Ахборот бюллетенимизга обуна бўлинг
Twitter
Facebook
Youtube
Rss

2018-03-22 | Жиноят ва адолат

Электрон ҳужжат тизими Ўзбекистонликларга судда ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилишга кўмаклашади

Фарғона туманлараро фуқаролар суди судяси Элёржон Исмоилов шу йилнинг январь ойида БМТнинг доимий мувофиқлаштирувчиси ва БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили Ҳелена Фрейзерга (суратда ўнгда) E-SUD дастурини намойиш қилмоқда. (UNDP)

Максим Енисеев

ТОШКЕНТ – АҚШ томонидан молиялаштирилган суд ҳужжатларини бошқариш электрон тизими ўзбекистонликлар орасида оммалашиб бормоқда.

Ўзбекистонда 2013 йилда АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) ва БМТ Тараққиёт дастури (UNDP) кўмагида амалиётга жорий этилган E-SUD тизими кераксиз қоғозбозликни камайтириш орқали, Ўзбекистонда суд ишларини олиб боришни тезлаштирмоқда.

Ҳозирги кунда бу тизим Ўзбекистоннинг барча фуқаролик судларида фаолият кўрсатмоқда.

Яккасарой туманлараро суди ходимлари USAID ташкилотининг Марказий Осиёдаги минтақавий миссияси раҳбари Жорж Дейкунга (чапдан иккинчи) E-SUD тизими қандай ишлашини намойиш этишмоқда, Тошкент, 2016 йил. (UNDP)

«Фойдаланувчи учун E-SUD худди оддий веб-сайтга ўхшайди», дейди Тошкентнинг Яшнобод тумани фуқаролик суди ходими Маҳмуд Аббосов Карвонсарой нашрига. Бу тизим фойдаланувчиларга даъво аризалари бериш, фуқаролик судлари учун аризаларни тўлдириш, ҳужжатларни илова қилиш, суд мажлиси ўтказиладиган сана ва унинг вақтига оид билдиришномаларни олиш, чақирув қоғозини олиш ва иш материаллари билан танишиш имконини беради».

«Ушбу тизимсиз ҳар бир босқичда судга боришингизга тўғри келарди», деди у.

Ўтган йил октябрь ойида Ўзбекистон Олий суди, USAID ва UNDP томонидан қўллаб-қувватланган қонун соҳасидаги ҳамкорлик тартиби лойиҳаси доирасида Фарғона вилоятидаги судларни E-SUD тизимига улаш учун умумий қиймати 489,7 миллион сўмга (60 минг АҚШ доллари) тенг компютер ускуналари тақдим этилган эди.

Вақт ва маблағ тежалмоқда

«E-SUD амалиётга татбиқ этилишидан аввал, барча суд ҳужжатлари қўлда сараланарди. Бунинг натижасида қарорлар, ҳукмлар ҳамда бошқа ҳужжатлар йўқолар ёки бир неча ойга кечикарди», дейди тошкентлик адвокат Муслима Ҳакимова Карвонсарой нашрига.

Авваллари ўзбекистонликлар «жуда кўп вақт ва асаб сарфланиши» сабабли камдан-кам ҳолларда ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилишга ҳаракат қилардилар, дейди тошкентлик Аброр Мусаков Карвонсарой нашрига.

Ўтган йили судга топширилган аризаларнинг 40 фоизи E-SUD тизми орқали юборилган, деб хабар берган эди UNDP феврал ойида.

E-SUD тизимининг жорий этилиши ҳар бир иш бўйича судга ўртача ташрифлар сонини 6-7 тадан 2-3 тагача камайтирди, деб хабар беради UNDP. Айбланувчи ва даъвогарларнинг сарф-харажатлари 10 фоизга камайган.

2017 йилда E-SUD тизими чекка ҳудудларда яшовчи 3000 нафар аёлга фарзандлари учун алимент пулларини йиғиб олишга ёрдам берди.

Халқаро мутахассисларнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон судларида бундай технологик инновациядан фойдаланиш давлат ривожи йўлида муҳим қадамдир.

«Биз Ўзбекистоннинг қонун устуворлигини таъминлаш, судлар мустақиллиги ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш йўлидаги саъй-ҳаракатларини олқишлаймиз», деди БМТнинг доимий мувофиқлаштирувчиси ва БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимиий вакили Ҳелена Фрейзер 7 февраль куни Ўзбекистон Олий судида бўлиб ўтган учрашувда.

«Фуқаролар ушбу ўзгаришларни ҳис қила бошладилар», деди у Олий суд матбуот хизмати берган хабарда. «Судлар билан ишлаш осонлашди, ахборот ва коммуникация технологиялари жорий этилиши билан уларнинг фаолияти шаффофлиги таъминланди.»

Бошқа суд ислоҳотлари ҳам давом этмоқда

Айни пайтда Ўзбекистон суд тизимини ислоҳ қилиш бўйича бошқа саъй-ҳаракатлар ҳам олиб бориляпти. Ҳакимова бу тизимни давлатнинг «энг ноқулай, қоғозбозлик кўп бўлган ношаффоф тизими» деб атади.

E-SUD тизимининг жорий этилиши президент Шавкат Мирзиёев бошлаб берган суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотларга тўла мувофиқ ҳолда амалга оширилмоқда.

Ўтган йил июнь ойида ижро ҳокимиятининг юқори лавозимли вакиллари ва судялар иштирокида ўтказилган видео конференцияда Мирзиёев судяларнинг оммани ташвишга солаётган муаммоларга лоқайдлигини қаттиқ танқид остига олди. У бюрократик бошбошдоқликнинг олдини олиш муҳимлигини таъкидлади.

«Бизнинг асосий мақсадимиз – фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш орқали жамоатчиликнинг суд тизимига бўлган ишончини мустаҳкамлаш ва судни адолат масканига айлантириш», деган эди Мирзиёев президент матбуот хизмати берган хабарга кўра.

30 ноябрь куни Мирзиёев «Суд-тергов фаолиятида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қонунни имзолади.

«Қонун фуқароларнинг ўз-ўзини ҳимоя қилиш ва оқланиш ҳуқуқларини сезиларли даражада кенгайтиради», деди Ҳакимова. «Энди милиция далил тўплаш жараёнини видеотасвирга тушириши керак. Қонунга далилларни сохталаштиришга оид модда киритилди ва ёлғон гувоҳлик ҳамда зимдан ёлғон хабар берганлик учун жавобгарлик кучайтирилди.»

Ушбу қонун, шунингдек, судларга руҳий ёки жисмоний босим ўтказиш орқали олинган кўрсатмаларни қабул қилмаслик ҳуқуқини беради.

Сизга мақола ёқдими?

Ca mobile no 1

Фикрлар

* Мажбурий
Captcha