Ахборот бюллетенимизга обуна бўлинг
Twitter
Facebook
Youtube
Rss
M.logo uz cyrl

2018-03-13 | Оммавий ахборот воситалари

«Спутник» Афғонистонда ёлғон ва безовталик уруғини сочмоқда

Афғонистонлик расмийлар ва кузатувчиларга кўра, Россиянинг «Спутник» нашри учун журналистик ахлоқ ва виждонийлик тушунчалари мавжуд эмас. [Спутник/Алексей Филиппов]

Зиар

КОБУЛ – Афғонистондаги расмийлар ва ОАВ кузатувчилари бир қатор оммавий нашрлар, айниқса, Россиянинг «Спутник» янгиликлар сайти мамлакатда безовталик келтириб чиқариш мақсадида ёлғон ва бўрттирилган маълумотларни чоп этаётганидан хавотир билдирмоқда.

«Спутник томонидан чоп этилган мақолаларнинг аксарияти ҳақиқатдан йироқ ва муболаға билан тўлган», деди Афғонистон Ахборот ва маданият вазирлиги матбуот котиби Муҳаммад Сабер Моманд.

«Бундай оммавий ахборот воситаси фаолияти фақат бир натижага олиб келади, у ҳам бўлса – жамоатчилик фикрида чалкашлик келтириб чиқариш», деди у Salaam Times нашрига.

19 февраль куни Спутник веб-сайтидан олинган скриншотда «Руҳнинг бемор танасини тарк этиши» сарлавҳали мақола кўрсатилган. Бу каби тузоқ-мақолалар ҳеч нарсадан хабари йўқ ўқувчиларни жалб қилишга мўлжалланган, дейди скептиклар. [Файл]

Спутник араб ўқувчилари учун дари тилида материаллар чоп этади. Шунингдек, «Россия овози» номли қисқа тўлқинли радиостанция ҳам Россияга қарашли; унда бир неча тилда, жумладан, пушту ва дари тилларидаги эшиттиришлар ҳам эфирга узатилади.

«Бахтимизга, Афғонистондаги эркин фикрловчи ёшлар авлоди бундай оммавий ахборот воситаларининг иш услубидан яхши хабардор», деди Моманд. «Бугунги кунда, бирор ҳодиса юз берадиган бўлса, одамлар воқеалар ривожини бир нечта ахборот воситалари орқали кузатишга ўрганган.»

«Янгиликлар бир вақтнинг ўзида бир неча манба орқали кузатиладиган бўлса, кўпроқ аниқликка эга ахборот воситаларини бошқаларидан ажратиб олиш қийин эмас», деди у.

«Ахборот ва маданият вазирлиги бу каби оммавий ахборот воситаларининг хавфи ҳақида оммани хабардор қилишни режалаштирмоқда», деди у. «Бундай сиёсат натижасида Спутник каби нашрлар Афғонистондаги аудиториясини йўқотиши мумкин.»

Афғонлар Россиянинг миш-миш тарқатишига қарши чиқмоқдалар

«Спутник каби ахборот воситалари, янгиликларни тақдим этишда аниқлик ва тўғрилик каби журналистиканинг асосий тамойилларига амал қилмайди», деди Афғонистонда эркин матбуотни тарғиб қилувчи NAI нотижорат ташкилотининг ижрочи директори Абдул Муижб Халватгар.

«Яхшиямки, иғво тарқатувчи бу каби ахборот воситалари кам ва уларнинг деярли ҳаммаси онлайн», деди у Salaam Times нашрига.

«Спутник Россия ҳукуматининг ёлғон ва нотўғри маълумот тарқатишга оид агрессив кампанияси доирасида ташкил этилган, дейди Халватгар. «Аммо, журналистикада бундай ҳатти-ҳаракатларга ўрин йўқ.»

«Мазкур нашр ўз сиёсатига асосланиб, журналистика тамойилларига риоя қилган ҳолда маълумот тарқатмайди», деди у. «Бошқа сўз билан айтганда... у асосан миш-миш тарқатади.»

Халватгарнинг сўзларига кўра, афғонлар миш-мишлар тарқалишига қарши кураша оладилар.

«Афғонлар вазиятни аниқ ва ҳаққоний кўра оладилар», деди у. «Спутник»нинг асосан шаҳарларда яшовчи аудиторияси, бўрттирилган маълумотларни тарқатувчи ва ҳақиқатни тақдим этувчи ахборот воситаларини фарқлай олади.»

«Афғонистон ҳукумати, ОАВ, олийгоҳлар ўқитувчилари ва фаоллар жамоатчиликка, жумладан «Спутник» аудиторияси деб ҳисобланадиган қатламга ахборот тақдим этилишига масъулдир», деди Халватгар. «Омманинг хабардорлиги жамоавий фикрлашда анархизм вужудга келишини бартараф этиши мумкин.»

Кобулда истиқомат қилувчи 24 ёшли афғон журналисти Можтаба Акрамий кўп вақтини ижтимоий тармоқларга янгиликлар жойлаш билан ўтказади. У «журналистика асосларига зид келувчи» жуда кўп ахборот сайтларига дуч келишини айтади.

«Спутник – миш-миш тарқатувчи сайт, афғон ёшлари унга зинҳор ишонмайди», деди у Salaam Times нашрига.

Спутник «безовталик» келтириб чиқармоқчи

Волеси Жирғада (парламент қуйи палатаси) Кобул вакили бўлган депутат Фарҳод Сиддиқий Спутник ва бошқа инсофсиз нашрларнинг ҳатти-ҳаракатларини қоралайди.

«Спутник … доим ёлғонга асосланган мақолалар чиқаради», деди у Salaam Times нашрига. «Бу веб-сайт Россия ҳомийлиги остида миш-миш ва уйдирмалар тарқатиш ҳамда шу йўл билан ваҳима келтириб чиқаришга хизмат қилади».

«Мен халқ вакили сифатида Россиянинг «Спутник» нашрини қоралайман», деди у. «Афғон ҳукумати дипломатик каналлар орқали ишлашни бас қилиши ва Афғонистон ичида хорижий ОАВ фаолиятини тартибга солувчи аниқ стратегияни ишлаб чиқиши керак».

«Журналистиканинг фундаментал асосларига зид ҳолда иш юритувчи ҳар қандай ОАВ текширувдан ўтказилиши лозим», дейди Мешрано Жирға (парламент юқори палатаси) аъзоси, Ҳелманд вилояти вакили Муҳаммад Ҳошим Алокозай Salaam Times нашрига.

«ОАВ соҳасида холислик принципи стандарт ҳисобланади», деди у. «Шундай бўлса-да, Спутник маълумотларни бузиб кўрсатаётгани ҳақида жамоатчиликни хабардор этиш лозим. Улар бунга ишонмасликлари керак. Шахсан мен маълумот олиш учун бу сайтдан фойдаланмайман».

Сизга мақола ёқдими?

Ca mobile no 15

Фикрлар

* Мажбурий
Captcha

2 та фикр…

Анара | 2018-03-27

Ёзган мақолаларингизни ўзингиз ўқийсизми? Улар миллатлараро адоватни қўзғаш учун ёзилгани шундоқ кўриниб турибдику. Муаллиф услуби сўзга бой эмас. Оддийгина «хаос» сўзи бир неча маротаба ишлатилган. Синоним деган нарсалар бор, бу шунчаки, кейинги ёзадиган мақолангиз учун маслаҳат…

Stratfod | 2018-05-19

@Анара. Гап қанча қайтарилмасин, агар тўғри қўлланилган бўлса журналистика қоидаларини бузмайди. Джорж Оурвел ёзишда оддий тил ва ортиқча синоним ва эвфемизмлардан фойдаланмасликни таъкидлаган. Қандай тилда ёзаётганингиз қаллоблигингиздан дарак беради.