Ахборот бюллетенимизга обуна бўлинг
Twitter
Facebook
Youtube
Rss
M.logo uz cyrl

2018-03-29 | Хавфсизлик

Каспийбўйи денгиз портларининг очилиши АҚШ-Қозоғистон муносабатларини мустаҳкамламоқда

Санасиз суратда Қозоғистоннинг Оқтов портидаги юк машиналари акс этган. Қозоғистон ташқи ишлар вазирлиги шу ойда АҚШга ноҳарбий юкларни Оқтов ва Қуриқ портлари орқали Афғонистонга олиб ўтишга рухсат беришини эълон қилди.

Арман Калиев

ОСТОНА – Қозоғистон Афғонистонга ноҳарбий юкларни ташишда транзит нуқта сифатида фойдаланиш учун Америка Қўшма Штатларига Каспий денгизи бўйидаги иккита портини очиб берди.

Депутатлар 7 март куни тегишли қонун лойиҳасини маъқуллаганлар.

Оқтов ва Қуриқ портларидан фойдаланиш ҳуқуқи АҚШга Россияни айланиб ўтиб, Афғонистонга муқобил йўл очиш имкониятини англатади.

Санаси аниқ бўлмаган ушбу суратда Каспий бўйидаги Оқтов портининг юк ортиш майдончаси тасвирланган. Таҳлилчиларнинг сўзларига кўра, АҚШга Афғонистонга юк ташиш учун ушбу портлардан фойдаланишга рухсат берилиши АҚШ ва Қозоғистон муносабатларининг мустаҳкамланаётганидан дарак беради. (Оқтов порти)

Қуриқ портидаги Атамекен кемаси, ўтган йил сентябрь ойида олинган сурат. Қуриқ порти Америка Қўшма Штатлари Афғонистонга юк олиб ўтишда фойдаланиш учун рухсат олган икки портдан биридир. (Қуриқ порти)

Юклар Каспий денгизи орқали Озарбайжондан Қозоғистонга кемаларда етказилади, шундан сўнг, қуруқликдаги транспортда Ўзбекистонга боради. У ердан эса темирйўл орқали Афғонистонга етказилади, деб хабар берган эди Қозоғистон ташқи ишлар вазирлиги март ойи бошида.

НАТО ва Америка Қўшма Штатлари Афғонистонга мўлжалланган ҳарбий юкларни Россиянинг Уляновск шаҳридан ўтган транзит йўли орқали етказган. 2015 йилнинг май ойида Россия ҳукумати бу йўлларни ёпиб қўйди.

Ушбу қарор БМТ Хавфсизлик кенгаши резолюциясининг амал қилиш муддати тугаганидан сўнг қабул қилинган. Ушбу ҳужжат билан Афғонистондаги хавфсизликка кўмаклашувчи халқаро ҳарбий кучлар ташкил этилган эди. Мазкур жанговар миссия 2014 йил декабрь ойида ўз якунига етган.

Олмаоталик сиёсатшунос Талгат Исмагамбетовнинг сўзларига кўра, аслида бунга Москва ва Вашингтон ўртасидаги муносабатларнинг ёмонлашгани сабаб бўлган.

«2018 йилнинг март ойида АҚШ ҳукумати томонидан Россияга қарши санксияларнинг яна бир йил муддатга қайта тикланишидан сўнг, шимолий йўлнинг очилишига умид қилмаса ҳам бўлади», деди у Россия орқали ўтган йўлни назарда тутиб.

Унинг сўзларига кўра, коалиция кучлари учун Покистондан ўтган хавфлироқ йўл ҳам бор эди, аммо хавфсизликка оид айрим масалалар ва сиёсий ўзгаришлар бу йўналишни ишончсиз қилиб қўйган.

Ҳамкорликни кучайтириш

Оқтов ва Қуриқ портларининг ноҳарбий юклар учун очилиши 2010 йилда имзоланган транзит йўналишлар ҳақидаги келишувнинг давомидир, дейди Қозоғистон ташқи ишлар вазири Каират Абдраҳмонов.

Шундан бери Қозоғистондан АҚШ юклари ортилган 700 га яқин контейнер ўтган, бунинг натижасида маҳаллий транспорт корхоналари 200 миллион қозоқ тенгесига (625 000 АҚШ доллари) тенг фойда кўрган, деб интервю берган эди у 7 март куни Қозоғистоннинг КТК телевидениесига.

Қозоғистон ва Америка Қўшма Штатлари 2018-2022 йилларга мўлжалланган беш йиллик ҳарбий ҳамкорлик режасини ҳам қабул қилганлар.

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг январь ойида Оқ уйдаги учрашувидан сўнг, икки далат стратегик ҳамкорликни давом эттиришларини эълон қилган эди.

Янгиланган ҳамкорлик Остона ва Вашингтон ўртасида нафақат кучайган иқтисодий алоқалар, балки Афғонистонга оид йўналишда ҳам янада яқинроқ сиёсий ва ҳарбий ҳамкорликни кўзда тутади.

Афғонистонда барқарорликни таъминлаш

Каспий бўйидаги портларни АҚШ юклари учун очиб бериш билан, Қозоғистон Америка Қўшма Штатлари билан дўстона муносабатларни ва яқин ҳамкорликка тайёр эканлигини намойиш этмоқда, дейди олмаоталик сиёсатшунос Ислом Кураев.

«Қозоғистон Американинг Афғонистондаги ҳозирлигидан манфаатдор», деди у Карвонсарой нашрига. Афғонистон «минтақада беқарорлик марказига айланиб улгурган», деб қўшимча қилди у.

«Наркотрафик, экстремистик кучлар оқими ва чегараларнинг етарлича ҳимояланмагани мамлакатимиз учун долзарб муаммо ҳисобланади», деди у. «Шу нуқтайи назардан олиб қаралганда, Қўшма Штатлар Афғонистонда тартиб ва барқарорликни таъминламоқда».

«Қозоғистон ўзининг барча «хавфсизлик тухумларини» ОДКБнинг (Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти) биргина саватига жойламоқчи эмас. Айниқса, ушбу ташкилотнинг етарлича ривожланмагани ҳисобга олиниши лозим», дейди Уралскда яшовчи сиёсатшунос Султанбек Султангалиев Россия раҳнамолигидаги Евроосиё ҳарбий иттифоқини назарда тутар экан.

«АҚШ билан ҳамкорлик прагматизмнинг бир кўринишидир», деган эди у ўтган йилнинг июлида «Эксклюзив» бизнес-нашрига берган интервюсида.

Бундай дўстлик, айниқса, Марказий Осиёдаги қўшниларининг ички ишларига аралашувчи Россиянинг ғазабини келтириши мумкин.

«Қозоғистоннинг ҳам ички, ҳам ташқи сиёсатига таъсир ўтказиш учун Россияда воситалар етарли», дейди айни пайтда Норвегиянинг Осло шаҳрида яшовчи қозоғистонлик Данияр Кусаинов Карвонсарой билан суҳбатда.

Сизга мақола ёқдими?

Ca mobile no 53

Фикрлар

* Мажбурий
Captcha

6 та фикр…

Ирина | 2018-04-27

Ҳа, бу бир вақтда икки хўжайинга хизмат қилиш )))

52463 | 2018-04-25

Битта эски дўст иккита янгисидан афзалроқ. Бу биринчидан. Бошқа томондан, ҳар бир давлат ўзининг иқтисодий манфаати ҳақида қайғуриши керак. Шу кунгача ҳеч бир мамлакатга қуруқ амбициялардан хоҳ сиёсатда бўлсин, хоҳ иқтисодда – бирор фойда келтирмаган. Айниқса, дўстона муносабатларда.

Elena | 2018-04-23

АҚШ Афғонистонда бўлган йилларда наркотрафик ҳажми ўнлаб марта ошди. Қозоқлар икки буқа бошини ушлаб қолмоқчими? Йиқилиб тушманглар яна...

Ирина | 2018-04-27

Ҳа, бу икки хожага хизмат қилиш дегани ))

Татьяна | 2018-04-15

Қозоғистонлик журналистлар энг яқин қўшнилари билан жанжал келтириб чиқаришдан уялмайдиларми? Ахир Россия Қозоғистон ривожи учун қанча ишлар қилди. АҚШдан бошқа давлатлардан қўрққандек қўрқасизларми? Уят сизларга!!!

Георгий | 2018-04-02

Қозоғистон ва АҚШ жуда муҳим ҳамкорлар, айниқса ҳарбий соҳада!