

Путин нутқида айтиб ўтилган ягона «хавф» бу Россия бюджетига бўлган хавфдир, бу қуроллар ишлаб чиқиш ва синаш натижасида пайдо бўлади.

«Агар улар ҳақиқатан ҳам шу нарсаларни яратишга уринаётган бўлсалар, уларга омад», деди у.

NBC News билан суҳбатлашган икки шарҳловчининг сўзларига кўра, Путиннинг нутқи чоғида намойиш этилган, бир неча жанговар каллакларга ажралувчи ракета тасвирланган видеороликлар Россиянинг «Иблис» ракетаси ҳақидаги эски ҳужжатли фильмнинг тасвирлари билан бир хил.

«Улардаги контент бир хил эканлиги аниқ», деб айтган Дартмут коллежидаги компьютер фанлари кафедраси мудири ва суд тиббиёт экспертизаси мутахассиси Ҳани Фарид NBC каналига.

Россия ва Марказий осиёликлар Кремль устидан кулмоқдалар

Россия ва Марказий Осиёда машҳур бўлган «Эхо Москвы» янгиликлар сайтининг ўқувчилари мақолага ғазабга тўла ва фош қилувчи фикрлар билдирганлар. Ушбу сайтда Путин нутқининг тўлиқ матни ва икки соатлик видео жойлаштирилган.

Fun43 номли фойдаланувчининг ёзишича, «Мамлакатнинг янги ядро қуроли ҳақидаги нутқи давомида Россия президенти Владимир Путин 11 йиллик видеодан фойдаланган».

««Иблис» баллистик ракетасинининг жанговар каллакларга бўлиниши кўрсатилган кадрлар 2007 йилинг 1 сентябрь куни «Зарбдор куч» янгиликлар дастурида намойиш этилган эди», деб ёзди fun43.

«Бу кўнгилни беҳузур қиладиган нарсадан ҳам баттар ... қусиб юборгинг келади. У 20 йил давомида ўғирлик ва алдов билан шуғулланиб келди. Етар энди!» дейди degele исми билан изоҳ қолдирган фойдаланувчи.

«20 йил давомида аҳмоқона театримизда асосий ролларни ижро этувчи биттагина вайсақи балерина бор эди», дейди sborisych номи остидаги иштирокчи.

«Руслар, уйқудан уйғониш ва президент Путинга ўз мурожаатимизни йўллаш вақти келди», деб ёзади vachek исмли фойдаланувчи.

Сохта айбловларнинг сўнгги қатори

Путиннинг нутқи Кремлнинг тарихда бошқа давлатлар ички ишига аралашмагани ҳақида яқинда қилган баёнотидан сўнг янгради. Россиянинг мазкур иддаоси унинг аралашувидан бевосита жабр кўрган мамлакатлар фуқароларининг истеҳзосига сабаб бўлган.

«Россиянинг бошқа давлатлар ички ишига аралашадиган одати бўлмаган ва ҳозирда ҳам йўқ», деган эди Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков.

Оддий фактлар ушбу даъволарни инкор этмоқда.

Марказий Осиёда Россия иштирокида юз берган сўнгги ҳодисалар, айниқса, бир қатор ҳарбий «келишувлар» нинг имзоланиши – Кремлнинг минтақага хатарли таъсирини ўтказишга уринаётганини тасдиқлайди.

Россиянинг яқинда Тожикистонга тақдим этган «ҳарбий ёрдами» таҳлилчилар томонидан Москванинг 2005 йилдан бери илк бор ўз аскарларини тожик-афғон чегарасига жойлаштиришга уриниши ўлароқ баҳоланмоқда. Бу бутун Марказий Осиё суверенитетига таҳдид солувчи чорадир.

Россия ўз қўшниларига таҳдид солмоқда

Путиннинг яқинда сўзлаган нутқидаги тажовузкор риторикаси АҚШ ҳукумати ҳисоботида келтирилган огоҳлантиришларни тасдиқламоқда.

Қўшниларини ўзининг таҳликали феъл-атвори билан қўрқитишда давом этаркан, Россия мустақил давлатлар суверенитетига путур етказишга тайёр эканлигини кўрсатди, дейилади декабрда эълон қилинган Миллий хавфсизлик стратегияси маърузасида.

Маърузада Москванинг Марказий Осиё ва бутун дунё давлатларида амалга ошираётган қўпорувчилик фаолияти батафсил ёритилган. Россиянинг «ядровий куч-қудрат ва ҳужумкорлик имкониятларини намойиш этишга уриниши» ҳам шулар жумласидандир.

«Россиянинг амбициялари ва ўсиб бораётган ҳарбий имкониятлари бирикмаси Евроосиёда беқарор вазиятни вужудга келтирмоқда», дейилади маърузада. «Бу ерда Россиянинг ҳисоб-китоблардаги янглишуви туфайли тўқнашув хавфи ошиб бормоқда.»

Сизга мақола ёқдими?

Ca mobile no 283

Фикрлар

* Мажбурий
Captcha

13 та фикр…

Azizr | 2018-08-01

Бу мақоладан кўра кўпроқ ҳасадга ўхшайди, менимча бу Россиянинг жамоатчиликка эълон қилинган қуроллари, ҳали махфий қуроллари қанча, Совет иттифоқи даврида ҳам рус олимлари олдинда эди, ҳозир ҳам олдинда.

валерий | 2018-03-19

Cуриядан сабоқ олмаган кўринасиз

Эркин | 2018-03-14

Ҳар доимгидек, Карвонсарой саводсиз одамларнинг дастагига умид қилмоқда, Путин бугунги кунда энг яхши президент! Ҳар бир соғлом фикрловчи одам буни билади…

valentUZ | 2018-03-16

Бу доимий эмас, деган тахмин бор. Ўқимишли одамлар табиий ресурслар ва хом ашё доллар «нархида» бўлган жойларга кўчиб кетишди. Эскирган, оффшорлар билан сохталаштирилган ва банк сейфларида сақланган эмас, ҳақиқийлари бор ерда. Шундай бўлса ҳам, соғлом фикрловчи одамлар Лондондаги «Гайдпарк»да сайр қилиб юришибди, аммо бу хавфсиз эмас... Ҳозирги вақтда энг яхши президент – Путин. «Ҳамма сайловга!»

valentUZ | 2018-03-12

«20 йил?» бу ҳали ҳаммаси эмас. Янги «ханжар» ҳаво кенгликларини 10М тезлик билан ёриб, кескин маневрларни амалга оширар экан. Ўзингиз ўйлаб кўринг....... (Мах 10 - товуш тезлигидан ўн баравар катта (Мах рақами))

valentUZ | 2018-03-19

Чўғдек қизиган зарба тўлқини билан «Кинжал» ҳудудни «қайта шакллантиради» (Оловли шарлар!).

[email protected] | 2018-04-22

«Хоҳ ишон, хоҳ ишонма», Рутинияда янги, даҳшатли қурол ишлаб чиқилганмиш. Авиацияни қуроллантириш учун плазма генератори...

valentUZ | 2018-03-10

Бўлмағур нарсаларни ёзибди

Туман | 2018-03-09

Қўйсангизчи! Гўё Путин сайловдан олдин ҳарбий техника ҳақида маълумот улашганмиш. Албатта шундай, аммо бунинг бошқа сабаби ҳам бор. НАТО босим ўтказмоқда.

valentUZ | 2018-03-12

Вайсақилик қилибди

valentUZ | 2018-03-06

…«абгор ҳолатда»? Юз минглаб замбаракли, пулемётли ўзи юрар араваларчи? Европани ер билан яксон қилиб, ўлжа қилиб олинган «Мистралларда» АҚШга ҳам етиб борамиз (Мистраль - француз вертолёт ташувчиси. Россия Францияга иккита шундай ташувчига буюртма берган. 2015 йилда халқаро санкциялар ва тангликлар сабабли Париж шартномани бекор қилган.)

valentUZ | 2018-03-04

Москва физика-муҳандислик институти (МИФИ)да таҳсил олганлар эсласа керак, 60-йилларда "Атомга қарши кўринмас самолёт лойиҳаси" номи остидаги қалин китоб қўлма-қўл бўлганди.

valentUZ | 2018-03-14

… бу «эскилик сарқити». «Айни дамда», «федерал мажлисга мурожаатнома» (барча халқлар учун маълумот ўрнида) кенг оммага эълон қилинган ва «қўлдан-қўлга ўтиб юрибди».