Ахборот бюллетенимизга обуна бўлинг
Twitter
Facebook
Youtube
Rss

2018-03-08 | Хавфсизлик

Россия қаноти остидаги режимнинг ҳарбий жиноятлари туфайли Сурияда «қиёмат қўпмоқда»

Шарқий Ғутадаги шиддатли ҳужум халқаро норозиликларга сабаб бўлди. БМТнинг юқори лавозимдаги расмий ходими Москва ва Дамашқ Сурияда «охирзамонга» бошчилик қилаётганини билдирди. Суратда Шарқий Ғутада қуршовда қолган исёнчи анклавдаги Сақба, Кафр Батна ва Ҳаммурия шаҳарларига ҳаво ҳужуми ва гилзали бомбалар ташланганидан сўнг, ёш болалар ва бошқа фуқаролар тасвирланган. (Амир Алмоҳибаний/AFPTV/AFP)

Карвонсарой ва АФП

ШАРҚИЙ ҒУТА, Сурия – Россия томонидан қўллаб-қувватланадиган Сурия режимининг Шарқий Ғутадаги мухолифат анклавига қарши ҳаво ва ер ҳужумлари қамалда қолган ўн минглаб фуқароларга ўта зарур ёрдам йўлларини кесиб қўйди.

Шифоркорларнинг хабарига кўра, пайшанба, 8 март куни янги ҳаво зарбалари ва тўқнашувлар мухолифат анклавини ларзага келтирди. Тўқнашувлар натижасида ўнлаб беморлар токсик ҳужум натижасида келиб чиқадиган нафас қисишидан даволанган.

Кремль қаноти остидаги Сурия ҳукуматининг шиддатли ҳужуми халқаро норозиликка сабаб бўлмоқда, шу жумладан, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳукуматни «охирзамонни» юзага келтиришда айбламоқда.

Сурия мудофааси кўнгиллиси Ҳамурия шаҳрига тушган бомба туфайли ёнаётган оғир ярадор одам устидаги оловни ўчиришга ҳаракат қилмоқда. Шаҳар пойтахт Дамашқ чеккасидаги қамалда қолган Шарқий Ғутада жойлашган, сурат 2018 йил, 7 март куни тасвирга олинган. Икки ҳафта олдин Россия томонидан қўллаб-қувватланган режим бомба ҳужумларини бошлаганидан бери 900 дан ортиқ тинч фуқаро ҳалок бўлган. (Абдулмонам Эасса/AFP)

5 март куни Дамашқ яқинидаги қамалда қолган Шарқий Ғутага Россия қўллаб-қувватлайдиган Сурия ҳукумати уюштирган ҳаво ҳужумида жароҳатланган суриялик болакайга муваққат госпиталда тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. [Абдулмонам Эасса/AFP]

6 март куни Шарқий Ғутадаги мухолиф кучлар назоратида бўлган ҳудудларнинг Россия қўллаб-қувватловидаги Сурия кичлари томонидан ўққа тутилиши чоғида мамлакат фуқаролик мудофааси кўнгиллари жабрланувчига ёрдам бермоқда. [Абдулмонам Эасса/AFP]

1 март куни олинган суратда Россия ҳарбий полицияси ходими Дамашқ яқинидаги ал-Вафидийн чегара пунктида Сурия президенти Башар ал-Ассад (ўнгда) ва Россия президенти Владимир Путин (чапда) портретлари ўртасида қўриқчилик постида тургани акс этган. (Louai Beshara/AFP)

Эрон Ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавад Зариф (чапда) ва унинг россиялик ҳамкасби Сергей Лавров Москвада ўтказилган Халқаро конференсияда биргаликда кулиб туришибди, 17 февраль. 18 февраль куни Россия ва Эрон ҳарбийлари томонидан қўллаб-қувватланувчи Сурия армияси Шарқий Ғутага ҳаводан ва қуруқликдан шиддатли зарба берди, бунинг натижасида 900 дан ортиқ фуқаро, жумладан 179 нафар ёш бола ҳалок бўлди, деб хабар беради Суриядаги Инсон ҳуқуқлари кузатувчилари. (IRNA)

Сурия инсон ҳуқуқлари кузатувчилари Сақба ва Ҳаммурия шаҳарларига берилган ҳаво зарбалари ва гилзали бомба ҳужумлари натижасида Шарқий Ғутада камида 60 киши нафас сиқиши билан боғлиқ муаммоларга дучор бўлган.

Шарқий Ғутада жойлашган тиббий ташкилотларнинг бирида шифокорлар хлордан заҳарланган камида 29 та беморни даволашган, деб хабар беради Суриянинг мухолифат назорати остида бўлган ҳудудларга ёрдам берувчи тиббий хайрия ташкилоти бўлмиш Сурия-Америка тиббиёт жамияти.

Сурия ва Россия кейинги «апокалипсисни» режалаштирмоқда

Шарқий Ғутада Россия кўмагидаги Сурия армияси ва иттифоқчилар ҳарбийлари томонидан Дамашқ яқинидаги мухолифат қалъасини қайтариб олишга қаратилган янги ташвиқот 18 февраль куни кучли ҳаво ва ер ҳужуми билан бошланди.

Сурия инсон ҳуқуқлари обсерваториясининг хабар беришича, ҳукумат кучлари исёнчиларга тегишли ҳудуднинг ярмидан кўпини қайтариб олишга эришган, аммо бунинг натижасида 900 дан ортиқ фуқаро, жумладан, 179 нафар ёш бола ҳалок бўлган.

Ғутанинг исёнкорлар назоратидаги ҳудудларига ҳаво зарбалари пайшанба, 8 март куни ҳам давом этди.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг инсон ҳуқуқлари бўйича раҳбари Зайд Раъд ал-Ҳусаин Сурия режими ва унинг иттифоқчилари кейинги «апокалипсисни» режалаштираётганини айтди.

«Шу ойда, Шарқий Ғутада», деди у.

«Келаси ойда ёки икки ой ичида, одамлар «қиёмат» билан тўқнаш келадиган бошқа бир жой бўлади, бу «қиёмат» хорижий давлатлар (Россия ва Эрон назарда тутилган) қўллаб-қувватлайдиган, ҳукумат ичидаги муайян шахслар томонидан режалаштирилган ва амалга оширилган бўлади.»

Ёрдам етказиб берилиши кечикди ва қисқарди

Пайшанба куни Шарқий Ғутага ёрдам кўрсатиш ташкилотлари зарурий озиқ-овқат ва тиббий маҳсулотлартни етказиб беришни ортга сурди, бунга Россия кўмагидаги Сурия режими уюштирган ҳаво ва ер ҳужумлари сабаб бўлган.

«Бу ердаги вазиятнинг кескинлашиб бораётгани ва биз бундай шароитда ишлай олмаслигимиз сабабли, бугунги ёрдам кечикди», дейди Халқаро қизил хоч қўмитаси матбуот котиби Ingy Sedky AFP нашрига.

Халқаро қизил хоч қўмитаси, БМТ ва Сурия-Араб Халқаро қизил хоч қўмитасининг қўшма карвони шарқий Ғутадаги асосий шаҳар бўлмиш Думага ёрдам етказиб бериши кутилмоқда.

AFPга кўмаклашувчи журналист пайшанба куни Шарқий Ғута чеккасидаги ҳукумат назоратида бўлган ал-Вафидин чегара постида турган юк машиналарини кўрган.

Шиддатли бомба ҳужумлари сабабли, Шарқий Ғутага ёрдам етказиб бериш бу ҳафтада иккинчи бор кечикмоқда.

Дори-дармон ва озиқ-овқат маҳсулотлари якшанба куни етказиб берилиши керак эди, аммо улар режим томинидан баъзи тиббий материаллар, жумладан, жарроҳлик тўпламлари, диализ ускуналари ва инсулин каби дориларнинг киритилишига рухсат берилмагани сабабли тўхтатилди.

«Бу тақиқ билан режим фуқароларни даволаниш учун Шарқий Ғутани тарк этишга мажбурлаётганга ўхшайди», деди ал-Саҳли.

«Россиянинг сулҳи қўпол ҳазилга ўхшайди»

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Хавфсизлик Кенгаши 24 февраль куни ҳарбий ҳаракатларнинг 30 кунга тўхтатилишини талаб қилди, аммо бу қарор тинч аҳолига ёрдам бериш учун етарли бўлмаган.

Кенгаш чоршанба куни муваффақиятсиз сулҳни муҳокама қилиш учун 3 соатлик ёпиқ мажлисга йиғилган.

Россиянинг февраль ойи охирида эълон қилган аввалги «гуманитар паузаси» Шарқий Ғутадаги зўравонликни тўхтатолмади ва қамалда қолган 400 000 аҳолисининг ишончини қозона олмади.

Анклавдагиларнинг аксарияти Дамашқнинг бош иттифоқчиси тарафидан эълон қилинган «паузага» шубҳа билан қарадилар.

«Россиянинг бу сулҳи – қўпол ҳазил.Россия ҳар куни бизни бомбалаб, ўлдиришда давом этмоқда», дейди Дума шаҳридан бўлган 25 яшар Самир Ал-Буайданий.

«Мен ёки оилам учун ушбу тузумни тарк этиш хавфсиз эканига ишончим комил эмас», деду у AFPга.

Сурия ҳукумати БМТ бош котиби «Ер юзидаги жаҳаннам» деб атаган ҳудуддан қочишни истаган Ал-Вафидийн аҳолиси учун автобусларни жўнатган.

Бироқ, Россия ва Сурия президентлари Владимир Путин ва Башар Асаднинг катта портретлари осилган назорат-ўтказиш пунктини қўриқлаган ҳукумат кучлари тарафида бирорта ҳам оддий фуқаро кўринмади.

Сурия бозорини бомбалаган Россиянинг «ҳарбий жинояти»

Бу орада, Россия ҳарбийлари ўтган йил охирида Сурияда одамлар билан тўла бозорга қақшатқич ҳаво зарбасини берган, деб маълум қилганлар БМТ терговчилари сешанба, 6 март куни. Улар мазкур ҳужум «ҳарбий жиноят» деб ҳисобланиши мумкинлигини қўшимча қилганлар.

13 ноябрь куни Сурия шимолида исёнчилар назорати остида бўлган Атариб шаҳридаги бозорнинг ҳаводан ўққа тутилиши натижасида камида 84 киши ҳаётдан кўз юмган, тахминан 150 киши жароҳатланган, дейилади инсон ҳуқуқлари бўйича БМТ комиссиясининг охирги маърузасида.

«Комиссия Россия самолётлари тинч аҳоли яшайдиган ҳудудларда бошқарилмайдиган портловчи қуролларни ишга солганини тасдиқлади», деб маълум қилди комиссия раиси Паулу Пинейру Женевада журналистларга.

Ҳарбий жиноятлар бўйича терговчиларнинг таъкидлашича, «аҳоли зич яшайдиган ҳудудларда бошқарилмайдиган бомбалар, жумладан, портловчи қуролларни ишга солиш – бетартиб ҳужумларни амалга ошириш билан боғлиқ ҳарбий жиноятга тенглаштирилиши мумкин».

Сизга мақола ёқдими?

Ca mobile no 242

Фикрлар

* Мажбурий
Captcha

9 та фикр…

Георгий | 2018-04-02

Ҳарбий жиноятларнинг бари тергов қилинади, айбдорлар эртами-кечми жазога тортилади!

Отец лжи дьявол и вы его рабы | 2018-04-02

Тез кунда, жуда тез кунда бу ёлғонлар чириган давлатлар устига минг карра оғирроқ бўлиб ағдарилади. Ўшанда бу ёлғончи, ҳийлакор ва жиноятчи ифлос давлатлар радиоактив кукун туфайли нафас олиш қанчалик қийин бўлишини тушуниб етадилар.

казах | 2018-03-30

Сотқинми улар?

ман | 2018-03-24

МРБнинг жирканч ёлғони! Ярамас, сотқин нашр.

Temur Malik | 2018-03-11

Асаднинг жаллодлари ва путинчиларнинг ваҳшийликлари учун Аллоҳ жазоласин. Омийн!!

ман | 2018-03-24

Тахаллус учун танланган исмни шарманда қилманг. Ҳаммасига АҚШ ва унинг бир тўда европалик шоқоллари айбдор.

Фарид | 2018-03-25

Бу сайт қачондан бери Россияга қарши нафрат уруғини соча бошлади?

Анара | 2018-03-29

Сайтнинг асл мақсади ҳам шу аслида. Бу ерда чоп этилаётган материалларни кўринг. Мақсад - фақат тажовуз ва миллатлараро низо келтириб чиқариш.

Георгий | 2018-04-02

Ҳақиқат айтиш фойда бермайдиган давлат телеканалларида гапирилмайдиган нарсаларни шу ерда ёзишади менимча.