Карвонсарой
Дипломатия

Жаҳоннинг қудратли давлатлари Кобул ва Толибонлар ўртасидаги бевосита музокараларни қўллаб-қувватлайди

АФП

Афғонистон масаласига бағишланган Тошкент анжуманида 20 дан ортиқ мамлакат ва халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этди. Афғонистондаги тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлик ва минтақавий алоқалар бўйича якдил қарор қабул қилишга бағишланган анжуман 27 март куни якунланди. (Афғонистон президенти саройи)

Афғонистон масаласига бағишланган Тошкент анжуманида 20 дан ортиқ мамлакат ва халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этди. Афғонистондаги тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлик ва минтақавий алоқалар бўйича якдил қарор қабул қилишга бағишланган анжуман 27 март куни якунланди. (Афғонистон президенти саройи)

ТОШКЕНТ – 27 март, сешанба куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик кенгашининг беш доимий аъзоси ва ўндан ортиқ миллий делегацияларТошкентда 26 март, душанба куни бошланган икки кунлик анжуманда Афғонистондаги тинчлик жараёнини қўллаб-қувватлашини билдирди.

Декларацияни имзолаган 20 дан ортиқ мамлакат, жумладан, Америка Қўшма Штатлари, Россия, Хитой, Франсия ва Британия «Афғонистон раҳбарлигидаги ва унга тегишли» тинчлик жараёни тарафдори эканлигини маълум қилди. Аммо, Ўзбекистон пойтахти мезбонлик қилган олий даражали анжуманда Толибонларнинг иштирок этмагани музокаралар келажагини шубҳа остида қолдирмоқда.

Шу ой аввалида Афғонистон президенти Ашраф Ғани Толибонларга тинчлик рамзини тақдим этар экан, бу билан агар улар музокараларга тайёр бўлсалар, сиёсий партия сифатида тан олинишлари ва Афғонистон келажагида қонуний ўрин эгаллашларини билдирди.

Ягона позиция

Тошкент анжумани Афғонистон ва Толибонлар ўртасида бевосита музокаралар ўтказишни қўллаб-қувватлашда якдил нуқтайи назарни намойиш этишга интилди.

Анжуман якунида эълон қилинган декларацияни имзолаган томонлар «ҳеч қандай дастлабки шартларсиз Афғонистон миллий бирлик ҳукуматининг бевосита музокараларга киришиш таклифини қўллаб-қувватлашини» қайд этдилар ва Толибонларни ушбу таклифни қабул қилишга чақирдилар.

Толибон ҳаракати анжуманда иштирок этишга бир неча бор таклиф қилинганига қарамай, сешанба куни АФП нашрига WhatsApp иловаси орқали юборган баёнотида «Тошкент анжуманига таклиф этилмагани ва унинг натижалари ҳақида бирор нарса дейишга эрта эканлигини» билдирган.

Ўзбекистон панадан чиқмоқда

Тошкент анжуманида катта муваффақиятларга эришилмаган бўлса-да, Ўзбекистон собиқ давлат раҳбари Ислом Каримов даврида яккаланиб қолган ҳолатидан кейин, минтақада дипломатик ўйинчи сифатида қайта шаклланиши мумкинлигини намоён этди.

Тўрт собиқ совет мамлакати – Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон ҳамда Афғонистон билан чегарадош бўлган Ўзбекистон Марказий Осиёда стратегик жойлашуви билан аҳамиятлидир.

2016 йилда Каримов вафотидан кейин иқтидорга келган Ўзбекистон президенти Шавкат МирзиёевКаримовнинг деярли ўттиз йиллик бошқаруви даврида Тошкент билан ноаниқ муносабатларда бўлган минтақадаги қўшни давлатлар билан алоқани яхшилашга ҳаракат қилмоқда.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500