Ахборот бюллетенимизга обуна бўлинг
Twitter
Facebook
Youtube
Rss
M.logo uz cyrl

2018-03-15 | Дипломатия

Марказий Осиё лидерлари тарихий учрашувда «муаммоларни биргаликда ҳал этишга» ваъда бердилар


Марказий Осиё раҳбарлари тўққиз йиллик танафусдан сўнг, 15 март куни Остона шаҳрида минтақавий масалаларни ҳал қилиш ва иқтисодий алоқаларни кучайтириш мақсадида учрашув ўтказдилар. (Қозоғистон президенти матбуот хизмати)

Марказий Осиё раҳбарлари тўққиз йиллик танафусдан сўнг, 15 март куни Остона шаҳрида минтақавий масалаларни ҳал қилиш ва иқтисодий алоқаларни кучайтириш мақсадида учрашув ўтказдилар. (Қозоғистон президенти матбуот хизмати)

Карвонсарой

ОСТОНА – Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев, Қирғизистон президенти Сооронбай Жеенбеков, Тожикистон президенти Имомали Раҳмон ва Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев пайшанба, 15 март куни қарийб ўн йил ичида илк маротаба умумий музокара ўтказдилар.

Марказий Осйиё раҳбарлари тўққиз йилда биринчи маротаба минтақавий муаммолар ҳал этиш, иқтисодий алоқаларни ривожлантириш, логистика ва инфратузилмани яхшилаш ҳамда бошқа ҳамкорликнинг бошқа соҳалари муҳокамаси учун йиғилдилар, деб хабар беради Kazinform.kz нашри.

«Ички муаммоларни ҳал қилиш бўйича мунтазам маслаҳатлашувлар ўтказиш ташаббуси Ўзбекистон президентига тегишли. Юзага келаётган муаммоларни биргаликда ҳал қила оламиз», деди Назарбоев йиғилиш мобайнида.

«Барча муаммоларга ўзимиз ечим топишимиз керак ва халқ учун фаровонликни таминлашимиз керак. Шу сабабли учрашмоқдамиз», деди у.

Остона учрашуви «фақат бошланиши»

Мамлакатлар раҳбарлари жадаллашаётган минтақавий ҳамкорлик минтақавий ҳамкорлик Марказий Осиё давлатлари ўртасида янги чегара пунктларининг очилиши, паспорт тартибининг енгиллашуви, янги йўллар ва кўприкларнинг очилишига, транспорт алоқаларининг яхшиланишига олиб келганини эътироф этдилар.

«Биз янги авиарейслар ва тезюрар поездлар қатновини йўлга қўймоқдамиз, бизнес форумлар уюштиряпмиз, қўшма савдо уйлари ва янги заводлар барпо этяпмиз ва савдо чекловларини олиб ташлаяпмиз», деди Назарбоев.

У ўз ҳамкасбларининг ўтган йили «узоқ муддатли масалалар ва муаммоларни ҳал этиш» йўлидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади ва 15 март саммити «фақат бошланиши» эканлигини таъкидлади.

Президентлар Орол денгизини тиклаш ва Афғонистон масалаларини муҳокама қилиш учун яна учрашувлар ўтказишни режалаштирмоқдалар.

Сизга мақола ёқдими?

Ca mobile no 1

Фикрлар 0

Captcha