Ахборот бюллетенимизга обуна бўлинг
Twitter
Facebook
Youtube
Rss

2018-03-07 | Транспорт

Қозоғистон Европага янги узлуксиз рейсларни йўлга қўяди

1 июндан «Air Astana» авиакомпанияси Нурсултон Назарбоев номидаги Остона халқаро аеропортидан Лондонга узлуксиз кундалик парвозларни йўлга қўймоқчи, 2017 йил, 20 август. (Александр Богатик)

Александр Богатик

ОСТОНА – Қозоғистон ўз фуқароларининг бизнес ва сайёҳлик сафарларини осонлаштириш ҳамда мамлакат иқтисодиётини янада очиқроқ қилиш мақсадида, Европага узлуксиз авиапарвозлар сонини оширмоқда.

«26 мартдан Атирау-Франкфурт йўналишида янги, мунтазам авиарейс йўлга қўйилади», деб хабар қилди Қозоғистон фуқаролик авиацияси қўмитаси 16 феврал куни.

«Парвозлар Airbus А321 самолётларида, ҳафтасига икки марта (душанба ва жума кунлари) амалга оширилади», дейилади хабарномада. «Эндиликда мамлакатимиз аҳолиси ва Ғарб давлатларидан келадиган меҳмонлар учун Европага бориш янада қулайроқ бўлади».

Қозоғистонлик борт кузатувчилари йўловчиларнинг миннатдорчилик мактубларини намойиш этмоқдалар, 2017 йил, 26 феврал. (Алехандр Богатик)

1 июндан «Аир Астана» авиакомпанияси Нурсултон Назарбоев номидаги халқаро аеропортдан Лондоннинг Хитроу халқаро аеропортига узлуксиз кундалик рейсларни очади, деб ёзади 26 феврал куни авиакомпания расмий веб-сайти.

«Биз Буюк Британия ва Қозоғистонни боғлайдиган тўғридан-тўғри ва ягона рейс бўйича кундалик парвозларни таъминлай олганимиздан мамнунмиз. Бу нуфузли ва машҳур ёъналиш ҳисобланади», деди «Air Astana» авиакомпанияси президенти ва ижрочи директори Питер Фостер.

«Лондоннинг бизнесменлар ва туристлар кўз ўнгидаги мавқеи тобора ошиб бормоқда, бу авиакомпания учун стратегик нуқтаи назардан жуда қулай фурсат. Сабаби, биз Лондон ва Қозоғистонда IPOни (аксияларнинг бирламчи сотуви) амалга оширишни режалаганмиз», деди у.

Фуқаролик авиацияси қўмитасига кўра, шу йилнинг ўзида Қозоғистоннинг турли вилоятларини хорижий мамлакатлар билан боғлайдиган бошқа узлуксиз рейслар ҳам йўлга қўйилади.

Остонадан Батуми (Грузия) ва Ригага (Литва), шунингдек Остона-Рига (Латвия) ва Остона-Дубай (Бирлашган Араб Амирликлари) ёъналишларида янги рейслар очиш режалаштирилмоқда.

Авиация тўсиқларини бартараф этиб

«Қозоғистон Халқаро фуқаролик авиацияси ташкилотининг (ИКАО) парвозлар хавфсизлиги бўйича текширувидан муваффақиятли ўтди», деди Карвонсаройга «Айнара-Тур сайёҳлик агентлиги директори ўринбосари Андрей Волобуев Информ.кз томонидан январ ойида чоп этилган тестга ишора қилиб.

«Ушбу имтиҳон Қозоғистонга ҳеч қандай чекловларсиз турли мамлакатлар билан ўзаро янги йўналишлар очишга имкон беради», деб қўшимча қилди Волобуев.

Қозоғистоннинг етти авиакомпанияси, жумладан «Fly Jet.KZ» ва «Jet Airlines» авиакомпанияларига Европа Иттифоқи (ЕИ) мамлакатларига парвоз қилишга рухсат берилган. Бу ҳақда 27 феврал куни Фуқаролик авиацияси қўмитасига асосланиб, Казинформ хабар берди.

Аввалроқ, «Air Astana», «Prime Aviation», «Kaz Air Jet», «Comlux Kazakhstan» ва «SCAT Airlines» авиакомпаниялари авиацион хавфсизлик агентлигининг тафтишидан ўтганди.

«ИКАО Қозоғистонлик авиаташувчилар учун Европага парвоз қилишга оид чекловларни бекор қилди», деди Волобуев. «Қозоғистон шаҳарларини Европа пойтахтлари билан боғловчи узлуксиз рейслар яқин бир неча йил ичида йўлга қўйилади».

Европа билан боғланиш янги имкониятларни очади

Европа Иттифоқи мамлакатларига рейслар сонининг оширилиши Қозоғистон иқтисодиётини яхшилашга ёрдам беради, дейди Уралскда яшовчи сиёсатшунос Евгений Крючков Карвонсарой билан суҳбатда.

«Улар иқтисодий жиҳатдан манфаатли бўлиб, ривожланган мамлакатлар билан тадбиркорлик алоқаларини кучайтиради», деди у Карвонсаройга. «ЕИ мамлакатлари билан узлуксиз авиарейслар – олқишга сазовор иш».

«Янги йўналишларнинг очилиши бизга алоқаларни йўлга қўйишга ва дунёдан яккаланиб қолмасликка имкон беради», деди Волобуев.

Бугунги кунда қозоғистонликлар учун Полша, Украина, Жанубий Корея, Туркия, Таиланд, Малайзия, Тожикистон, Россия ва бошқа кўплаб мамлакатлар тўғридан-тўғри рейслар йўлга қўйилган.

Шунга қарамай, халқаро рейслар Қозоғистоннинг асосий икки шаҳри - Остона ва Олмаота билан боғланган. Бошқа шаҳарларда яшовчилар хорижга сафар қилиш учун бир самолётдан иккинчисига ўтиришга мажбурлар.

«Тараздан фақат Олмаота ва Остонага парвоз қилишингиз мумкин», дейди Таразда яшовчи Лаззат Тагаева Карвонсаройга

«Дам олишга ёки бизнес сафарига отланганлар (агар улар Олмаота ёки Остонада яшамасалар) бир самолётдан иккинчисига ўтиришлари керак», деб қўшимча қилди у. «Олмаота ва Остонадан учувчи самолётлар билан ҳам исталган мамлакатга бора олмайсиз. Янги рейслар йўлга қўйилса, биз кўпроқ сафар қиламиз».

Сизга мақола ёқдими?

Ca mobile no 1

Фикрлар

* Мажбурий
Captcha