Ахборот бюллетенимизга обуна бўлинг
Twitter
Facebook
Youtube
Rss
M.logo uz cyrl

2018-03-16 | Хавфсизлик

Россия Сурия режимининг хунрезликларига «шерик» бўлмоқда

Суриянинг Шарқий Ғута ҳудудидаги Ҳамурия шаҳридан одамлар ўз юкларини олиб ўтмоқдалар, 2018 йил, 15 март. 18 февраль куни Россия қўллаб-қувватлаган Сурия ва иттифоқчилар кучлари Шарқий Ғутада ҳаво ҳужумини кучайтирдилар, ўтган ҳафтада эса Дамашқ яқинидаги сўнгги мухолифат қўрғонини қайта қўлга олиш мақсадида ердан ҳам ҳужум бошланган. (Абдулмонам Эасса/АФП)

Карвонсарой ва AFP

ВАШИНГТОН – 16 март, жума куни Россия Шарқий Ғутадаги фуқаролар яшовчи анклавларни ҳаводан ўққа тутишда давом этди. АҚШ ва БМТ расмийлари Кремлни Дамашқ яқинидаги мухолифатнинг сўнгги қўрғонида тузилган оташкесим шартларини бузганликда айблаб, кескин танқид қилди.

Россия Сурия президенти Башар Асад олиб бораётган ваҳшийликларга «шерик» бўлмоқда, чунки у оташкесим шартларини «қасддан» бузяпти, деб баёнот берди Пентагон пайшанба куни.

Асосий шаҳар қўлга киритилганидан сўнг, Сурия ҳукумати вайрон бўлган туманни қайтариб олишга уриниши олдидан Шарқий Ғутани минглаб фуқаролар тарк этган.

Шарқий Ғутадан кўчирилган суриялик фуқаролар 15 март куни Дамашқ яқинида режим назоратида бўлган коридордан ўтишмоқда. БМТнинг юқори мартабали расмийлари Россия ва Сурия ҳукуматини «апокалипсис»ни юзага келтиришда айблади. (Лоуаи Бешара/AFP)

Тасвирда 15 март куни сайлов тадбирларида қатнашаётган Россия президенти Владимир Путин одамлар билан ҳазил-ҳузул қилиб тургани акс эттирилган. Путин гўё унинг ҳукумати қўллаб-қувватлаган Сурия режими бегуноҳ инсонларга зарар етказаётганидан бехабардек. Ўтган бир неча ҳафта ичида, Шарқий Ғутада 1300 дан ортиқ фуқаро қурбон бўлди, уларнинг кўпчилиги заҳарли газ ҳужумлари сабаб ҳаётдан кўз юмган. (Кремль)

Шарқий Ғутанинг ал-Қадам туманидан аёллар ва болалар Идлиб ҳудудига кўчирилмоқда. (Муҳаммад ал-Беик фотосурати)

Шарқий Ғутанинг ал-Қадам туманидан аёллар ва болалар Идлиб ҳудудига кўчирилмоқда. (Муҳаммад ал-Беик фотосурати)

«Руслар қасддан Асад режимини чекламаслик тарафдори бўлдилар», деди Пентагон вакили Дана Вайт журналистларга. «Шу тариқа Шарқий Ғутада қирғин ҳамон давом этмоқда. Россия Асаднинг ваҳшийликлари учун маънан жавобгар ва уларга шерикдир.»

«Асад режими бегуноҳ Сурия фуқароларини ўлдиришни бас қилиши ҳамда Шарқий Ғута ва бошқа чекка ҳудудларга зарур бўлган ёрдам аҳолига етиб боришига ижозат бериши керак, биз Россияни бу борада Асад режимига босим ўтказишга чақирамиз», деди у. «Дипломатларимизнинг зиддиятларни БМТ маъқуллаган Женева жараёни орқали ҳал қилишдаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаймиз.»

Ўтган ой БМТ Хавфсизлик кенгашининг 15 аъзоси бир овоздан бир ойлик оташкесимни талаб қилувчи қарорни қабул қилди. Аммо у эътиборга олинмади.

Россия қўллаб-қувватлаган Сурия армияси ва иттифоқчи кучлар 18 февраль куни Шарқий Ғутада шиддатли бомбардимон кампаниясини бошладилар, ундан бир ҳафта ўтиб эса қуруқликда ҳам ҳужумлар амалга оширилди.

Бегуноҳ сурияликларнинг қатли

Пайшанба куни Россия Шарқий Ғутада Асаднинг ҳарбий ҳужумини қўллаб-қувватлашда давом этишини билдирди.

«Биз террорчиларга қарши курашни давом эттирамиз, биз уларни батамом енгамиз, уларни Шарқий Ғутадан йўқ қилиб ташлашга ёрдам берамиз, у ерда Сурия армияси бизнинг мададимиз билан ҳарбий ҳаракатлар олиб бормоқда», деди Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров.

Кремль ва Асад режими мунтазам равишда мухолифатнинг ҳар қандай кўринишини «террорчилар» номи билан атайди.

Россия томонидан қўллаб-қувватланган ҳужум Ғутада 1300 дан ортиқ фуқарони ҳалок этди, уларнинг қарийб бешдан бири ёш болалар.

Британиядаги Инсон ҳуқуқлари кузатувчиларига кўра, қирғин жума, 16 март куни ҳам давом этган. Шарқий Ғутадаги Кфар Батна ва Сақбага Россия уюштирган ҳаво ҳужумлари натижасида камида 57 нафар тинч фуқаро ҳалок бўлган.

Сурия ҳукуматининг Кремль кўмагида олиб борган шиддатли ҳужуми халқаро норозиликларга, хусусан БМТнинг ҳукумат «апокалипсисни» вужудга келтирмоқда, деган айбловларига сабаб бўлди.

Россия қўллаб-қувватловидаги Сурия режимининг ҳаво зарбалари ва қуруқликдаги ҳужумлари ўн минглаб қамалда қолган фуқароларга ўта зарур бўлган ёрдамларни тўхтатиб қўйди. Ўнлаб беморлар токсик ҳужум сабабли келиб чиқадиган нафас йўллари хасталикларига чалинганлар.

Россия «лаёқатсиз, ноқонуний ҳаракатларни амалга оширмоқда»

«Россия бу ўринда ё лаёқатсиз, ёки ноқонуний ҳаракатлар қилмоқда, ёки иккиси ҳам», деди Вайт. «Россия Сурияда Ал-Қоидага алоқадор террорчиларга қарши курашмаяпти, у Асад режимини қўллаб-қувватламоқда. Россия Сурияда фуқаролик қурбонларини тўхтатиши мумкин.»

«Сурияда ваҳшийлик ва одамларга нисбатан зулмни давом эттираётганликлари учун барча маданиятли давлатлар Эрон ва Россияни жавобгарликка чақиришлари керак», деди АҚШнинг Миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Г. Р. МакМастер.

«Москва ва Теҳронга жиддий сиёсий ва иқтисодий чоралар кўриш вақти келди», деди у тафсилотларга тўхталмай.

Москва билан бир қаторда, Теҳрон ҳам Сурия режимининг асосий иттифоқчисидир.

«Асад содир этган жиноятлари учун жазосиз қолмаслиги керак, унинг ҳомийлари ҳам бундан мустасно эмас», деди МакМастер. «Асад инсонпарварлик ёрдами етказилишини таъминлаши, оташкесим шартлари ва зиддиятларни бартараф этиш келишувларини ҳурмат қилиши учун Россия «ҳеч нарса қилгани йўқ», деб қўшимча қилди у.

Америка Қўшма Штатлари «агар зарур бўлса ҳаракат қилишга тайёр», деди БМТдаги АҚШ элчиси Никки Ҳалей 12 март куни БМТ Хавфсизлик кенгашида қилган нутқи давомида.

Ҳалей ва МакМастер ўтган йил апрель ойида Асад кучларининг зарин гази ҳужумига жавобан АҚШ Сурия ҳарбий базасига ҳужум қилишга буйруқ берганини яна бир бор эслатиб ўтди. Газ ҳужуми 80 дан ортиқ фуқаронинг ҳаётига зомин бўлганди.

Сурияда Россия қўллаб-қувватлаган қирғин давом этар экан, президент Владимир Путин 18 март, якшанба куни бўлиб ўтадиган президент сайловлари олдидан Россия фуқароларини «виждонлари, ҳақиқат ва адолатни англаш» билан (Путин фойдасига сохталаштирилиши иддао қилинаётган) сайловда овоз беришга чорлади.

Сизга мақола ёқдими?

Ca mobile no 98

Фикрлар 0

Captcha