Карвонсарой
Сайловлар

Кремлнинг Марказий Осиёдаги зўравонлик сиёсати Путиннинг сайловдаги ғалабасидан сўнг ҳам давом этади

Карвонсарой ва AFP

Жиддий танқидга учраган сайловлардаги ғалабасидан сўнг, Россия президенти Владимир Путин халқ олдида нутқ сўзламоқда, Москва, 18 март, якшанба. Халқаро лидерлар, сайлов кузатувчилари ва Россия мухолифат партиялари сайлов чоғида жиддий қонунбузарликларга йўл қўйилганлигини қайд этмоқдалар. (Кремль)

Жиддий танқидга учраган сайловлардаги ғалабасидан сўнг, Россия президенти Владимир Путин халқ олдида нутқ сўзламоқда, Москва, 18 март, якшанба. Халқаро лидерлар, сайлов кузатувчилари ва Россия мухолифат партиялари сайлов чоғида жиддий қонунбузарликларга йўл қўйилганлигини қайд этмоқдалар. (Кремль)

ОЛМАОТА – Россия президенти Владимир Путин адолатсиз ва сохта дея танқид қилинган сайловларда тўртинчи бор 6 йиллик муддатга қайта сайланар экан, Марказий Осиёликлар Кремлнинг минтақадаги зўравонлик сиёсатида катта ўзгариш юз беришини кутмасалар ҳам бўлади.

Кремль статистикасига кўра, Путин 75 фоиздан кўпроқ овоз билан ғалаба қозонган, аммо халқаро раҳбарлар, сайлов кузатувчилари ва Россияда яшовчи фуқаролар сайлов натижаларини тан олмаяптилар.

Россиядаги сайловларда «йиғилишлар, уюшиш ва фикрни очиқ ифода этиш каби фундаментал эркинликларнинг чекланиши – сиёсий фаоллик майдонини чегаралаб, ҳақиқий рақобатнинг йўқолишига сабаб бўлди», дейилади Европада Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг 19 март, душанба кунги баёнотида.

Коррупцияга қарши кураш фаоли ва Путиннинг энг катта танқидчиси бўлган Алексей Навальный Кремль томонидан сохталаштирилган айбловлар сабабли сайловларда иштирок этишдан четлатилган эди.

Видеотасвирдан олинган кадрда, 18 март куни Москвадаги сайлов участкасида икки нафар ишчи аёл сайлов қутисини сохта дея гумон қилинган бюллетенлар билан тўлдирмоқда.

Видеотасвирдан олинган кадрда, 18 март куни Москвадаги сайлов участкасида икки нафар ишчи аёл сайлов қутисини сохта дея гумон қилинган бюллетенлар билан тўлдирмоқда.

Маҳаллий сайлов комиссияси аъзолари Қримда ўтган Россия президенти сайловларида бюллетенларни ҳисобламоқдалар, Симферополь, 18 март. (СТР/AFP)

Маҳаллий сайлов комиссияси аъзолари Қримда ўтган Россия президенти сайловларида бюллетенларни ҳисобламоқдалар, Симферополь, 18 март. (СТР/AFP)

Навальныйнинг сўзларига кўра, унинг жамоаси 18 март кунги сайловлар чоғида йўл қўйилган «мислсиз қонунбузарликлар»га қарши норозилик намойиши ташкил этишни режалаштирган ва сайлов вақтида бюллетенларнинг оммавий тўлдирилиши, такрорий овоз беришлар ва сайлов участкаларига Путин тарафдорларининг омматан олиб келингани ҳақида хабар берган эди.

Сайловлар «адолатсиз» бўлди, дейди сайловда иккинчи бўлган Павел Грудинин.

Сайловларнинг Қримда – Россия бундан тўрт йил аввал халқаро қонунчиликка зид равишда Украинадан тортиб олган ҳудудда ўтказилиши «қабул қилиб бўлмайдиган ҳолатдир», деди Германия Ташқи ишлар вазири Хайко Маас душанба куни.

«Россиядаги сайлов натижалари бизни бу сайловдаги вазиятдан кўра камроқ ҳайратга солди», деди Маас Брюсселда Европа Иттифоқидаги ҳамкасблари билан учрашуви олдидан журналистларга.

Путиннинг ҳатти-ҳаракатлари ҳам сайловларнинг фирибгарона табиатини намоён этди.

У телевидениеда рақиблари билан баҳс олиб боришдан ва ўз кампанияси учун янги роликлар тасвирга туширишдан бош тортиб, нурсиз кампания олиб борди.

Президентлик лавозими учун етти нафар бошқа номзодлар ҳам кураш олиб бордилар; улар сайловларга ҳақиқийлик ниқобини тақиш учунгина керак бўлдилар. Бу номзодлар ё Путин тарафдорлари ёки чекланган имконият билан сайловда қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритганлар эди.

Путиннинг ғалабаси Марказий Осиё учун нимани англатади

Путиннинг ғалабаси Марказий Осиё учун минтақада Кремль сиёсати ўзгаришсиз қолиши ва Марказий Осиё давлатлари суверенитетига путур етказишга қаратилишини англатади.

Путин Россиянинг таъсир доирасини кенгайтиришда давом этади, Кремль Марказий Осиё давлатларини ҳарбий мижоз сифатида хизмат қилдиришда бардавом бўлади, дейди кузатувчилар.

Россия барқарорлик ва ташқи таҳдидларга, айниқса, терроризмга қарши ҳимоя кафолати бўлишга интилмоқда, дейди Уральскда жойлашган қозоғистонлик сиёсатшунос ва Rezonans.kz таҳлилий веб-сайти раҳбари Султонбек Султонгалиев.

Аммо, Кремлнинг минтақадаги тажовузкор ҳатти-ҳаракатлари унинг ҳимоячилик қиёфасига путур етказди, дейди у.

Бундан ташқари, Россиядаги ижтимоий муаммолар ва коррупциянинг ривожланиши, ташқи сиёсатдаги муваффақиятсизликлар, жумладан Суриядаги ҳарбий йўқотишлар ва ўз ечимини топмаган шарқий Украина низоси Путиннинг машҳурлигига соя солди.

Давомий «империалистик» мавқе

Умуман олганда, Кремлнинг Марказий Осиё давлатларига нисбатан сиёсатида кескин ўзгаришлар юз бермайди, деди Бишкекда жойлашган ҳуқуқшунос ва Қирғизистон сайлов комиссияси аъзоси Каират Осмоналиев. У 18 март куни сайловларда кузатувчи сифатида иштирок этди.

Кремль Россия бошқарадиган Евроосиё Иқтисодий ҳамжамияти (EИҲ) иқтисодий блокида интеграция жараёнини кучайтиришга ҳаракат қилади, деди у Карвонсаройга. Бу билан у, Россия мазкур давлатларни ўзига қарам қилиб ушлаб туришга ҳаракат қилишини назарда тутди.

Қозоғистондаги «Risk Assessment Group» таҳлилий гуруҳи раҳбари, олмаоталик сиёсатшунос Доссим Сатпаевнинг айтишича, сайлов натижалари Россиянинг собиқ Совет ҳудудидаги сиёсатига таъсир этиши даргумон.

«Амалдаги президент бошлаган зўравонлик асосидаги сиёсат сақланиб қолади», деди Сатпаев қозоқ тилидаги Qamshy.kz нашрига. «Россия Мустақил давлатлар ҳамдўстлигидаги аввалги таъсирини тиклашга ҳаракат қилади.»

«Россиянинг позицияси инпериалистик йўналишда қолади ва бошқа давлатларнинг сиёсатига аралашув тактикасида давом этади», дейди Олмаотада жойлашган сиёсатшунос Расул Жумалий худди шу янгиликлар нашрига.

Шунга қарамай, Кремль бу йўлда қаршиликка дуч келиши аниқ. Марказий Осиё раҳбарлари яқинда илк маротаба Россия иштирокисиз учрашдилар ва бу билан минтақа якдил, мустақил ва уюшган ҳолда иш олиб боришини намойиш этдилар, дейди иқтисодчи ва сиёсий таҳлилчилар.

Россия миграцияни мажбурлаш воситасига айлантирмоқда

Шу билан бирга, Россия Марказий Осиёлик мигрантларга шубҳа билан, асосан, террорчилик манбаи сифатида қарашда давом этади, дейди кузатувчилар.

Сўнгги йилларда, Россия хавфсизлик идоралари Марказий Осиёлик мигрантларни «Ислом Давлати» (ИД) террочилик гуруҳига одам ёллашда, баъзиларини эса Россияда террорчилик ҳаракатларини режалаштиришда айбладилар.

Россиядаги айрим бузғунчи кучлар Марказий Осиёликларнинг Россияда содир этилган террорчилик ҳаракатларидаги иштирокига оид ҳолатлар билан манипуляция қилмоқда, дейди Осмоналиев.

Бу кучлар этник ва динлараро адоватни қўзғаб, жамиятда кескинлик ва можароларни келтириб чиқармоқда, деди у Карвонсарой нашрига.

«Айрим сиёсатчилар бу усуллардан тез-тез фойдаланадилар», деди у. «Россияни ҳимоя қилиш баҳонасида Россияга Марказий Осиёликларнинг миграциясини тўхтатиш масаласи телевидениеда кўп бор тилга олинади.»

Кремль Марказий Осиёдан келаётган ишчи кучи масаласини EИҲга кирмаган давлатлар, яъни Ўзбекистон ва Тожикистонга босим ўтказиш учун қўллаши мумкин, деб қўшимча қилди у. Қозоғистон ва Қирғизистон EИҲ аъзолари.

Марказий Осиёнинг EИҲга аъзо давлатларидан Россияга келган фуқаролар унга аъзо бўлмаган давлатлар фуқароларига нисбатан кўпроқ имтиёз ва кафолатларга эга, дейди Осмоналиев.

«Сайловлардан сўнг, Россиянинг миграция сиёсати миллий хавфсизлик манфаатларини кўзлаган ҳолда ва Россиядаги ички ишсизликини камайтириш йўлида янада қатъийлашади», дейди Султангалиев.

Иккинчи даражали одамлар

Марказий Осиёлик оддий фуқаролар Россиянинг сайловдан кейин мулойимроқ бўлишини кутмаяптилар.

«Мигрантларимиз Путин даврида ўз аҳволларининг яхшиланишини кўрмасалар керак», дейди 39 яшар тошкентлик ўқитувчи Мирзоҳид Ҳамдамов Карвонсарой нашрига.

«Улар кўп йиллар давомида Россияда меҳнат қилдилар ва бу вақт давомида уларга иккинчи даражали одамлардек муносабатда бўлишди», деди у. «Улар ўз оилаларини боқиш учун бунга чидашга мажбурлар.»

«Мигрантлар ҳаёти ўзгариши керак», дейди Тожикистоннинг Сўғд вилояти савдо ва саноат палатаси ходими, хўжандлик Дилбар Алимова.

«Улар ўз меҳнатлари билан пул топиб, иш рухсатномаси учун тўловлар билан Россия ғазнасини тўлдирмоқдалар», деди у Карвонсарой нашрига.

(Ушбу мақолани тайёрлашга Арман Калиев кўмаклашган.)

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 17

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Фактлар жуда оз. Аналитик таҳлил жуда саёз. Бир томонлама фикрлар. Сизнингча Марказий Осиёни ривожлантиришда бошқа факторлар борми?

Жавоб бериш

Путин деган импералист ўзни ЦАР деб эълон қилди. русни ўз анаъавий сиёсатини давом эттириб туташ чегараларидаги давлатлар ҳисобидан ўз ҳудудини кенгайтириш тараддудини бошлаб юборди биринчи Украина кейин Беларусия бу геополтик маназарани ўзгариши ва бўлинган дунёни бўлиб олиш сиёсатини яъни Катта ўйинни янги сериасини бошлангандан далолат беради. Шу вазиятда биз киммиз буни чуқур ўйлаш керак

Жавоб бериш

Россияпарастлар учун 1859-1898 ва 1918-1938 йилларда руслар томонидан ўлдирилган 5 млн. 600 минг мусулмоннинг хотирасидан кўра Россиянинг колбасаси устун

Жавоб бериш

Утин, Путин, Распутин, Лилипутин... Гап Путинда эмас, гап сайёрада мавжуд бўлган, ҳамма учун битта бўлган Тахтда. Москвада. Ўйлаб кўринг-а...

Жавоб бериш

Мен Марказий Осиёда яшайман, Путин энг яхши президент, олдиндан ҳеч нарсани башорат қилманглар, Худога шукрки ёмон яшамаяпсизлар.

Жавоб бериш

РФда ўзини иккинчи даражали деб билувчи мигрант, ўз юртида биринчи даражали бўлиб ишлай қолсин.

Жавоб бериш

Ичиқоралик қилиш ноўрин бу ерда.

Жавоб бериш

Буларнинг барида тажовузкор ва ташвиқотга оид нимадир бор дейдиган бўлсангиз, бу шу мақоланинг ўзи. Дарвоқе, Қрим – Россия ҳудуди.

Жавоб бериш

Путинга ҳасад қилгандан кўра, арқон олиб ўзларингизни осинглар, лаганбардорлар!

Жавоб бериш

...мутлақо тўғри, ўртоқ!

Жавоб бериш

Уйдирма гаплар, ўқишга ҳам арзимас экан

Жавоб бериш

Арман, адоват қўзғашни бас қил, Путинга уруш керак эмас, у ресурсларнинг устида ўтирибди, уруш сенга пул берганларга керак :)

Жавоб бериш

2018 йил ёзда ёки кузда Қозоғистоннинг НАТОга қўшилиши юзасидан референдум ўтказилишини таклиф қиламан

Жавоб бериш

Ялақи журналист, ялақи сайт! Тфу!!!

Жавоб бериш

Ваҳимага тушма, ҳаммаси аъло бўлади.

Жавоб бериш

Қаерда ким, қачон ва қандай сайланишидан қатъий назар, бу аянчли видеонинг сийқаси чиқиб бўлди. Аммо, бу ҳақда Навальный гапирган бўлса – унда шубҳасиз!

Жавоб бериш

«Уй-жойини ташлаб жангга кетди у, Сурия ерини Тахтга қайтармоқ учун» (Муаллиф Михаил Светловнинг «Гранада» шеърини ўзгартирган) Кремль ҳадя этган кошонани унга ким қурар экан (ёки Донбассда ер беришар эканми?) «Бузиш осон, қуриш қийин».

Жавоб бериш