Карвонсарой
Терроризм

Қозоғистон террорчиликда айбланганлар ва жангариларни фуқароликдан маҳрум қилишни бошлади

Айдар Ашимо

Терроризмга қарши видеофилмдан олинган кадрда Экибастузда яшовчи Азамат Казбаев акс этган. У Суриядаги урушда қатнашгани сабабли фуқаролигидан маҳрум бўладиган 57 нафар қозоғистонликдан бири. Казбаев 2014 йил март ойида 7 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди.

Терроризмга қарши видеофилмдан олинган кадрда Экибастузда яшовчи Азамат Казбаев акс этган. У Суриядаги урушда қатнашгани сабабли фуқаролигидан маҳрум бўладиган 57 нафар қозоғистонликдан бири. Казбаев 2014 йил март ойида 7 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди.

ОСТОНА – Қозоғистон аксилтеррор маркази маълумотларига кўра, ҳукумат Сурия ва Ироқдаги террорчиларга қўшилишда ҳамда «Ислом давлати» (ИД) сафида жанг қилишда айбланган 57 нафар қозоғистонликни фуқароликдан маҳрум қилиш жараёнини бошлаган.

Президент Нурсултон Назарбоев ўтган йил июль ойида қонунчиликка киритилган тузатишларни маъқуллаган эди. Улар терроризмда айбланган жиноятчиларни Қозоғистон фуқаролигидан маҳрум қилишни кўзда тутади.

«Бу ўсиб бораётган террорчилик хавфига қарши жавоб чорасидир», дейди остоналик ҳуқуқшунос Адилбек Давлетов Карвонсарой билан суҳбатда. Амалдаги қонунчиликка кўра, террорчилик ҳаракати содир этиш, террорчилик ташкилоти тузиш ёки унга аъзо бўлиш каби жиноятлар учун судланганлар фуқароликдан маҳрум қилиниши мумкин».

Қозоғистон расмийлари террорчиларни депортация қилиши ёки уларнинг мамлакатга киришини тақиқлаши мумкин, деди Давлетов. Умуман олганда, фуқаролиги йўқ шахсларни қайси мамлакатлар қабул қилиши мумкинлиги ҳам номаълум.

Қозоғистон фуқароликдан маҳрум бўладиганлар кейинги тақдирини ҳисобга олмаган кўринади. Масалан, экстремизм учун қамоқ жазосини ўтаётганларни фуқароликдан маҳрум қилиш режалаштирилмоқда.

Собиқ Совет давлатларида шахсни тасдиқловчи асосий ҳужжат – паспорти бўлмаган собиқ маҳбуслар ўз қамоқ муддатларини ўтаб бўлганларидан кейин, ишга кириш ва уй-жой масалалари бўйича нима қилишларига аниқлик киритилмаган.

Дарғазаб фуқаролар ушбу чорани қўллаб-қувватламоқда

Қозоғистонликлар мазкур чора-тадбирларни қўллаб-қувватламоқдалар.

Қозоғистонликлар мазкур чора-тадбирларни қўллаб-қувватламоқдалар. «Албатта, террорчиларни фуқароликдан маҳрум қилишни қўллаб-қувватлайман», деди остоналик Олга Югай.

«Улар давлатимизни шарманда қилишади, қадриятларимизни ҳурмат қилмайдилар ва жиддий жиноятларга қўл урадилар», деди у Карвонсарой нашрига. «Нима учун давлат худди қолган фуқаролар каби уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиши керак?»

Террорчиларнинг «қайноқ нуқталар»дан қайтиши билан боғлиқ муаммо 15 март куни Остонада бўлиб ўтган Марказий Осиё раҳбарларининг учрашуви давомида муҳокама қилинди.

«Сурияда Ислом давлати сафида жанг қилиб, мағлуб бўлган Марказий Осиёлик жангарилар уйларига қайтмоқда ва энди биз бу борада жуда ҳушёр бўлишимиз керак», деган эди Назарбоев Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон президентлари билан ўтказилган учрашив чоғида.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500